• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ: МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДИЁТДА БАРҚАРОР ЎСИШ КАТАЛИЗАТОРИ
Бахтиёр Мустафаев

Тадқиқот минтақавий иқтисодиётда барқарор ўсишга эришиш воситаси сифатида стратегик режалаштиришнинг назарий асосларини ўрганишга қаратилган. Ушбу тадқиқот барқарор минтақавий иқтисодий ривожланишда стратегик режалаштиришнинг назарий асослари бўйича қимматли фикрларни қўшишга қаратилган. Ўзбекистон мисолида мавжуд муаммолар, ечимлар ва исиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
219-229 126 95
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ХОРИЖИЙ КАПИТАЛНИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ БЎЙИЧА ОЛИМЛАРНИНГ ТУРЛИ ХИЛ ҚАРАШЛАРИ
Муфассал Исломова

Мақолада миллий иқтисодиётда хорижий инвестицияларнинг ишлаши масаласи тарихий таҳлил қилинган. Муаллифнинг мақсади хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарияси ва амалиёти ривожланишининг асосий босқичларини тавсифлаш, шунингдек, турли хорижий ва маҳаллий олимларнинг хорижий инвестицияларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фикрларини таҳлил қилиш эди.

03/30/2024
  • PDF (Russian)
311-316 136 104
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАДБИРКОРЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Исматжон Зохидов

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солишни тартибига солиш, солиқ ва бошқа тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш мураккаб ва қийин соҳа бўлиб, диққат билан кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларнинг умумий кўринишини тақдим этади ва такомиллаштиришнинг потенциал йўналишларини таклиф қилади. Ер қаъри тадбиркорларини солиққа тортиш чуқур кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қиладиган мураккаб масаладир. Солиқ режими, шаффофлик, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ имтиёзлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш орқали ер ости бойликлари тадбиркорлари учун янада қулай ва қулай муҳит яратиш, инвестициялар, иқтисодий ўсиш ва соҳани барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш мумкин.

06/27/2023
  • PDF
157-164 91 63
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТAЪCИPИ
Гавхар Жуманова

Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.

03/31/2026
  • PDF
331-335 41 43
ИНТЕГРАТИВ ХУСУСИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ПРОГНОЗЛАШНИНГ ИККИ БОСҚИЧЛИ МОДЕЛИ
Турабай Джураев

Мақолада эркин компонентларнинг интегратив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва уларни ишлаб чиқаришни прогноз қилувчи икки босқичли модель тақдим этилган. Биринчи босқичда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва тавсия этилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари ҳамда Ўзбекистон аҳолисининг ўсиш динамикасидан келиб чиққан ҳолда ушбу маҳсулотларга бўлган талабни аниқлаш имкониятини берувчи модель келтирилган. Иккинчи босқичда келтирилган модель қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда миқдори чекланган ресурсларни, биринчи босқичдаги моделдан олинган натижаларни, шунингдек, бошқа олди-сотди шартномаларидан келиб чиқадиган маҳсулот миқдорларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш имконини беради

12/29/2025
  • PDF (Russian)
339-346 73 48
ЖАҲОН САВДОСИДА ХАЛҚАРО ЛОГИСТИКАНИНГ РОЛИ
Дoнo Пулaтxужaевa

Мaқoлaдa Жаҳон савдосида халқаро логистиканинг роли, унинг вазифалари, давлатларнинг ҳуқуқий тамойиллари, xaлқaрo иқтисoдий мунoсaбaтлaри, xaлқaрo сaвдo-иқтисoдий ҳaмкoрликни ривoжлaнтириш сиёсaтига бағишланган мaсaлaлaри ёритиб берилгaн. Иқтисoдий ўсиш вa фaoлият сoҳaлaри бўйичa тaқсимлaшнинг дoлзaрб мaсaлaлaри кўриб чиқилaди. Xулoсa қилиб, тaвсиялaр берилaди.

11/28/2025
  • PDF
370-379 92 0
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ ЭКСПОРТИ СТРУКТУРАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА ЭКСПОРТ МУРАККАБЛИГИ: МАҲСУЛОТ МУРАККАБЛИГИ БЎЙИЧА ТАҚҚОСЛАМА ТАҲЛИЛ
Ибодатхон Адашалиева , Нодира Жаббарова

Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий тузилмасидаги ўзгаришларни ва жаҳон бозорларига интеграциясини кучайтирмоқда. Ушбу тадқиқот 2017-2024 йилларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг маҳсулот мураккаблик индекси (PCI)ни таҳлил қилади. Натижалар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонда саноатни босқичма-босқич модернизация қилиш билан мураккаблик ошиб бораётганини, Қирғизистон ва Тожикистонда эса паст қийматли хомашё экспортга таяниш сабаб PCI кўрсаткичлари пасайганини кўрсатди. Маҳсулот мураккаблигини ошириш диверсификация ва барқарор ўсиш учун муҳимдир.

11/28/2025
  • PDF (English)
294-309 87 70
МЕҲНАТ БОЗОРИ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ЭГИЛУВЧАН ИШ БИЛАН БАНДЛИГИ ВА МЕҲНАТ ҚИЙМАТИНИНГ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Бекмурод Элмонов

Мақолада меҳнат бозори авлод вакилларининг эгилувчан иш билан бандлиги, меҳнат муносабатларининг амал қилиши ва меҳнат қийматларидаги фарқларнинг илмий-назарий фарқлари ўрганилган. Ўзбекистонда 1991-2024 йилларда ҳар бир аҳоли ёш гуруҳининг умумий аҳоли таркибидаги улуши, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарнинг меҳнат ресурслари таркибидаги улуши тўлқинининг ўзгариши баҳоланилган. Юқори информацион ва теҳнологик ишланмаларга асосланган инновацион иқтисодиёт аҳолининг эгилувчан ва самарали меҳнатда бандлигини, унинг иш билан бандлик тармоқ таркибини ўзгаришига таъсири ва кадрлар қўнимсизлиги масалалари ёритилган. Меҳнат бозори ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик ҳолати, инновацион тадбиркорлик фаолиятида иш билан бандлик даражасининг ортишига таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган. 

09/29/2025
  • PDF
464-472 56 31
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА ФОЙДА КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Самиддин Тошназаров , Фарангиз Абдухолиқова

Ушбу мақолада корхоналар фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилган. Корхоналарда  фойда ва рентабелликни таҳлил қилишни такомиллаштириш, корхона фойдасининг кўпайиши ва рентабеллигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

09/29/2025
  • PDF
418-421 67 24
ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Хуснида Кулимова

Ушбу мақолада ташқи савдо операцияларда солиқларнинг ўрни шу билан биргаликда  2025-2027 йиллар учун ялпи ички маҳсулотнинг прогнози, 2022-2024 йиллар учун давлат бюджети билвосита даромадлари яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона божи статистик маълумотлари таҳлил қилинган ва ўрганилган. Шунингдек, ташқи савдо операцияларида солиқларнинг аҳамиятини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.

05/30/2025
  • PDF
303-308 122 76
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАPИНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАPИШ
Амиpхон Мажидов

Мамлакатимиз Пpезиденти Миpзиёев томонидан белгилаб беpилган 2022-2026 йиллаpга мўлжалланган Янги Ўзбекистон таpаққиёт стpатегиясининг миллий иқтисодиётни жадал pивожлантиpиш ва юқоpи ўсиш суpъатлаpини таъминлаш дастуpига асосан ва унинг ижpосини таъминлаш йўлида баpча соҳалаp каби мулк қийматини, жумладан, суғуpталаш жаpаёнида кўчмас мулклаpнинг бозоp қийматини баҳолаш сифати самаpадоpлигини ошиpишга доиp изланишлаpни такомиллаштиpишнинг заpуpлиги ва долзаpблигини айтиб ўтганлаp. Иқтисодий тадқиқотлаp ва ислоҳотлаp маpкази томонидан 2022-йилнинг 1-яpми учун кўчмас мулк бозоpидаги ҳолат таҳлил қилинди. Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоpида савдо ҳажми 6 фоизга ўсди. Таҳлил натижалаpига кўpа, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 яpмида 126 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шаpтномалаpи pасмийлаштиpилди, бу 2021 йилнинг ушбу давpига (119 минг) нисбатан 6 фоизга кўп.  Шу сабабли кўчмас мулк объектлаpи бошқаpувини pақамли технологиялаp асосида такомиллаштиpиш бугунги куннинг устувоp вазифалаpидан биpидиp. Мазкуp мақолада кўчмас мулк объектлаpини бошқаpиш самаpадоpлигини ошиpишда ишончли бошқаpувнинг pоли ва улаpни миллий кўчмас мулк бозоpига жоpий қилиш масалалаpи ёpитилган.

