• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
БАҲОЛОВЧИЛАР РЕЙТИНГИНИ БАҲОЛАШ ВА РЭНКИНГИНИ АНИҚЛАШ АСОСИДА УЛАРНИНГ БАҲОЛАШ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИДАГИ ҲАЛОЛ РАҚОБАТБАРДОШЛИЛИГИ ОШИРИЛИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
Гиёс Ташпулатов

Янги Ўзбекистонда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиялари доирасида ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада баҳоловчилар рейтингини баҳолаш ва уларнинг рэнкингини аниқлаш орқали баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)да ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш масалалари таҳлил қилинган. Рейтинг тизими орқали шаффофликни таъминлаш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатишда сифатни ошириш ҳамда умумий рақобатбардошликни юксалтириш имкониятлари очиб берилган. Мақолада халқаро тажрибалар таҳлили асосида миллий амалиётда жорий этилиши мумкин бўлган самарали ёндашувлар, баҳоловчиларни рейтинглаш мезонлари, баҳолаш услублари ва уларнинг натижалари муҳокама қилинган. Шунингдек, тизимни амалиётга жорий этишда учраши мумкин бўлган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

04/30/2025
  • PDF
366-376 52 35
СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мафтунахон Абдураимова

Мақолада суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини баҳолаш жараёнлари, ички назорат тизимини текшириш босқичлари, ички назоратни аниқлаш ва баҳолаш модели, ички назорат тизимини бошқариш мезонлари ёритиб берилган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида суғурта ташкилотларида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш жараёнини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

02/29/2024
  • PDF
273-282 85 90
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Шерзод Салохитдинов

Ушбу мақолада Жиззах вилояти бўйича олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизимининг ривожланишига таъсир этувчи омиллари тадқиқ этилган.

01/31/2024
  • PDF
466-473 84 80
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Лайли Мирзаева

Мазкур мақолада хорижий мамлакатлар мисолида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир илғор тажрибалар таҳлил қилинган. Мақолада корпоратив бошқарувнинг асосий принципларига акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, бошқарув органларининг мустақиллиги ва масъулияти, ахборот шаффофлиги ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқотда халқаро стандартлар OECD тамойиллари, G20/FSB тавсиялари, шунингдек, “Corporate Governance Code” (Буюк Британия) каби ҳужжатлар асосида корпоратив бошқарув амалиёти баҳоланади. Муаллиф илғор хориж тажрибасида кузатув кенгашларининг роли, мустақил директорларнинг функцияси, аудит қўмиталарининг самарадорлиги ва ички назорат механизмларининг ўрни ҳақида аниқ мисоллар келтиради. Мақола якунида Ўзбекистон шароитида хориж тажрибасини амалиётга тадбиқ қилиш имкониятлари, уларнинг ҳуқуқий, институционал ва иқтисодий жиҳатдан мослашувчанлигини баҳолаш, ҳамда миллий корхоналарда корпоратив бошқарув сифатини ошириш бўйича таклифлар берилган.

10/31/2025
  • PDF
300-309 47 32
САВДОНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ВА УНГА ТАЪСИРЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ
Азиза Мухамедова

Мақолада ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг назарий ва услубий жиҳатларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари кўриб чиқилган. Ишни тақдим этиш жараёнида савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг асосий элементлари умумлаштирилган ва   унинг функциялари тизимлаштирилган, ривожланиш омиллари ўрганилган, шунингдек, савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг роли ўрганилиб, савдо ва миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш платформасини шакллантиришда савдо хизматларини ривожлантиришга эътибор берилган. 

12/27/2024
  • PDF
357-363 53 34
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Аҳаджон Алижонов , Камолиддин Хасанов

Ушбу мақолада БРММга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги бюджет тизимига қай тартибда БРММ асосида таснифлашни боғлаш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган

01/31/2025
  • PDF
269-284 87 48
САВДО ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Ирисбек Иватов

Мақолада ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг назарий ва услубий жиҳатларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари кўриб чиқилган. Ишни тақдим этиш жараёнида савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг асосий элементлари умумлаштирилган ва унинг функциялари тизимлаштирилган, ривожланиш омиллари ўрганилган, шунингдек, савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг роли ўрганилиб, савдо ва миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш платформасини шакллантиришда савдо хизматларини ривожлантиришга эътибор берилган. 

12/27/2024
  • PDF
307-312 66 28
СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Аслиддин Исаев

Мақола солиқ имтиёзлари самарадорлигини ошириш учун мониторинг ва баҳолаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Тадқиқот иши якунида муаллиф томонидан хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

11/30/2023
  • PDF
299-304 76 84
ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ТИЗИМИНИ АНИҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Севарахан Абдуллаева

Мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари ҳамда иқтисодчи олимлар томонидан ушбу кўрсаткични аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар ўрганилган. Шунингдек, тадқиқ этилган маълумотлар асосида саноат корхоналарида иқтисодий барқарорликни баҳолаш тизими таклиф этилган

05/31/2024
  • PDF
384-388 81 57
1 - 9 from 9

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer