Ўзбекистонда сўнгги пайтларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари инвестицияларни рағбатлантириш, истеъмолни кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, рақобатбардошликни ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, норасмий секторни расмийлаштиришни рағбатлантириш, давлат инвестициялари учун даромадларни шакллантириш ва давлат инвестицияларини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодий ўсишига ижобий таъсир кўрсатди. Солиқ ислоҳотлари ва уларнинг турли иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини чуқур таҳлил қилиш орқали ушбу тадқиқот Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлашда солиқ сиёсатининг ўрни ҳақида қимматли фикрларни беради.
Мазкур мақолада республикамизда хуфиёна иқтисодиётни улушини камайтиришда молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар томонидан даромадлар ҳажмини яшириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларидан фойдаланишнинг кенг тарқалган амалиётига қарши курашиш бўйича ишлари тарқоқ ва изчил олиб борилмаётгани солиқ интизомининг пасайишига, яширин иқтисодиёт кўламининг сақланиб қолишига ва инсофли тадбиркорлар учун бизнес юритиш шартларининг ёмонлашишини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб борилган, уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Мақола мазмунида Ўзбекистоннинг бугунги кунда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм-фан соҳаларида малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш ёшларни ҳаётда ўз ўринларни топиш масаласида ечим вазифасини бажаради. Ҳозирда бозор иқтисотиётининг шиддат билан ўсиб бораётганлиги, аҳоли сонинин кескин ошиб бориши ва уларни эҳтиёжларини қондирилишида замон талабига мас юқори малакали кадрларга муҳтож сезилмоқда. Юқорида келтирилган маълумотларга кўра бугунги кунда олий таълим муассасаларини янгича ёндашиш, таълим тизимига ўзгартирили киритилиши давр талабига айланмоқда. Мақола олий таълим тизимига ўгартириш киритиш орқали юқори малакали кадрларга тайёрлашда қаратилган.
Мазкур тадқиқот ишида ҚҚС ставкасининг тадбиркорлик фаолияти ва бюджет даромадаларига таъсири кўриб чиқилган. ҚҚС юқори ставкаларини таъсирига оид илмий адабиётларнинг шарҳи амалга оширилган. Мақолада ҚҚС маъмурчилиги боғлиқ масалалар таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида тегишли хулосалар шакллантирилган.
Ushbu maqolada muallif davlat biznes faoliyatini boshqarish va tartibga solish uchun soliqlardan qanday foydalanishini hamda “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi”ni biznes muhitining turli jihatlariga ta’sir ko‘rsatishini ko‘rib chiqamiz. Soliqlar orqali tadbirkorlik faoliyatini tartibga solish mexanizmlarini tushunish soliq siyosatining iqtisodiy rivojlanish va ishbilarmonlik muhitini yaxshilashdagi ahamiyatini yaxshiroq tushunishga yordam beradi.
Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш, халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида норасмий иқтисодиётни жиловлаш ва кўламини қисқартиришда солиққа тортиш механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Ushbu maqolada iqtisodiy nochor korxonalarni moliyalashtirishga taʻsir etuvchi omillar tahlili tadqiq etilgan boʻlib, iqtisodiy nochor korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish orqali ishsizlik, qayta moliyashtirish stavkasi va inflyatsiya darajasiga taʻsiri ekonometrik tahlillar yordamida yoritilgan .
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Ушбу мақолада маҳаллий бюджетларни шакллантириш молиявий стратегиянинг муҳим босқичи сифатида тадқиқ этилган. Бунда, 2024 йилга мўлжалланган Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари тузилиши таҳлили ўтказилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетни шакллантиришдаги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар берилган.
Ушбу мақолада нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) ички аудитни ташкил этиш ва уни ўтказишнинг муаммолари жиҳатлари, ички аудитнинг мақсади ва вазифалари, ННТ фаолиятида ички аудитни ўтказиш босқичлари ва унга қўйилган талабларни бажариш ечимлари ёритилган. Шунингдек, ННТда ички аудит жараёнида аниқланган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган. Бунинг натижасида ННТда ички аудит натижалари буйича кузатув кенгашига ички аудит ҳисоботи таркиби ва уни тузишнинг услубиёти таклиф қилинган
Мақолада Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун яратилаётган қулай шароитлар ёритиб берилган ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.