• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Зилола Эшбекова

Мақола молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобининг назарий асосларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бугунги кундаги долзарб бўлган бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш, молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, иқтисодий адабиётлар доирасида мамлакатимиздаги соҳага оид муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича таҳлил қилинган, якунида хулосалар шакллантирилган.

05/31/2023
  • PDF
233-238 72 43
ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зафар Дўлабов

Ушбу мақолада фойда солиғи бўйича мажбуриятларининг назарий асослари  ва  уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Фойда солиғи бўйича мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.

01/31/2025
  • PDF
309-214 82 60
АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ДИВИДЕНТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Эргашжон Ортиков

Мақолада акционерлик жамиятларининг фойдасини тақсимлаш ва акционерларга тўланадиган дивидендлар ҳисобини такомиллаштириш долзарб масала эканлиги асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида фойдани тақсимлаш ва дивиденд тўловларининг бухгалтерия ҳисоби ёритилган

04/30/2024
  • PDF
479-484 80 67
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА УНИ ШОЛИЧИЛИК ТАРМОҒИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Каржаубай Нурманов

Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.

10/31/2024
  • PDF
398-405 115 52
УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Эргашжон Ортиков

Мазкур мақолада устав капиталининг аудитини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Устав капиталининг аудитини ташкил этишда аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш ва аудит ўтказиш масалалари баён этилган.

05/31/2024
  • PDF
592-596 95 57
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Азимжон Мустафоев

Мазкур мақолада нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти, таълим хизматлари жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тузишдаги долзарб масалалар, шунингдек таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг ўрни ёритилган.

05/31/2024
  • PDF
570-576 68 36
КОРХОНА БОШҚАРУВИДА ХАРАЖАТЛАР ХИСОБИНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАМДА ХУСУСИЯТЛАРИ
Ирода Урманбекова

Бугунги кунда иқтисодиётимизда харажатлар ва таннархни пасайтириш орқали маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Шу боисдан, корхона бошқарувида харажатлар ҳисобининг назарий, методологик ва амалий жиҳатлари махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганиш долзарб ва илмий-амалий аҳамият касб этади. Мазкур мақолада корхона бошқарувида ишлаб чиқариш харажатларининг мазмуни, аҳамияти ҳамда унинг хусусиятлари ва вазифалари очиб берилган

04/30/2024
  • PDF
555-562 96 75
ҲАҚҚОНИЙ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИ БЎЛМАГАН БИОЛОГИК АКТИВЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аброр Болтаев

Ушбу мақолада ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активлар ҳисобини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Хусусан, ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активларни дастлабки тан олиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда улар бўйича маълумотларни ёритиб бериш тартиби таклиф этилган ва хулосалар шакллантирилган.

04/30/2024
  • PDF
341-351 111 55
ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИНГ АХБОРОТ БЕРИШДАГИ ЧЕКЛОВЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Комил Уразов, Насритдин Самаров

Халқаро ва миллий стандартларда бевосита ва билвосита усулларда тузиш назарда тутилган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” турли ахборот чекловларидан холи эмас. Шунингдек, ушбу ҳисобот кўрсаткичлари маълумотларни пул маблағлари ва пулсиз операциялар ҳисоби учун мўлжалланган кўплаб счётлардан териб олиш йўли билан тўлғазилади. Ҳисоботдаги ахборот чекловлари ва унинг кўрсаткичларини юқоридаги тартибда тўлғазилиши, табиий равишда, инвесторлар, мулкдорлар, корхоналар раҳбарларини пул оқимлари тўғрисида реал ахборотлар билан таъминлашга, мос равишда, тўғри қарорларни қабул қилишларига тўлиқ кафолат бермайди. Айнан шу ҳолатнинг ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада мавжудлиги эътиборга олинган ҳолда, мазкур мақолада “Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни шакл ва мазмунан янада такомиллаштириш, шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш йўллари тадқиқ қилинган.

03/30/2024
  • PDF
449-457 94 82
АКЦИЗ СОЛИҒИ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Нурулла Журалов

Акциз солиғи фискал сиёсатда ҳал қилувчи роль ўйнайди, истеъмол шаклларига, бозор ҳатти-ҳаракатларига ва даромадларни шакллантиришга таъсир қилади. Мақолада акциз солиғининг иқтисодий асослари, уларни ҳисоблаш методологияси ва уларнинг турли манфаатдор томонларга ва умуман иқтисодиётга таъсирини баҳолашнинг таҳлилий асослари кўриб чиқилди ва хулосалар шакллантирилди.

