Мазкур мақолада рақамлаштириш, институционал трансформация ва глобал таҳдидлар, жумладан ESG талаблари ҳамда корпоратив бошқарув шаффофлиги шароитида кончилик компанияларида стратегик бошқарув инструменти сифатида коммуникацион стратегиянинг ўрни ва аҳамияти тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ва институционал ислоҳотлар билан изоҳланади. Ушбу ислоҳотлар иқтисодиёт очиқлигини таъминлаш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда корхоналарни жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграция қилишга қаратилган. Назарий ёндашувлар, халқаро тажриба ва «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти мисолидаги эмпирик маълумотлар таҳлили асосида коммуникацион стратегия нафақат ахборот таъминотини амалга ошириши, балки репутацион рискларни бошқариш ва бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши асослаб берилган.
Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган