Ушбу мақолада банк тизимининг трансформацион жараёнлари, уларнинг банкнинг бизнес фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти, банк ходимларининг потенциал имкониятлари ва глобал тенденциялар кўриб чиқилган. Банк тизимини такомиллаштириш ва унинг шаклланиши бутун давр давомида амалга оширилади, янги имкониятлар пайдо бўлади ва кредит ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар ўзгаради. Ҳозирги даврда банкларнинг институционал сифатини ошириш ва фаолиятдаги рискларни камайтириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас, балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.