Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас, балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.
Мазкур мақолада ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилашда бюджте маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари тадқиқ этилган. Жумладан, маҳаллий ва хорижий олимларнинг бу борадаги илмий ишлари ўрганиб чиқилган. Давлат бюджети маблағлари ижроси таҳлил қилинган ва бюджет тизимида ижтимоий соҳа харажатларининг натижавийлигини таъминлашда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни қўллаш йўллари кўриб чиқилган. Хулоса ва таклифлар шакллантирилган.