Ушбу мақолада фонд бозорини индексига иккиламчи қимматли қоғозлар бозор капиталлашуви, иккиламчи қимматли қоғозлар бозоридаги битимлар сони ва иккиламчи қимматли қоғозлар бозор айланмаси таъсирини баҳолашда авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) модели тадим этилган. Шу билан бирга, фонд бозори индексига иккиламчи қимматли қоғозлар бозор айланмаси ўзгариши ўртасида узоқ ва қисқа муддат боғланишлари эконометрик таҳлил асосида баён қилинган.
Мазкур мақолада технологик стартаплар учун венчур капиталини жалб қилишнинг самарали стратегиялари батафсил таҳлил қилинган. Стартапларнинг ривожланишида молиявий ёрдамни жалб қилиш, бозор салоҳиятини баҳолаш ва ишончли бизнес-режа яратиш каби муҳим жиҳатлар ёритилган. Шунингдек, венчур капитал сармоядорларини жалб қилишда таваккалчиликларни камайтиришга ёрдам берувчи усуллар кўрсатилган. Ўзбекистон шароитида венчур сармояларининг ўрни ва иқтисодий имкониятлари таҳлил қилинган. Ушбу стратегиялар янги технологик компанияларнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш учун аҳамиятли ҳисобланади.
Ушбу мақолада давлат қимматли қоғозлар иккиламчи савдо ҳажми йиллар кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, мамлакатимиздаги давлат қимматли қоғозларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар баён этилган. Шу билан бирга, давлат қимматли қоғозлар бозори ривожлантиришнинг илмий ва услубий таклифлар тақдим этилган.
Мазкур мақолада хизматлар соҳасининг турлари, унинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти очиб берилган. Хизматлар соҳасининг фаолият турлари бўйича асосий кўрсаткичлари иқтисодий-статистик таҳлил қилинган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг ЯИМ даги улуши статистик усуллар орқали ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган.
Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича олиб борилган таҳлиллар ҳақида умумий маълумот берилган. Тадқиқот бозор динамикаси, меъёрий-ҳуқуқий базалар, саноат иштирокчилари ва ушбу икки секторга таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳар томонлама текширишни ўз ичига олади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган.
Мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида стратегик бошқарувнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув моделлари кичик бизнесни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва бозорда барқарор мавқега эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун қўлланилаётган замонавий бошқарув йўналишлари ва амалиётлар кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши учун стратегик ёндашувларни жорий этиш зарурлигини тасдиқлайди.
Ушбу мақолада трансформация қилиш жараёнида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш йўлларининг афзалликлари ва таҳлили ҳамда ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида сўз боради. Шунингдек, кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш ўзгарувчан бозор шароитида банк фаолиятини ривожлантиришда янги технологияларни жорий етиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот ва хизматларни янгилаш, мижозлар тажрибасини яхшилаш, харажатларни камайтириш ва рентабелликни оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.