Мақолада институционал ёндашувнинг назарий асослари ва унинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсири таҳлил қилинади. Миллий ва ҳудудий институтлар ўртасидаги уйғунлик, расмий ва норасмий институтлар ҳамкорлиги, ижтимоий ишонч ва маданий омиллар асосида институционал тузилмавий модул концепцияси таклиф этилади.
Мазкур мақолада реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий ва амалий асослари чуқур таҳлил қилинади. Хусусан, иқтисодий тизимда давлатнинг ролини аниқлаш, тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда соҳадаги институционал ва бозор ёндашувлари ўртасидаги ўзаро таъсирлар комплекс таҳлил этилади. Шундай ёндашувда давлат интервенциясининг меъёрий-ҳуқуқий, молиявий ва маъмурий воситалар орқали амалга оширилиши ҳамда уларнинг реал сектор субъектларига таъсири тизимли ёритилади. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг соҳага хос тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ва унинг барқарорликка таъсири ҳам илмий асосда муҳокама қилинади. Ушбу илмий иш натижалари асосида миллий иқтисодиётда реал секторни самарали тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Мақолада минтақавий ривожланишнинг назарий асослари, унинг турли босқичларда шаклланган назариялари ҳамда замонавий ёндашувлари илмий таҳлил қилинади. Анъанавий конвергенция ва дивергенция назариялари, ядро–периферия модели билан бирга эндоген ўсиш, инновация ва кластерлашув каби муосир концепциялар ҳам кўриб чиқилади. Шунингдек, молиявий механизмлар ва давлат молиясининг ҳудудий ривожланишдаги роли, уларнинг самарадорлигини таъминлашда институционал ва ташкилий асосларнинг аҳамияти ёритилади. Таъкидланганидек, замонавий шароитда минтақавий ривожланишнинг энг самарали йўли иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий омилларни уйғунлаштирган интегратив ёндашув ҳисобланади. Шу тариқа, мақолада ҳудудий фаровонлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда молиявий воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тамойиллари илмий жиҳатдан асослаб берилади.