Ушбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат ресурслари мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим, малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган аҳолидан ташкил топиши зарурат эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини тўла қондириш ва ҳосилдорликни ошириш учун керакли миқдорда сув ресурсларига эга бўлиш муаммоси экин майдонларини кенгайтиришга асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Республикамизда фойдаланилаётган сув ресурсларининг 80%га яқини трансчегаравий сув оқимига тўғри келади. Бу эса Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун ҳудудлараро ҳамкорликнинг муҳимлигини англатиб турибди.
В данной статье проанализированы источники формирования и запасы водных ресурсов, состояние потребление воды по отраслям экономики Узбекистана. Предложены рекомендации по повышению эффективности управления водными ресурсами Узбекистана в среднесрочной перспективе на трансграничном и национальном уровне.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозорининг ҳозирги тенденциялари ҳақида маълумотлар келтирилган. Республикада таълим ривожланишининг демографик жиҳатлари ва юқори малакали ишчи кучига бўлган талабнинг ортиб бориши кўриб чиқилади. Ўзбекистонда замонавий таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозори талаблари ўртасидаги мавжуд тафовутни бартараф этиш бўйича баъзи фикрлар баён этилган. Муаллиф томонидан меҳнат бозори ва таълим хизматлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон меҳнат бозорини ўрганишда унга таъсир этувчи омилларнинг таъсири назарий жиҳатдан асослаб берилган. Уларнинг амалда намоён бўлиши меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозоридаги демографик жараёнлар нуқтаи назарида намоён бўлади. Таҳлилий натижалар асосида умумий хулосалар, назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада шариат тамойилларига мос келадиган исломий молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти ва унинг амалий қўлланилиши, исломий иқтисодиётининг ривожланиши, банк ресурсларини шакллантиришда халқаро молия институтлари ва исломий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Молия-банк тизимини ўзгартириш жараёнида исломий молиялаштиришни ривожлантириш роли ва аҳамияти ҳам кўриб чиқилган. Исломий молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўриб чиқилган. Исломий молиялаштириш тамойилларини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Ушбу мақолада мамлакатимизда замонавий бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида етишиб чиқаётган кадрларни ўз эгаллаган соҳалари бўйича бандлигини таъминлашдаги қатор муаммоларга эътибор қаратилган. Шунингдек, қайд этиш лозимки, интеллектуал ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам хозирги кунда ўз ечимини кутиб турган муаммолардан эканлиги қайд этилган. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш орқали кадрлар бандлигини янгича замонавий усулда таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат бозори муносабатларини самарали ошириш зарурияти буйича таклиф ва мулоҳазалар берилган.
Қишлоқ хўжалик ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга. Мазкур мақолада қишлоқ хўжалик ерларининг деградацияси ва эрозияси, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилинади. Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотдорлигини ошириш учун органик ва минерал ўғитлардан мувозанатли фойдаланиш зарурлиги таъкидланади. Шунингдек, барқарор қишлоқ хўжалик амалиётлари ва тупроқ саломатлигини яхшилаш учун тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига энергетика ресурсларининг таъсири таҳлил қилинади. Электр станцияларининг ўрнатилган қуввати ва турли иқтисодий соҳаларда электр энергиясининг истеъмол қилиниши бўйича маълумотлар таҳлил қилинади. Алтернатив энергия манбаларининг ўсиши ва уларнинг умумий энергетика балансига қўшган ҳиссаси кўриб чиқилади.
Ушбу мақолада чакана бизнес, чакана кредитлаш ва чакана мижозларга хизмат кўрсатиш тушунчаси ва моҳияти, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ижтимоий пакетлар хизматлари амалга оширилишининг роли ва аҳамияти, банк ресурсларини шакллантиришда маҳаллий ва халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тижорат банки учун муҳим бўлган чакана мижозларга кредит беришни ривожлантиришнинг роли ва аҳамияти кўриб чиқилган. Чакана банк кредитларини ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўрилган. Чакана кредитлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада қайта тикланувчи энергия манбаларининг экоэнергетик ресурслари, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва харажатлар потенциали таҳлил қилиниб, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши стратегияси, энергия талаблари ва иссиқхона эффекти, чиқиндиларни камайтириш вариантлари ҳамда қайта тикланувчи технологиялар (қуёш, шамол, биоэнергетика ва гидроэнергетика) таҳлил қилинган.
Ривожланган мамлакатларда кредит механизмини амалий асосларини такомиллаштириш орқали тижорат банкларининг иқтисодиётни реал секторини ривожлантиришдаги ролини ошириш, кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, банкларнинг кредитлаш фаолиятини инновациялар асосида ривожлантириш таъминланмоқда. Ушбу мақолада кредит механизмининг амалий асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва улани ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг танқислиги масалалари, суғорма деҳқончилик қилинадиган барча экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказишнинг долзарблиги, соҳага бозор механизмларини кенг татбиқ этиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этган фермер ва деҳқонлар учун рағбатлантириш механизмларини янада кўпайтириш чоралари ва буғдой майдонида ёмғирлатиб суғоришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда сув танқислигини тюмушатиш билан бирга ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот таннархини пасайтириш илмий-техник хулослари аниқ мисоллар билан баён қилинган ҳамда зарурий хулоса ва таклифлар бериб ўтилган.
Ушбу илмий мақолада тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра ресурслари базасини таҳлил қилинган. Тижорат банкларини иккига бўлган ҳолда, яъни давлат улуши мавжуд банклар ва давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга бўлиб ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра, давлат улуши мавжуд банкларда мажубриятлар ўсиши депозитлар ўсишидан тезроқ бўлган. Ушбу ҳолат давлат тижорат банкларига хукумат арзон ресурслар билан таъминлаб турганлигидан далолат беради. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган. Биринчидан, аҳолининг банк тизимига ишончи ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига қараганда давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган.
Ушбу илмий мақолада давлат ва хусусий сектор ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга хизмат қиладиган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари доирасида амалга ошириш натижасида эришилган натижалар таҳлил қилинган ва истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар баён этилган.