Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари асослаб берилган.