Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий методологик ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизимлар ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.