Ушбу мақолада камбағаллик тушунчасига бўлган турли хил ёндошувлар таҳлили, кмабағалликни вужудга келиш сабаблари, камбағаллик даражасини қисқартиришда тадбиркорлик муҳитини яхшилашнинг аҳамияти, Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали иқтисодиётда кам таъминланганлар улушини қисқартириш йўналишлари ва истиқболлари ёритилган.
Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.
Акциз солиғи фискал сиёсатда ҳал қилувчи роль ўйнайди, истеъмол шаклларига, бозор ҳатти-ҳаракатларига ва даромадларни шакллантиришга таъсир қилади. Мақолада акциз солиғининг иқтисодий асослари, уларни ҳисоблаш методологияси ва уларнинг турли манфаатдор томонларга ва умуман иқтисодиётга таъсирини баҳолашнинг таҳлилий асослари кўриб чиқилди ва хулосалар шакллантирилди.
Мазкур мақолада, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот‐коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, асосийси, иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур йўналишда солиқ органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон ахолисининг сабзавотлар истеъмоли ва унинг ривожланиш даражаси ўрганилган. Ўзбекистонда ахоли жон бошига тўғри келадиган сабзавот истеъмол қилиш даражаси аниқланган. Инерцион ва модернизацион цейнарийлар асосида ахолини кунлик сабзавотлар истеъмоли хажмининг ўзгариши прогноз қилинган.
Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига энергетика ресурсларининг таъсири таҳлил қилинади. Электр станцияларининг ўрнатилган қуввати ва турли иқтисодий соҳаларда электр энергиясининг истеъмол қилиниши бўйича маълумотлар таҳлил қилинади. Алтернатив энергия манбаларининг ўсиши ва уларнинг умумий энергетика балансига қўшган ҳиссаси кўриб чиқилади.
Мазкур мақолада аҳоли фаровонлигини таъминлашда пенсия тўловларини индексациялашнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган, амалдаги ҳолати таҳлил қилинган. Шунингдек, пенсияларни индексациялаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибалари ўрганилган ҳамда мамлакатимизда илғор хориж тажрибаларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимида солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш масалалари ёритилган ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида унинг оптимал миқдорини белгилаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар берилган.