Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди
Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.