Мазкур мақолада миллий иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилигининг аҳамияти таҳлил қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг назарий асослари, унинг вазифалари ва асосий функциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Солиқ тизимининг эволюцияси, замонавий тенденциялар, жумладан, рақамлаштириш ва глобаллашув жараёнлари доирасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада халқаро тажрибалар асосида миллий солиқ тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этишни ошириш учун инновацион ёндашувлар ҳамда стратегик чора-тадбирлар муҳокама қилинган
Ўзбекистонда амалга оширилаётган солиқ сиёсати стратегиясининг самарадорлигини баҳолаш, унинг тактик йўналишларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқотда ҳар хил иқтисодий кўрсаткичлар, фискал маълумотлар ва ижтимоий-иқтисодий таъсирларни ҳисобга оладиган кенг қамровли ёндашув қўлланилди. Тадқиқотда солиқ сиёсатининг миллий иқтисодий мақсадларга мувофиқлиги, унинг бизнеснинг рақобатбардошлигига таъсири, иқтисодий ўсиш ва ривожланишни рағбатлантириш қобилияти баҳоланди. Бундан ташқари, тадқиқот солиқ сиёсатининг даромадлар тенгсизлигини камайтириш ва ижтимоий фаровонликни оширишга қанчалик ҳисса қўшишини ўрганилган. Ўзбекистонда солиқ сиёсатининг умумий самарадорлигини ошириш учун стратегия ва тактикада такомиллаштиришнинг потенциал йўналишларини таклиф этилган.
Ушбу мақола солиқ ҳисоботининг тарихий эволюцияси ва замонавий аҳамиятини ҳар томонлама ўрганади. У қадимий цивилизациялардан замонавий иқтисодларгача бўлган солиққа тортишнинг келиб чиқишини кузатиб боради, асосий босқичларни, қонунчиликдаги ислоҳотларни ва вақт ўтиши билан солиқ ҳисоботи амалиётини шакллантирган технологик ютуқларни ўрганади. Шунингдек, солиқ ҳисоботининг фискал бошқарув, даромадларни шакллантириш, ижтимоий тенглик, шаффофлик ва иқтисодий ривожланишга кўмаклашишдаги аҳамияти таҳлил қилинади
Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Аҳолини ижтимоий табақалашуви ва уларни турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликни камайтиришга қаратилган. Бундан ташқари аҳоли даромадларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши масалаларининг ҳал қилиниши нафақат муҳтожларга фаровон турмуш даражаси таъминланади. Норосмий секторда маълум маънода бандликнинг таъминланиши ходимлар ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Мамлакатимизда аҳоли даромадларни табақалашув даражасининг камайтириш мақсадидада жисмоний шахслар даромадларига нисбатан прогрессив солиқ ставкаларни ўрнатилиши. Тадбиркорлик фаолияти орқали янги иш ўринллар ва дароматларни оширишга қаратилган.
Ушбу мақолада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг прогрессив тизимини жорий қилиш бўйича жаҳон тажрибаси атрофлича таҳлил қилинади. Хусусан, АҚШ, Германия, Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Дания), Россия Федерацияси ва бир неча Осиё мамлакатларида (Япония, Жанубий Корея, Сингапур) амал қилаётган тизимлар, уларнинг тарихий ривожланиши, сиёсий ва иқтисодий мотивациялари, солиқ ставкаси даражалари, ижтимоий муҳофаза сиёсати ва умумий иқтисодий ҳолатга таъсири муҳокама қилинади. Шунингдек, ушбу мамлакатлардан олинган сабоқлар асосида Ўзбекистон шароити учун энг мақбул прогрессив тизимни шакллантириш имкониятлари баҳоланади.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Мақолада ходимлар иш фаолияти самарадорлигини аниқлашда KPI кўрсаткичларининг афзалликлари ва камчиликлари тизимлаштирилиб, Ўзбекистонда маҳалла раиси томонидан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш индикаторларининг таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги фаолияти учун бериладиган баллни аниқлаш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф берилган.