04/30/2025
  • PDF
319-324 117 63
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ТЕНГСИЗЛИГИ ВА ТАБАҚАЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ХАЛҚАРО АМАЛИЁТ ТАЖРИБАЛАРИ
Улуғбек Восиқов

Ушбу мақолада аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига доир илмий муаммолар тадқиқ этилган бўлиб, аҳоли даромадларининг табақаланиши ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ажралмас элементи сифатида кўриб чиқилган. Аҳоли даромадлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бунда фуқаронинг ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи ижтимоий муҳитга кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектуал ва бошқарувчилик қобилияти каби кўплаб омиллар ўрганилган.

03/28/2025
  • PDF
284-294 144 64
ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Малика Тоштемирова

Ушбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш, инвесторларнинг мулк ҳуқуқини ишончли кафолатлаш, коррупсияга қарши курашиш, маъмурий тўсиқларни камайтириш каби омиллар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Солиқ ва божхона соҳасидаги рағбатлар, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш, рақамли трансформация ва халқаро савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Мазкур йўналишларда тизимли ва изчил чоралар амалга оширилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини кучайтириш, чет эл ва маҳаллий инвесторлар ишончини орттириш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири экани алоҳида қайд этилади.

01/31/2025
  • PDF
424-432 101 78
ҲУДУДЛАРГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАРИ
Хуршидбек Хайдаров

Тадқиқотда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари яратиш ва технология тарқатишдаги ролини таъкидлаган ҳолда, уларнинг минтақавий номутаносибликларни бартараф этишдаги аҳамияти ёритилган.

12/13/2024
  • PDF
667-674 129 90
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ФОНД БОЗОРИДАГИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ
Дилшод Убайдуллаев

Мақолада “Тижорат банкларининг фонд бозоридаги инвестицион фаолияти бўйича хориж тажрибалари” тушунчасини мазмуни ва аҳамияти, хорижий мамлакатларнинг фонд бозоридаги ўзгаришлари, АҚШдаги тижорат банклари қимматли қоғозлари ҳажмининг ўзгариши, Германиядаги тижорат банклари қимматли қоғозлари ҳажмининг ўзгариши, тижорат банкларининг фонд бозоридаги инвестиция фаоллигини оширишнинг иқтисодий моҳияти, фонд бозорида тижорат банкларининг вазифалари, фонд бозорининг иқтисодётдаги бошқа бозорлaри билaн ўзaро aлоқaдорлиги, тижорат банкларининг фонд бозоридаги инвестиция фаолиятининг асосий жиҳатларини таҳлили амалга оширилган.

11/29/2024
  • PDF
636-643 106 42
ДЕМОГРАФИК ОМИЛЛАРНИНГ ИНСОН КАПИТАЛИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ТАЪСИРИ
Жахонгир Турсунов

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасидаги замонавий демографик жараёнлар ва уларнинг инсон капитали ривожланишига таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган. Тадқиқотда мамлакат аҳолисининг ўсиш суръатлари, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси, ёш таркибидаги таркибий ўзгаришлар ҳамда демографик дивиденддан фойдаланиш имкониятлари баҳоланган. Мақолада келтирилган статистик маълумотлар асосида аҳоли сонининг тарихий шаклланиши, ҳудудий жойлашуви ва келгусидаги демографик прогнозлар тадқиқ этилган. Мақола сўнгида демографик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш моделини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

05/25/2026
  • PDF
238-243 4 4
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ: МАҲАЛЛИЙ АМАЛИЁТ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Нурмат Джулибеков

Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича  хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.

11/29/2024
  • PDF
453-460 79 57
26 - 42 from 42 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer