Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.