• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
АЖ ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ КОРХОНАСИСНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Кахрамон Хусанов

Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис уларнинг қийматини ошириш бўйича асосий омиллар кўриб ўтилган. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмаслиги кўриб чиқилган. Шу сабабли корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чоралар батафсил ўрганилган.

01/31/2024
  • PDF
564-572 77 74
КОРХОНА БОШҚАРУВИДА ХАРАЖАТЛАР ХИСОБИНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАМДА ХУСУСИЯТЛАРИ
Ирода Урманбекова

Бугунги кунда иқтисодиётимизда харажатлар ва таннархни пасайтириш орқали маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Шу боисдан, корхона бошқарувида харажатлар ҳисобининг назарий, методологик ва амалий жиҳатлари махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганиш долзарб ва илмий-амалий аҳамият касб этади. Мазкур мақолада корхона бошқарувида ишлаб чиқариш харажатларининг мазмуни, аҳамияти ҳамда унинг хусусиятлари ва вазифалари очиб берилган

04/30/2024
  • PDF
555-562 96 69
МАМЛАКАТ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИ РИВОЖИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Хуббим Улашев

Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳаси ривожи корхона ва ташкилотлар фаолиятининг улар учун яратилган шарт-шароит билан белгиланишига алоҳида аҳамият берилган. Хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий мустақиллик даражаси бозорда вужудга келаётган мустақил корхона ва ташкилотлар сони билан таснифланиши мисоллар ёрдамида ёритилган. Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини таркиб топтириш кўп жиҳатли жараён эканлиги бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2024
  • PDF
543-550 76 68
КОРХОНА ФАОЛИЯТИДАН МАНФААТДОР ГУРУҲЛАР ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Абдухолик Тангиров

Мақолада менежер мартабаси ва уни эгаллашдаги фарқлар ҳамда
ўзгаришлар, корхона фаолиятидан манфаатдор гуруҳлар яъни эгаси, раҳбарият ва
ходимлар мақсад ва вазифалари таҳлил қилинган ҳамда уларнинг манфаатларини
уйгунлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган

02/29/2024
  • PDF
612-617 96 64
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдунаби Ниёзов

Мақолада мамлакатимиз иқтисодиётида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар алоҳида ўрни ёритилган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар фаолиятини солиққа тортишнинг бир қанча ўзига хос ҳусусиятлари таҳлил қилинган

04/30/2024
  • PDF
440-446 94 96
COЛИҚ XAPAЖAТЛAPИ КOPXOНA XAPAЖAТЛAPИНИНГ ТAPКИБИЙ ҚИCМИ СИФАТИДА
Азамат Шодиев

Солиқ харажатлари корхона харажатларининг муҳим қисмини ташкил этади, бу рентабелликка, пул оқимига, рақобатбардошликка ва мувофиқликка таъсир қилади. Уларнинг аҳамиятига қарамай, бизнес қарорларини қабул қилиш жараёнида солиқ харажатлари кўпинча эътибордан четда қолади. Ушбу мақола корхона харажатларининг таркибий қисми сифатида солиқ харажатларининг муҳим ролини ўрганади, уларнинг молиявий натижалар, рискларни бошқариш ва стратегик режалаштиришга таъсирини ўрганади.

04/30/2024
  • PDF
637-645 101 56
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Абдунаби Ниёзов

Мақолада мамлакатимиз иқтисодиётида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналарнинг алоҳида ўрни ёритилган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар фаолиятини солиққа тортишда бир қанча хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинган.

11/29/2024
  • PDF
522-530 70 35
ИЖТИМОИЙ ТАДБИРКОРЛИК: МОҲИЯТ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Дилноза Ибодова , Дилсора Ибодова , Сулаймон Тангрибeрдиев

Мақолада ижтимоий тадбиркорликнинг мазмуни, моҳияти ва афзалликлари, унинг инновацияларни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва жамиятдаги ижтимоий кескинликни пасайтиришда тутган ўрни ёритилган, шунингдек “ижтимоий тадбиркорлик”, “ижтимоий лойиҳа” ва “ижтимоий корхона” тушунчаларига таъриф берилган. Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари таклиф этилган.

