Мақола солиқ имтиёзлари самарадорлигини ошириш учун мониторинг ва баҳолаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Тадқиқот иши якунида муаллиф томонидан хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Солиқ харажатлари корхона харажатларининг муҳим қисмини ташкил этади, бу рентабелликка, пул оқимига, рақобатбардошликка ва мувофиқликка таъсир қилади. Уларнинг аҳамиятига қарамай, бизнес қарорларини қабул қилиш жараёнида солиқ харажатлари кўпинча эътибордан четда қолади. Ушбу мақола корхона харажатларининг таркибий қисми сифатида солиқ харажатларининг муҳим ролини ўрганади, уларнинг молиявий натижалар, рискларни бошқариш ва стратегик режалаштиришга таъсирини ўрганади.
Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Кейинги йилларда дунё мамлакатлари қисқа ва узоқ муддатли бюджет-солиқ сиёсатига оид стратегиясини ишлаб чиқишда солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочиш ҳолатлари олдини олиш ва уни камайтиришнинг турли хил механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор бермоқда. Шу билан биргаликда ноқонуний молиявий оқимларни камайтириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиш, яширин иқтисодиётни камайтириш орқали солиқ тўлашдан бўйин товлаш жараёнларининг илмий-назарий жиҳатларига қаратилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш йўллари ва фаолияти кўрсаткичларини системали таҳлил қилиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.