Банк хизматлари бозорини бевосита ёки билвосита тартибга солиш юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар олдини олиш ва уни минималлаштиришга хизмат қилади. Банк хизматлари бозорини Марказий банк томонидан тартибга солиш ва уни назорат қилиниши, мамлакатда банклараро рақобатни ривожлантириб қолмасдан, балки банк хизматларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ошишига замин яратилади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари бозорининг тартибга солиш амалиётларини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш банк тизимининг барқарор ривожланиш омили ҳисобланади. Мазкур мақолада, Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорини тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.
Мақолада банк хизматларининг шаклланиш босқичлари, уларни молиявий хизматлар бозоридаги роли назарий жиҳатдан ўрганилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Банк хизматларини жорий этишда инновацион ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари тизимлаштирилган. Банк хизматларини вужудга келишида эътибор берилиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилган. Тамойиллар асосида банк хизматларини ривожлантиришга қаратилган илмий-таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Илмий мақолада тижорат банкларида масофавий банк хизматлари самарадорлиги ва уларни билдирувчи кўрсаткичларнинг прогнози амалга оширилган. Прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ХАБ Трастбанк ва АТБ Туронбанклар статистик маълумотларидан фойдаланилган. Прогноз 2026 йил март ойига қадар қилинган ва бунда реал кўрсаткичлардан фойдаланилган.
Мақолада банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштиришда қўлланиладиган инновациялар таҳлил қилинган, банк хизматларини такомиллаштиришда, уларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда қўлланиладиган молиявий инновациялар бўйича фикрлар юритилган.
Ушбу мақолада трансформация қилиш жараёнида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш йўлларининг афзалликлари ва таҳлили ҳамда ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида сўз боради. Шунингдек, кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш ўзгарувчан бозор шароитида банк фаолиятини ривожлантиришда янги технологияларни жорий етиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот ва хизматларни янгилаш, мижозлар тажрибасини яхшилаш, харажатларни камайтириш ва рентабелликни оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Мамлакатимизда жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда банклар фаолиятини такомиллаштириш ва тадқиқ қилиш долзарб масала ҳисобланади. Мазкур мақолада банк тизими орқали жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг назарий, иқтисодий-хуқуқий жихатлари ўрганилган
Ушбу мақолада чакана бизнес, чакана кредитлаш ва чакана мижозларга хизмат кўрсатиш тушунчаси ва моҳияти, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ижтимоий пакетлар хизматлари амалга оширилишининг роли ва аҳамияти, банк ресурсларини шакллантиришда маҳаллий ва халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тижорат банки учун муҳим бўлган чакана мижозларга кредит беришни ривожлантиришнинг роли ва аҳамияти кўриб чиқилган. Чакана банк кредитларини ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўрилган. Чакана кредитлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.