08/29/2025
  • PDF
186-195 53 0
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА ФОЙДА КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Самиддин Тошназаров , Фарангиз Абдухолиқова

Ушбу мақолада корхоналар фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилган. Корхоналарда  фойда ва рентабелликни таҳлил қилишни такомиллаштириш, корхона фойдасининг кўпайиши ва рентабеллигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

09/29/2025
  • PDF
418-421 25 13
КОРХОНА ИНСОН КАПИТАЛИНИ РАҚАМЛИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ БОШҚАРИШНИНГ СТРАТЕГИК МОДЕЛИ
Бекзод Тагаев

Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори иш берувчилар ва ўз ишчи кучини таклиф қилувчилар учун ўзининг янги талабларини илгари суради. Бундай талаблардан бири – бу рақамли технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, корхоналарнинг инсон капитали сифатини яхшилаш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада инсон капиталини рақамли ривожлантириш масалалари баён қилинади.

06/27/2023
  • PDF
284-293 111 42
ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТДА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИНИНГ ЛИКВИДЛИКНИ ВА ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Маърифатхон Яркулова

Бозор иқтисодиёти шароитида ликвидлик ва тўлов қобилияти
корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг, хусусан нефтни қайта ишлашнинг муҳим
хусусиятлари ҳисобланади. Молиявий ҳолат корхонанинг рақобатбардошлигини, унинг
бизнес жараёнларидаги салоҳиятини, молиявий ва бошқа муносабатларда корхона ва унинг
контрагентларининг иқтисодий манфаатлари қай даражада ҳурмат қилинишини
белгилайди. Ликвидлик - бу активни бизнесда, иқтисодиётда сотиш ёки нархларни сезиларли
даражада ўзгартирмасдан ва қийматини озгина йўқотмасдан инвестиция қилиш
қобилияти. Енг ликвид актив-бу пул ёки нақд пул бўлиб, у дарҳол иқтисодий операцияларни
амалга ошириш, шу жумладан сотиб олиш, сотиш, қарзларни тўлаш ва шошилинч истак ва
еҳтиёжларни қондириш учун ишлатилиши мумкин. Ҳар қандай компаниянинг асоси
ликвидликдир. Ҳар бир компания учун ликвидликни ҳар томонлама баҳолаш зарур, чунки бу
келажакдаги хатти-ҳаракатларни башорат қилишга ёрдам беради. Мақолада ликвидлик ва
тўлов қобилиятининг назарий жиҳатлари кўриб чиқилади, асосий камчиликлар ва
муаммоларни баҳолашда нефтни қайта ишлаш заводи таҳлил қилинади ва молиявий
ҳолатни яхшилаш бўйича тавсиялар берилади

02/29/2024
  • PDF (Russian)
715-722 122 91
СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ КОРПОРАТИВ МОЛИЯВИЙ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЪСИРИ
Кишибай Қудияров

Мазкур мақолада корпоратив солиқ тизимининг корхоналар молиявий қарорларига таъсири кўриб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотларда корпоратив солиқнинг компаниялар фойдасини силжишига ва капитал структурасига таъсири таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида корпоратив солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича хулосалар шакллантирилган

03/30/2024
  • PDF
348-355 71 56
ФОЙДА СОЛИҒИНИ ТАРТИБ СОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСПЕКТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зариф Ахроров

Мақолада корхоналар фойдасини солиққа тортишнинг аҳамияти, солиқ базасини шакллантиришнинг хусусиятлари, ҳозирги шароитда фойда солиғи базасини тартибга солиш муносабатлари, фойда солиғи муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш йўналишлари ёритилган. Шунингдек, корхона фойдасини тартибга солиш қонун ҳужжатлари таркиби, фойда солиғи моҳиятини ўрганишда унга нафақат даврлар нуқтайи-назаридан, балки ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бериш лозимлиги асосланган.

04/30/2024
  • PDF (English)
36-41 96 80
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА РАҚОБАТ ВА РАҚОБАТЛАШУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Шуҳратжон Онорбоев

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг энг йирик соҳаси бўлиб, ушбу соҳанинг барқарор ва замон талаблари даражасида ривожланиши ахолининг бандлиги ва турмуш фаровонлиги, бозорларнинг сифатли товар ва хизматлар билан тўйинганлиги, нархларнинг адолатли даражаларининг шаклланиши, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш суръатларини белгилаб беради. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг самарали фаолиятини белгилайдиган бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, ушбу омиллар таркибида рақобат ва рақобалашишнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Рақобат фаолиятининг самарали ташкил этилиши корхонани рақобатда устунлигини таъминлайди, бозорда мувафақиятли фаолият кўрсатишига шароит яратади. Шу боисдан бугунги кунда рақобатни кичик корхоналар фаолиятида номоён бўлиши, унинг ўзига хос хусусиятлари каби муаммоларни ўрганиш, самарали ташкил этиш бўйича маълум бир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақолада кичик корхоналар фаолиятида рақобатнинг намоён бўлиши ва унинг хусусиятларининг баъзи жиҳатларини ёритишга харакат қилинди.

04/30/2024
  • PDF
468-478 129 72
МАМЛАКАТИМИЗДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН КОРХОНAЛАР МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Мамура Кушакова

Ушбу мақолада мамлакатимизда фаолият олиб бораётган корхонaлaрнинг молиявий нaтижaлaрини тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган. Молиявий натижалар хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқлаш мумкинлиги тавсифланган.

12/31/2023
  • PDF
182-187 96 117
ЎЗБЕКИСТОННИНГ НЕФТЬ-ГАЗ САНОАТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Аброржон Кучаров, Динора Ишманова

Монопол тармоқни хусусан нефт-газ тармоғини давлат томонидан тартибга солиш мақсадида, тарифларни бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, нефть базалар ва ҳудудий газ таъминоти хизматларини босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш бўйича аниқ чоралар кўриб чиқилган.

12/31/2023
  • PDF
175-181 84 71
“ЎЗНЕФТГАЗ” АК ТИЗИМИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ СОФ ФОЙДАСИ ҲАЖМИ ВА УНИНГ ЎЗГАРИШИГА ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ АНИҚЛАШ
Дилобар Мавлянова

Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналарида жорий активлардан самарали фойдаланиш ҳамда активлар ҳиссасига тўғри келадиган фойдани ошириш масалалари кўриб чиқилган. Айланма активларнинг мажбуриятлар ҳажмига нисбатан ўсиб бориши ишлаб чиқариш жараёнини тезлиги, маҳсулотларни етказиб бериш узлуксизлиги ва корхона самарадорлигини ошиб боришини таъминлайди.

05/31/2024
  • PDF
536-549 64 40
МИКРОСУҒУРТА РИСКЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ ИННОВАЦИОН МЕХАНИЗМИ СИФАТИДА
Қумри Номозова

Мақолада кичик корхоналарнинг рискли фаолияти масалалари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг хатарларини минималлаштириш мақсадида рискларни бошқариш чоралари ва суғуртадан фойдаланиш муаммолари муҳокама қилинади. Микро суғурта маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари, уларни тарқатиш каналлари, микро суғурта фаолияти моделлари аниқланди, хорижий тажриба ўрганилди. Кичик бизнес рискларини бошқаришнинг инновацион механизми сифатида микро суғуртадан фойдаланиш зарурлиги асосланади.

08/30/2024
  • PDF
338-345 57 58
КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ СОҲАСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҚЎЛЛАШ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Қурбанмурат Тапаров

Тоғ-кон саноати соҳасида жаҳон етакчиси бўлган “НКМК” АЖ дунёдаги олтин ишлаб чиқарувчи энг йирик тўртталикдан бири ҳисобланади. Корхона ўзининг 65 йиллик тарихи давомида биринчилардан бўлиб инновацион геологик қидирув ишларидан тортиб, энг юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган олтин қазиб олишнинг тўлиқ циклини ўзлаштирди ва ривожланди. 2022-йил 1-январдан бошлаб “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ тизимига замонавий корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишни назарда тутган фаол ва кенг кўламли трансформация жараёни бошланди. Ушбу мақолада “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув тамойилларининг жорий этилиши ва унинг бугунги кундаги дастлабки натижалари кўриб чиқилади. Мақолада корпоратив бошқарув атамасининг таърифи, унинг умуман корхоналарнинг ўсиши ва ривожланишига қандай таъсир этиши, шундан сўнг “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув таҳлили ва “НКМК” АЖдаги натижалар Топ-10 та етакчи тоғ-кон компаниялари рўйхати билан таққосланади. Хотимада, муаллиф “НКМК” АЖ “кейси” асосида корпоратив бошқарув таҳлилини умумлаштиради.
Калит сўзлар: корпоратив бошқариш, инвестиция, JORС кодекси

08/30/2024
  • PDF
405-415 67 28
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Норбўта Бабахалов

Ушбу мақолада темир йўл корхоналари фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи рентабеллик кўрсатгичи, унинг корхона иқтисодий-молиявий ҳолатини акс эттиришда ўрни ва бошқа кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди.

02/29/2024
  • PDF
332-337 85 76
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШДА ИННОВАЦИОН УСЛУБЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Шерзод Атамурадов, Шахноза Ширинова

Бугунги куннинг тезкор ўзгараётган бозор шароитида инновациялар ҳар қандай корхона ва ташкилот учун муваффақиятнинг асосий калити ҳисобланади. Корхоналар рақобатбардошлигини сақлаб қолиш ва ривожланишда инновациялар орқали стратегик бошқариш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада инновацияларнинг стратегик бошқариш тизимидаги роли ва аҳамияти муҳокама қилинади.

10/31/2024
  • PDF
310-317 76 67
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА УНИ ШОЛИЧИЛИК ТАРМОҒИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Каржаубай Нурманов

Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.

10/31/2024
  • PDF
398-405 112 52
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТЛАРИНИ АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Аюбхон Раджиев

Ушбу мақолада давлат статистика ҳисоботларини ахборот тизими орқали қабул қилиш ва қайта ишлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари тадқиқ қилинган. Давлат статистика ҳисоботларини қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларининг ҳолати, шу билан биргаликда, ишлаб чиқилган статистик ахборот тизимларининг функционал жиҳатдан яхши фаолият кўрсатиши учун бир қатор омиллар ўрганилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
349-356 89 73
ТАШҚИ САВДО СОҲАСИДА МАМЛАКАТДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР
Жавохир Турапов

Ушбу мақола  мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган.

12/13/2024
  • PDF
612-617 106 73
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯШИЛ МОЛИЯЛАШТИРИШ МОДЕЛИ
Анваржон Олимов, Абдулазиз Ашуров

Мақолада Ўзбекистондаги тўқимачилик ва чарм компанияларида экологияга мос амалиётлар – экологик ишлаб чиқариш, экологик маркетинг, инсон ресурсларини экологик бошқариш, яшил инвестициялар ва экологик инновациялар орқали иқтисодий натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинган.


Тадқиқот миқдорий усулдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди, мамлакатимиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси орқали, ўрта, катта тўқимачилик ва чарм корхоналари топ-менежерлари, корхона раҳбарларидан маълумотларни йиғиш учун 234 та анкета орқали стратификацияланган тасодифий намунани танлаш усули қўлланилди.

12/13/2024
  • PDF
538-553 126 82
1 - 25 from 32 1 2 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer