Банк хизматлари бозорини бевосита ёки билвосита тартибга солиш юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар олдини олиш ва уни минималлаштиришга хизмат қилади. Банк хизматлари бозорини Марказий банк томонидан тартибга солиш ва уни назорат қилиниши, мамлакатда банклараро рақобатни ривожлантириб қолмасдан, балки банк хизматларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ошишига замин яратилади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари бозорининг тартибга солиш амалиётларини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш банк тизимининг барқарор ривожланиш омили ҳисобланади. Мазкур мақолада, Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорини тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.