• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ СОҲАСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҚЎЛЛАШ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Қурбанмурат Тапаров

Тоғ-кон саноати соҳасида жаҳон етакчиси бўлган “НКМК” АЖ дунёдаги олтин ишлаб чиқарувчи энг йирик тўртталикдан бири ҳисобланади. Корхона ўзининг 65 йиллик тарихи давомида биринчилардан бўлиб инновацион геологик қидирув ишларидан тортиб, энг юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган олтин қазиб олишнинг тўлиқ циклини ўзлаштирди ва ривожланди. 2022-йил 1-январдан бошлаб “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ тизимига замонавий корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишни назарда тутган фаол ва кенг кўламли трансформация жараёни бошланди. Ушбу мақолада “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув тамойилларининг жорий этилиши ва унинг бугунги кундаги дастлабки натижалари кўриб чиқилади. Мақолада корпоратив бошқарув атамасининг таърифи, унинг умуман корхоналарнинг ўсиши ва ривожланишига қандай таъсир этиши, шундан сўнг “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув таҳлили ва “НКМК” АЖдаги натижалар Топ-10 та етакчи тоғ-кон компаниялари рўйхати билан таққосланади. Хотимада, муаллиф “НКМК” АЖ “кейси” асосида корпоратив бошқарув таҳлилини умумлаштиради.
Калит сўзлар: корпоратив бошқариш, инвестиция, JORС кодекси

08/30/2024
  • PDF
405-415 67 28
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Лайли Мирзаева

Мазкур мақолада хорижий мамлакатлар мисолида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир илғор тажрибалар таҳлил қилинган. Мақолада корпоратив бошқарувнинг асосий принципларига акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, бошқарув органларининг мустақиллиги ва масъулияти, ахборот шаффофлиги ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқотда халқаро стандартлар OECD тамойиллари, G20/FSB тавсиялари, шунингдек, “Corporate Governance Code” (Буюк Британия) каби ҳужжатлар асосида корпоратив бошқарув амалиёти баҳоланади. Муаллиф илғор хориж тажрибасида кузатув кенгашларининг роли, мустақил директорларнинг функцияси, аудит қўмиталарининг самарадорлиги ва ички назорат механизмларининг ўрни ҳақида аниқ мисоллар келтиради. Мақола якунида Ўзбекистон шароитида хориж тажрибасини амалиётга тадбиқ қилиш имкониятлари, уларнинг ҳуқуқий, институционал ва иқтисодий жиҳатдан мослашувчанлигини баҳолаш, ҳамда миллий корхоналарда корпоратив бошқарув сифатини ошириш бўйича таклифлар берилган.

10/31/2025
  • PDF
300-309 47 32
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА ESG ТАМОЙИЛЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ИННОВАЦИОН МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИККА ТАЪСИРИ
Аллаёр Исмаилов

Ушбу мақолада корпоратив бошқарув тизимида ESG (Environmental, Social, Governance) тамойилларини интеграция қилишнинг инновацион механизмлари ва уларнинг ташкилот самарадорлигига кўрсатаётган таъсири таҳлил қилинди. Тадқиқотда ESG стандартларини жорий этиш орқали компанияларнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий масъулияти ва экологик барқарорлиги кучайиши ҳамда корпоратив қийматнинг ошишига хизмат қиладиган омиллар аниқланди. Илмий ишда инновацион усуллар – рақамли технологиялар, “яшил” инвестициялар ва масъулиятли корпоратив бошқарув моделларини жорий этиш тажрибалари ўрганилди. Шунингдек, ESG тамойилларининг иқтисодий самарадорликка, инвестицион жозибадорликка ва корпоратив нуфузга таъсирини баҳоловчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари корпоратив бошқарувнинг замонавий тенденцияларини чуқур англашга ва компаниялар учун барқарор ривожланиш стратегияларини шакллантиришга хизмат қилади.

09/29/2025
  • PDF
401-409 43 27
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ МАДАНИЯТ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Рая Карлибаева, Назокат Акрамова

Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.

03/30/2024
  • PDF
317-328 186 91
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА ИЧКИ АУДИТНИНГ АҲАМИЯТИ
Наргиза Абдиева

Мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув тизимида ички аудитнинг аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Корпоратив бошқарув” тушунчасининг илмий талқини ҳамда самарали корпоратив бошқарув тузилмаси келтирилган.

04/30/2024
  • PDF
295-303 104 71
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАСИГА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР
Дилфуза Суюнова

Ушбу мақолада хорижий ривожланган мамлакатларда ва мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядолрлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини оширишда рақамли технолгиялардан фойдаланишдаги имлий қарашлар, бу борадиги жаҳон тажарибасини ўрганиш, мамлакатимизда корпоратив бошқарув ва унинг самарадорлигини оширишнинг хуқуқий асослари, самарадорлик кўрстаткичларига илмий таърифлар ва уларнинг таҳлили, самарадорлик кўрсаткичларининг корпоратив бошқарувга таъсири, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини бахолаш омилларини ҳамда корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ошииришда рақамли технолгияларнинг ролини ошириш масалалари таҳлил қилинган ва муаллифлик қарашлар ифода қилинган.

07/31/2024
  • PDF
393-402 149 90
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЖИҲАТЛАРИ
Наргиза Арипходжаева, Муассар Умарходжаева

Мақолада замонавий ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан бири – корпоратив бошқарувни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ташқи молиялаштиришга имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади ва мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишининг шартларидан бири ҳисобланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятининг жаҳон тажрибаси, бошқарувнинг корпоратив шакли миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини кенгайтириш ва йирик хорижий компаниялар экспанциясига қарши чиқиш воситаси эканлигини кўрсатмоқда.

06/27/2023
  • PDF
114-121 58 52
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИДА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ИЧКИ НАЗОРАТИНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Равшан Абдуалимов

Ушбу мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув жараёнида ички назорат тизими бўйича асосий жиҳатлари кенг ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарув жараёнларига ички аудит тизимини жорий этиш амалиётида кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Ички назорат” тушунчаси, унинг акциядорлик жамиятларини самарали бошқаруви жараёнидаги роли таҳлил қилинган.

06/30/2024
  • PDF
289-297 98 46
ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ
Акмалжон Валижонов

Мақолада Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 2023 йилда қайта қабул қилинган корпоратив бошқарув тамойилларининг асосий мазмуни ва моҳияти ёритилган. Ишда ушбу тамойилларнинг мақсади ва ҳуқуқи мақоми очиб берилган, тамойилларга қисқача шарҳлар келтирилган. Олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича Ўзбекистонда  корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларидан фойдаланиш бўйича хулосалар олинган.

07/31/2025
  • PDF
206-210 52 28
КОРПОРАТИВ МОЛИЯ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ЎЗАРО УЗВИЙ ТАРЗДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Илҳомжон Раҳмонқулов

Миллий молия бозорининг барқарор ривожланиши корпоратив капитал шаклланишининг замонавий механизмлари ва қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу тадқиқотда корпоратив молиянинг молиявий инструментлари билан капитал бозори инфратузилмаси ўртасидаги интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилиниб, қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнларига таъсири илмий асосда ёритилди. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик усуллар ва норматив-ҳуқуқий база таҳлилидан фойдаланилди. Натижалар корпоратив молия билан қимматли қоғозлар бозори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик капитал қийматини оптималлаштириши, корхоналарнинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириши ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай чоралар молиявий тизимнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаб, уни жаҳон стандартларига мос ҳолда такомиллаштиришга хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
209-216 62 30
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МОДЕЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Дилшод Бахриев

Мазкур мақолада суғурта бозорида етакчилардан бўлган компаниянинг бошқарув моделини компания бошқарувига таъсири, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, компаниянинг инвестицион салоҳиятига таъсири, суғурта компанияларининг молиявий фаолиятини ташкил топиш манбалари, компаниянинг резервлари, уларнинг шаклланганлик механизми, суғурта компаниясининг асосой молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили, суғурта компаниясининг суғурта бозоридаги иштироки бу борадаги хорижий олимларнинг ёндашувлари ва қарашлари, суғурта компанияларининг инвестиция сиёсати, суғурта бозоридаги муаммолар таҳлили, ривожлантириш истиқболлари атрофлича баён этилган. Ўзбекистонда замонавий бошқарув моделларини суғурта компанияларига кенг қўллаган холда уларнинг молиявий-иқтисодий салохиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

12/31/2023
  • PDF
155-163 191 109
ОЛИЙ ТАЪЛИМДАГИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ
Муниса Турдибаева

Мақолада олий таълим муассасаларида корпоратив бошқарувнинг асосий жиҳатлари, жумладан ҳисобдорлик, шаффофлик, стратегик лидерлик ва манфаатдор томонларнинг иштирок этиши кўриб чиқилган. Маълумотлар асосий тамойиллар, бошқарув моделлари ва таълим муассасалари дуч келаётган муаммоларга бағишланган, шунингдек, самарадорлик ва барқарорликни оширишга қаратилган ечимлар таклиф этилган.

11/29/2024
  • PDF (Russian)
618-626 71 26
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Шухратжон Исламов

Мазкур мақолада суғурта компанияларини миллий иқтисодиётни
ривожлантиришдаги аҳамияти баён этилган. Сўнгги йилларда суғурта компаниялари
томонидан амалга оширилган суғурта операцияларига доир амалий маълумотлар
таҳлил қилинган. Хорижий давлатлар амалиётида суғурта компаниялари томонидан
инвестицион фаолиятни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари тадқиқ этилган.
Суғурта компаниялари фаолиятини такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлар
шакллантирилган.

02/29/2024
  • PDF
419-426 94 81
1 - 13 from 13

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer