• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ КОРХОНАЛАРИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ МОДЕЛЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Бибижон Шарипова

Ушбу мақолада замонавий шароитда хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантириш моделларининг назарий-услубий асослари, Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳаси таҳлили, хизмат кўрсатиш соҳасини тармоқлар ва уларнинг таркиби бўйича тақсимлаш модели, хизмат кўрсатиш соҳасининг функциялари, хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш моделларининг қисқача тавсифи ёритилган.

08/30/2024
  • PDF
468-479 59 35
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МУҲИТДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Ирисбек Иватов

Мақолада туризмнинг инновацион ривожланиши шароитида содир бўлаётган ўзгаришларнинг туризм салоҳиятига таъсирии, сифатли хизмат кўрсатиш негизида  баҳолаш масалалари кўринган бўлиб, туризмда туристик фаолиятни баҳолаш механизми ўрганилган. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида  туризм соҳаларининг инновацион ўзига хос хусусиятлари асосида туризмнинг мақбул ривожланишига эътибор қаратилган.

04/30/2025
  • PDF
306-311 66 48
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА ESG ТАМОЙИЛЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ИННОВАЦИОН МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИККА ТАЪСИРИ
Аллаёр Исмаилов

Ушбу мақолада корпоратив бошқарув тизимида ESG (Environmental, Social, Governance) тамойилларини интеграция қилишнинг инновацион механизмлари ва уларнинг ташкилот самарадорлигига кўрсатаётган таъсири таҳлил қилинди. Тадқиқотда ESG стандартларини жорий этиш орқали компанияларнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий масъулияти ва экологик барқарорлиги кучайиши ҳамда корпоратив қийматнинг ошишига хизмат қиладиган омиллар аниқланди. Илмий ишда инновацион усуллар – рақамли технологиялар, “яшил” инвестициялар ва масъулиятли корпоратив бошқарув моделларини жорий этиш тажрибалари ўрганилди. Шунингдек, ESG тамойилларининг иқтисодий самарадорликка, инвестицион жозибадорликка ва корпоратив нуфузга таъсирини баҳоловчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари корпоратив бошқарувнинг замонавий тенденцияларини чуқур англашга ва компаниялар учун барқарор ривожланиш стратегияларини шакллантиришга хизмат қилади.

09/29/2025
  • PDF
401-409 43 27
ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДАГИ БИЗНЕС РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА- БЕНЧМАРКИНГНИНГ РОЛИ
Азизхон Тилляходжаев

Мақола хизматлар соҳаларида рақобат муҳитини шакллантириш, келгусида хизматларга бўлган талабни янада чуқурроқ ўрганиш, ташкилотларда инновацион фаолиятни ва хизмат кўрсатиш бозорини самарали бошқариш тизимини ривожлантиришда-бенчмаркингнинг тутган ўрни ва ролига бағишланган. Бенчмаркинг - бу ташкилот маркетинг сиёсатида “энг яхши” хизмат ва товарларни ўрганиш, маркетинг жараёни, тўғридан тўғри рақобатчиларнинг ютуқ ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг шахсий иш услубини ишлаб чиқишдир. Бу тадбирларни ташкиллаштиришни, бошқаришни ўз ичига олиб, зарурий молиявий ресурсларни, ахборот таъминотини излаш, асосий ва қўшимча хизматлар турларини тақдим этиш, хизмат кўрсатувчи персонал билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштиришга эришиш, хизматлар оқимини ташкиллаштириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

01/31/2024
  • PDF
507-513 81 68
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ
Хурсандмурад Норбеков

Мақолада туризмнинг инновацион ривожланиши шароитида содир бўлаётган ўзгаришларнинг туризм салоҳиятига таъсири, сифатли хизмат кўрсатиш негизида баҳолаш масалалари кўрилган бўлиб, туризмда туристик фаолиятни баҳолаш механизми ўрганилган. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм соҳаларининг инновацион ўзига хос хусусиятлари асосида туризмнинг мақбул ривожланишига эътибор қаратилган.

12/27/2024
  • PDF
364-369 45 19
ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ САМАРАДОРЛИГИ ВА УНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Қулмамат Мирзаев, Мирзабек Жонузаков

Хизматлар соҳасининг кейинги тараққиёти соҳа самарадорлигини
ошириш билан бевосита боғланган. Мазкур мақолада хизматлар самарадорлигини
ошириш учун унинг хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва ривожланиш шарт –
шароитлари, таьсир этувчи омиллар, ташкилий–бошқарув тизими кабиларни ҳисобга
олиш зарурлиги илмий асосланилган

02/29/2024
  • PDF
479-485 134 83
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЯНГИ БАНК ХИЗМ АТЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Абдулқуддус Умаров

Мақолада банк хизматларининг шаклланиш босқичлари, уларни молиявий хизматлар бозоридаги роли назарий жиҳатдан ўрганилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Банк хизматларини жорий этишда инновацион ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари тизимлаштирилган. Банк хизматларини вужудга келишида эътибор берилиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилган. Тамойиллар асосида банк хизматларини ривожлантиришга қаратилган илмий-таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
401-409 98 85
ОЛИЙ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВА УНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Қудрат Юсупов

Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаровонлигига хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.

07/31/2023
  • PDF
309-315 75 74
ҲУДУДИЙ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР ВА УЛАРНИ РЕСПУБЛИКАМИЗДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Маржона Тошмаматова

Ушбу мақолада ҳудудий туризм хизматларини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш, ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва омиллари, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда туризм хизматларини роли, ҳудудларда туризм хизматларини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек янги хизмат турларини тадбиқ этиш, туристик ресурслардан мақсадли фойдаланиш, ҳудудий тўризм хизматларини такомиллаштиришда хориж тажрибасидан фойдаланиш, туризм хизматларини рақамлаштириш, туризм хизматлари бозорини тартибга солишнинг илмий-услубий ёндошувлари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар келтирилган.

06/27/2023
  • PDF
301-308 90 68
ОБОДОНЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
Кулмамат Мирзаев , Жамшид Хайитов

ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳолига ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали ушбу тизимда рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

12/27/2024
  • PDF
347-350 37 28
1 - 10 from 10

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer