Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган
Мақолада миллий иқтисодиётда хорижий инвестицияларнинг ишлаши масаласи тарихий таҳлил қилинган. Муаллифнинг мақсади хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарияси ва амалиёти ривожланишининг асосий босқичларини тавсифлаш, шунингдек, турли хорижий ва маҳаллий олимларнинг хорижий инвестицияларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фикрларини таҳлил қилиш эди.
Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.
Ушбу илмий мақолада мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва мазкур соҳага киритилган инвестициялар таркибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада креатив иқтисодиёт тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи тармоқлар юзасидан хорижий олимларнинг ёндашувлари баён этилган. Креатив иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича Америка ва Британия ёндашувлари қиёсланган. 1900-2008 йилларда АҚШ меҳнат синфлари таркибида креатив меҳнат синфининг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Буюк Британия услубиёти асосида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожланиш ҳолати, унинг таркибига кирувчи тармоқлар ҳамда ходимлари сони кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги кўрсаткичлари ва миллий иқтисодиётнинг ўзаро эконометрик боғлиқлиги таҳлил қилинган. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ва банкларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари корреляцияси асосида эконометрик модел шакллантирилган ҳамда тегишли хулосалар берилган.
Сўнгги йилларда ипотека кредитлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, капитал бозорининг муввақиятли ривожланиши, шу жумладан ипотека ва суғурта тизимсиз мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан ушбу мавзу ҳамиша долзарб ва тадқиқотчиларни диққат эътиборидадир. Ушбу мақолада ипотека суғуртаси тушунчаси, унинг асосий турлари ва амал қилиш механизмлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ушбу муносабатларнинг турли иштирокчилари учун ипотека суғуртасининг асосий афзалликлари кўрсатиб ўтилган