Ушбу мақолада қишлоқ туризмини ривожлантириш ва унга таъсир этувчи омиллар юзасида олиб борилган тадқиқот натижалари таҳлил этилган. Шу билан бирга, бир қанча олимлар томонидан билдирилган фикрлар ўрганиб чиқилиб, маҳаллада туризмни ривожлантириш стратегиясини яратиш имкониятлари тадқиқ қилинган. Тадқиқот натижасида Ўзбекистондаги қишлоқ туризмининг холати, уннинг ривожига аҳолининг ва жойлардаги қуйи поғона раҳбарларининг муносабати тадқиқ қилиниб, 5та асосий омил ажратиб олинган. Бу омилларни аниқлаш қишлоқларда туризм бизнесини бошқариш ҳамда туризм хизматларни спектрини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитни тушиниш имконини беради. Ҳоким ёрдамчиси томонидан туризм бизнесини маҳаллада тадбиркорликнинг муҳим йўналиши сифатида қўллаб-қувватлашда эътиборга олиниши лозим бўлган муҳим хусусиятлар тавсифлаб берилган.
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасида туризм ва хизмат кўрсатиш фаолияти таҳлили ва муаммолари айтилган, яқин истиқбол йилларида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ички ва хорижий туризм бозорлари учун ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш, туризм, маданий мерос, маданият ва санъат соҳалари инфратузилмасини яхшилаш, янги туризм хизматларини жорий қилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш, соҳада янги иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва бу борада ишларнинг амалга оширилиши айтилган.
Мақолада Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш йўлларини такомиллаштириш инновацион тизими ёритилган. Муаллифнинг таъкидлашича, Сурхондарё вилоятининг туризм саноати салоҳиятини самарали бошқариш ва ривожлантириш бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини такомиллаштиришнинг жорий иқтисодий шароитлари, инновацион воситалари ва усулларини топиш ва мослаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Шу боис муаллиф томонидан Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш туризм индустрияси салоҳиятининг ривожланиши ва муваффақиятли ишлашини таъминлаш учун соҳани юритиш ва бошқаришнинг янги усули таклиф этилган ҳамда шу асосда “Surxon Tourism” иловаси ишлаб чиқилган.