Ушбу мақолада иш ҳақи фонди ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тушунчаларининг назарий асослари, уларнинг таркиби бўйича ўрганишлар муҳокама қилиниб, тегишли хулосалар шакллантирилган.
Мақолада зарур маҳсулот категорияси ходимнинг яшаш фонди сифатида кўриб чиқилади ва унинг қиймати иш кучи қиймати ҳисобланади. Шу билан бирга, зарур маҳсулот бутун ишлаб чиқариш соҳасидаги ишчиларнинг ягона ўлчовидир, аммо абстракт категория сифатида. Амалда, иш ҳақи ишчи кучининг айлантирилган қиймати сифатида меҳнатнинг ишлаб чиқариш кучига қараб фарқланади.
Замонавий иқтисодий тараққиёт босқичида рақамли технологиялар соҳасига, жумладан ушбу соҳада меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни турли тадқиқот усуллари асосида баҳолаш мамлакатда рақамли иқтисодиёт йўналишида тўғри стратегик йўналишларни белгилаш учун асос ҳисобланади. Маълумки, меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талабни баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу – мутахассисларнинг иш ҳақи ҳисобланади. Шу сабабли тадқиқотимизнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида раыамли технологиялар соҳаси мутахассисларининг иш ҳақига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил этиш ва олинган эконометрик моделлар асосида тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.