Мазкур мақолада фонд бозорини ривожлантиришда ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги фонд бозорлари, уларни ривожлантириш йўналишлари борасидаги илғор тажрибалар тадқиқ этилган. Жумладан, фонд бозорларини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларини самарали жойлаштириш ва улар орқали фонд бозорини ривожлантириш борасидаги илғор тажрибалар ўрганилган.
Мазкур мақолада 2024 йилда солиқ сиёсати тадбирларининг самаралари ва давлат бюджети даромадларининг 2024 йил 9 ойлик якунлари таҳлили берилган. Шунингдек, хорижий тажриба ҳамда соҳадаги таҳлилий маълумотлардан фойдаланилиб илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилашда бюджте маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари тадқиқ этилган. Жумладан, маҳаллий ва хорижий олимларнинг бу борадаги илмий ишлари ўрганиб чиқилган. Давлат бюджети маблағлари ижроси таҳлил қилинган ва бюджет тизимида ижтимоий соҳа харажатларининг натижавийлигини таъминлашда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни қўллаш йўллари кўриб чиқилган. Хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мазкур мақолада иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича солиқ салоҳиятини ҳисоблаш формулалари келтирилган, шунингдек, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, бюджет харажатлар эҳтиёжларини тенглаштириш дастурларининг асосий жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий ёндашувларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодий-математик моделлаштириш ва прогнозлашнинг кенг кўламли усулларини жорий этиш юзасидан таклифлар келтирилган.
Мақолада иқтисодиётни ривожлантиришда бюджет даромадларининг шаклланиши муҳим омили эканлиги таъкидланган ҳолда, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида бюджет даромадларининг прогноз қиймати таҳлилига бағишланган.
Мақолада солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, Ўзбекистонда иқтисодий хатти-ҳаракатлар ва натижаларни шакллантиришда солиқ сиёсатининг аҳамиятини кўрсатади. Улар юқори солиқ ставкалари, мураккаб қоидалар ва паст солиқ ахлоқи тадбиркорлик фаоллиги ва ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиши жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилиб, солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган. Биз солиқ тўловчиларнинг миллий давлат товарлари бўйича йиғилган солиқларни қандай тақсимлаш бўйича имтиёзларини яратиш, шунингдек, давлат харажатлари таркиби тўғрисида маълумот бериш солиқ тўловчилар тўлаш учун етарли деб ҳисоблаган солиқ ставкасига таъсир қиладими ёки йўқлигини текширишга қаратилган сўров эксперименти натижаларини хабар қиламиз. Биз маълумотларнинг тегишли солиқ ставкаси даражасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлаймиз. Бироқ, солиқ тўловчилар давлат товарлари ва хизматларини молиялаштириш учун солиқ тушумларидан қандай фойдаланиш бўйича ўз афзалликларини билдирганда, юқори солиқ юкини қабул қилишга тайёр.
Ушбу мақолада профессионал таълимни молиялаштиришнинг хориж тажрибаси ўрганилган, хорижлик иқтисодчи олимларнинг таълимни молиялаштиришга оид фикрлари баён қилинган. Шунингдек, профессионал таълимни молиялаштиришнинг бугунги кундаги долзарблиги, унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири борасида муҳокамалар олиб борилиб, хулосалар шакллантирилган.
Мақолада давлат бюджетидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш харажатларини молиялаштиришнинг илғор хорижий тжрибалари тадқиқ этилган. Унда маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий тадқиқотлари бўйича мустақил муаллифлик ёндашувлари ишаб чиқилган. Тадқиқотлар асосида мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг назарий жиҳатлари юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мураккаб чизиқли бўлмаган тизимда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш молиявий аниқ мақсадни шакллантиришни талаб қилади. Улар билан ҳам бюджет даромадлари ва харажатларига айлантириш мумкин бўлган ҳатто молиявий бўлмаган омилларни, меъёрлар, баҳоларни аниқлаш учун ҳар қандай элементар кўрсаткичларни ҳам шакллантиришни талаб этади. Бюджетни шакллантириш ва ижро этишнинг мақсади давлат бюджети сиёсатининг стратегик йўналишлари, мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ аниқ натижаларга эришишдир. Муаллиф бюджет бошқарувини “мақсадли гирдоб” усули билан бирлаштириш моделини таклиф қилади, бу эса бюджет харажатларини молиявий-иқтисодий маконда фойдаланиш самарадорлиги билан мақсадга йўналтиришни таъминлайди. Самарадорликни бошқариш, уларга эришиш учун ишларни ва ушбу ишни бажариш жараёнида сарфланиши керак бўлган ресурсларни талаб қилади. Ушбу учта компонентни бошқаришни бирлаштирган парадигма натижага йўналтирилган бюджетлаштиришдир. Натижага йўналтирилган бюджетнинг ўзига хос хусусияти мослашувчанликдир. Бу мосланувчанлик дастур маъмури йиллик молиявий режани бошқарув фаолиятини тизимли мониторинг қилиш натижалари, қарорлар қабул қилиш ва давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чоралари асосида тузатиш киритиши мумкин. Шунингдек, энг яхши натижаларга эришган субъектларни рағбатлантириш имкони бўлади.
Мазкур мақола фойда солиғи билан боғлиқ солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга бағишланган. Фойда солиғи давлат учун муҳим даромад манбаи бўлиб, самарали солиқ маъмуриятчилиги бюджет даромадларини самарали йиғиш ва солиқ тўловчилар томонидан риоя этилишини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Ушбу таҳлил жараённи соддалаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ва тадбиркорлик субйектлари учун янада қулай муҳит яратиш мақсадида такомиллаштирилиши мумкин бўлган солиқ маъмуриятчилигининг турли жиҳатларини ўрганади. Таҳлил турли мамлакатлардаги тегишли адабиётлар, тадқиқотлар ва тажрибаларни кўриб чиқишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини такомилаштиришни тақозо этади.
Ушбу мақолада импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти келтирилган, шу билан биргаликда давлат бюджети даромадларида билвосита солиқлар суммаси, мамлакатга товарларни олиб киришнинг солиққа тортиш тартиби, мамлакатда импорт операциялари амалга оширилганда солиқ солиш ва божхона режими тартиби, мамлакатнинг йирик ҳамкор давлатлар билан импорт динамикаси ва импорт ҳажми ўрганилган. Шунингдек, импорт операцияларида солиқларнинг тутган ўрнини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Мақолада иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни белгилаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилган, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.
Ушбу мақолада уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш ва унинг иқтисодий-статистик таҳлили ҳамда хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда солиқлар йиғилувчанлиги ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган ҳамда Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган
Ушбу мақолада ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий асослар таҳлили ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнида амалга оширилган лойиҳалар таҳлили ёритилган. Шунингдек, ташаббускорлар овоз йиғишга сарфлаётган маблағларни лойиҳани молиялаштириш учун йўналтиришга имкон берувчи биргаликда молиялаштириш механизмига таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада ерларни солиққа тортишнинг хуқуқий асослари кўриб чиқилган бўлиб, унга кўра мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали ташкил этиш, улардан оқилони фойдаланиш тарибларининг қонуний йўналишлари тадқиқ этилган, шунингдек, ер солиғига оид иқтисодий ва молиявий масалалар қонунчиликдаги мазмун-моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилинган.
Ушбу мақолада пенсия таъминоти тизими билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари очиб берилган. Хусусан, демографик омиллар билан боғлиқ муаммолар, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар, муносиб пенсия миқдорларига эришиш билан боғлиқ муаммолар ва пенсия таъминотининг қамрови билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари тадқиқ қилинган. Тадқиқот натижалари асосида миллий пенсия таъминоти тизимини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.