03/30/2024
  • PDF
270-277 87 70
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР ҲИСОБИНИ ЁРИТИБ БЕРИШНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА АСОСАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Рустам Холпўлотов

Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни
ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини
маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари
очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар
хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий
инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий
инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб
берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий
инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби
маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС
“Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни
тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир

02/29/2024
  • PDF
672-681 127 104
ДАВЛАТ УЛУШИ 50 ФОИЗ ВА УНДАН ОРТИҚ БЎЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ЎЗ ХОДИМЛАРИНИНГ АКЦИЯЛАРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ РЕЖАСИНИ (ESOP)НИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАСИ
Рустам Ташматов

Мазкур мақолада хўжалик жамиятларида ESOPни жорий этиш амалиёти бўйича АҚШ, Буюк Британия, Испания каби давлатлар тажрибаси ўрганилган, Ўзбекистонда ушбу тизимни жорий этиш ҳолати таҳлил қилинган ҳамда илғор тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ESOPни жорий этишни жадаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

09/30/2024
  • PDF
379-387 58 35
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ҚЎЛЛАШ
Хабибулло Абидов

Мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, тан олиш ва қўллаш масалалари ёритилган. Амалиётда қўлланинаётган бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.

01/31/2024
  • PDF
223-226 99 104
ИНВЕСТИЦИЯВИЙ КЎЧМАС МУЛКНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ДАВОМИЙ БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Юлдуз Рахмонова

Ушбу мақолада 40-сон БҲХС “Инвестициявий кўчмас мулк” стандарти асосида инвестициявий кўчмас мулкни (ИКМ) давомий баҳолаш долзарблиги асосланган. Илмий ишда ИКМнинг моҳияти, бошланғич қийматда баҳолаш ва давомий харажатлар ҳисоби ёритилган. ИКМни бошланғич қиймат модели ва адолатли қиймат моделида баҳолашнинг услубий тартиби амалий мисолларда кўрсатиб берилган. Счётлар режасига 0191 “Инвестициявий кўчмас мулк: ер участкаси”, 0192 “Инвестициявий кўчмас мулк: бино”, 9391 “ИКМ қиймати ошишидан даромад” счётларини киритиш таклиф этилди. Минимал ижара тўловларининг келтирилган қийматида ҳисоблаш тартиби асосланди. Адолатли қийматда баҳолаш моделини қўллаш бўйича айнан ўхшаш (аналогик) сотув методи, даромадларни капитализациялаш методи ва харажатли методларининг мазмун-моҳияти очиб берилди. Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда ИКМларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

10/31/2023
  • PDF
202-214 111 96
ЛИЗИНГ МУОМАЛАЛАРИ ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ТРАНСФОРМАЦИЯ АСОСИДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Алишер Бахадиров

Ушбу мақолада лизинг берувчиларда лизинг муомалалари ҳисоботини трансформациялаш жараёни ва халқаро стандартлар асосида ҳисобот тузилиши тартиблари ўрганиб чиқилган ва асосий маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

09/29/2023
  • PDF
90-95 94 71
РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Зият Курбанов

Ушбу мақолада рақамли молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобининг назарий масалалари ёритилган. Хориж тажрибасидан фойдаланилган ҳолда криптовалюта оперецияларини бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш бўйича таклифлар берилган.

09/07/2023
  • PDF
157-163 148 91
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ЮРИТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ирода Ибрагимова, Жонибек Қурбонов

Ушбу мақолада Республикамиз тижорат банклари фаолиятида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити муаммоларни аниқлаш ва унинг муаммоларининг ечимини топиш, мамлакатимизда банкларда мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш натижасида халқаро банк амалиётига мос келувчи банкларда мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилиш орқали банк мажбуриятларини оптимал даражада шаклланиши, ҳисобини юритишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали ишлаши ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлишини таъминлайди. Тижорат банклари баланси пассивининг асосий қисмини мажбуриятлар ташкил этиб, улар деярли 85-90 фоиздан иборат бўлади. Мазкур мақолада тижорат банкларида банк мажбуриятлари ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича методикасини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар баёни келтирилган. Бу бўйича берилган таклиф ва тавсиялар ТИФ “Миллийбанк” АЖ да бухгалтерия ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўллаш учун қабул қилинган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилишга доир муаллиф томонидан тавсиялар ишлаб чиқилган.

09/07/2023
  • PDF
147-156 105 78
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Саиджамол Махмудов

Ушбу мақола халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мослаштириш, қимматли қоғозларни ҳисобини ташкилий масалаларини ҳал қилиш ва ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартларлари асосида аудиторлик текширувларни ташкил этиш масалалари келтирилган.

07/31/2023
  • PDF
198-206 97 111
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР (БҲХС) 16-СОНЛИ СТАНДАРТНИ ҚЎЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ирода Ибрагимова, Тўйчи Нурматов

Мазкур мақолада тижорат банкларида асосий воситалар бўйича халқаро стандартни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари, банкларда асосий воситалар ҳисобининг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, асосий воситалар бўйича халқаро стандартдан фойдаланиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларида асосий воситаларни ҳисобини юритиш амалиётининг МҲХС №16 “Асосий воситалар” стандартининг қўлланиши, унинг аҳамияти ўз ифодасини топган. Бухгалтерия ҳисоби счётларида уларнинг ташкил қилиниши ва молиявий ҳисобот гшаклларида акс эттирилиши тартиби батафсил баён қилинган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида асосий воситаларни юритиш ва унинг ҳисобини ташкил қилишга доир муаллиф томонидан ўз фикри ифодаланганн ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/31/2023
  • PDF
174-182 171 106
РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИ
Зият Курбанов

Ушбу мақолада рақамли молиявий активларни солиққа тортишнинг баъзи назарий масалалари ёритилган. Хориж тажрибасидан фойдаланилган ҳолда криптовалюта оперецияларидан олинган даромадни солиққа тортиш бўйича таклифлар берилган.

06/27/2023
  • PDF
173-178 89 52
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ ҲИСОБ-ТАҲЛИЛ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Шаҳноза Пардаева

Мазкур мақолада хўжaлик юpитувчи cубъектларда стратегик
бошқарув ҳисобининг ҳисоб-таҳлил тизимини ташкил қилиш асослари, ҳиcoб-тaҳлил
тизими дoиpacидa қaбул қилинaдигaн ҳиcoб туpлapи, хўжалик юритувчи субъектларда
стpaтегик бoшқapув ҳиcoбини тaшкил этиш бopacидaги ёндaшувлap ёритиб берилган

02/29/2024
  • PDF
532-537 129 85
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШНИНГ МУАММОЛАРИ
Зият Курбанов

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқлаштиришнинг назарий масалалари ёритилган. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар моҳияти ва улар тоифасига киритиш мезонлари кўрсатиб берилган.

02/27/2026
  • PDF
283-288 3 5
УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИ ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНАЛАРДА ҚЎЛЛАБ – ҚУВВАТЛАШ
Даврон Рафеев

Ушбу мақолада туристик-меҳмонхона мажмуаларида ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳамда умумхўжалик харажатлари ҳисобини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Туристик-меҳмонхона субъектлари харажатларини таснифлаш, тан олиш, ҳисоб-китоб қилиш, тақсимлаш ҳамда улар ҳисоби методологик асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар берилган.

12/29/2025
  • PDF
366-370 17 17
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА БАҲОЛАНГАН МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИ
Шаймардан Бутунов

Ушбу мақолада халқаро стандартлар асосида баҳоланган мажбурияларга таъриф, уни тавсифловчи жиҳатлар келтирилган. Унда 37-сон БҲХСда баҳоланган мажбуриятларга доир асосий қоидалар, баҳоланган мажбуриятнинг бошқа мажбуриятлардан фарқли жиҳатлари, баҳоланган мажбуриятлар (резервлар)ни тан олиш тартиби, ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимолини баҳолаш даражалари аниқлаш тартиби, KPI асосида рағбатлантириш бўйича баҳоланган мажбуриятни тан олиш бешта босқичдан иборат қадамлари тавсия этилди.

10/31/2025
  • PDF
282-290 59 58
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА ФОЙДА КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Самиддин Тошназаров , Фарангиз Абдухолиқова

Ушбу мақолада корхоналар фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилган. Корхоналарда  фойда ва рентабелликни таҳлил қилишни такомиллаштириш, корхона фойдасининг кўпайиши ва рентабеллигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

09/29/2025
  • PDF
418-421 27 13
26 - 50 from 55 << < 1 2 3 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer