• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ХАРАЖАТЛАРИ АУДИТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Анвар Рўзмаматов

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида янги инвестицион
лойиҳаларнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда махсус иқтисодий зоналарни ташкил
этиш, уларни ривожлантириш, шунингдек, амалга ошириладиган лойиҳаларга
инвестицияларни жалб этиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли
ишлар амалга оширилмоқда. Лекин махсус иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган
янги лойиҳаларнинг барчасида ҳам кўзланган мақсадга эришилмаяпди, бундан
ташқари баъзи лойиҳалар эса ўз вақтида фойдаланишга топширилмаяпди. Бу эса,
махсус иқтисодий зоналарда амалга оширалаётган янги лойиҳаларга сарфланган
харажатлар аудитини тўғри ташкил этиш, шунингдек, аудит жараёнида
лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш нақадар долзарб эканлигини қўрсатади.
Мазкур мақолада махсус иқтисодий зоналарнинг бир тури – эркин иқсодий зоналарда
янги лойиҳалар харажатлари аудитини ташкил этиш ҳамда уларнинг
самарадорлигини таҳлилий амаллар орқали баҳолаш масалалалари ёритилган

02/29/2024
  • PDF
559-568 103 64
АЖ ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ КОРХОНАСИСНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Кахрамон Хусанов

Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис уларнинг қийматини ошириш бўйича асосий омиллар кўриб ўтилган. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмаслиги кўриб чиқилган. Шу сабабли корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чоралар батафсил ўрганилган.

01/31/2024
  • PDF
564-572 95 88
KICHIK VA O‘RTA BIZNES KORXONALARINING MOLIYAVIY VA INVESTITSIYA FAOLIYATINI TAHLIL QILISH: ZAMONAVIY RIVOJLANISHNING XUSUSIYATLARI VA MUAMMOLARI
Nursuluv Tuganbekova

Bozor sharoitida kichik va O‘rta korxonalarning (ko‘k) asosiy iqtisodiy vazifasi mahsulot bozorlarida ularning ishlab chiqarishga ixtisoslashuvi sohasida raqobatbardoshlikni ta'minlashdir. Bundan tashqari, uzoq muddatli iqtisodiy rivojlanish moliya bozorlarida raqobatbardoshlikning etarli darajasini, ya'ni operatsion va investitsiya faoliyatini moliyalashtirishning tashqi manbalaridan foydalanish uchun maqbul shartlarni talab qiladi. Ushbu muammoni hal qilish katta miqdordagi moliyaviy va moddiy resurslarni talab qiladigan yirik investitsiya loyihalarini amalga oshirmasdan mumkin emas. Shu bilan birga, O‘zbekiston Respublikasi iqtisodiyotining ko‘plab tarmoqlarida moddiy-texnik bazani yangilash va rivojlantirishga qaratilgan investitsiya faoliyatini moliyalashtirish hajmiga bo‘lgan real ehtiyoj va o‘z moliyaviy resurslarining mavjud manbalari o‘rtasida ziddiyat mavjud. Ushbu vaziyatning sabablaridan biri zamonaviy uslubiy tamoyillarga asoslangan va ko‘kdan moliyaviy menejmentning eng yangi texnologiyalari va vositalaridan foydalanadigan moliyaviy va investitsiya faoliyatini samarali boshqarish tizimining yo‘qligi. Bularning barchasi korxonalarning amaldagi moliyaviy-iqtisodiy sharoitlariga mos keladigan investitsiya faoliyatini boshqarishda yangi uslubiy yondashuvlarni ilmiy asoslashning dolzarbligini oldindan belgilab beradi.

01/31/2024
  • PDF (Russian)
534-542 163 89
СОЛИҚ ҚАРЗИНИ УНДИРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Мирали Мамазияев

Мақолада солиқ қарзини ундиришнинг самарадорлигини ошириш йўллари ёритилган. Иқтисодий адабиётлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар илмий жиҳатдан тадқиқ этили, тегишли хулосалар қилинган.

01/31/2024
  • PDF
388-391 88 99
MAMLAKAT IQTISODIYOTIDA ISHLAB CHIQARISHGA INVESTITSIYALARNI JALB QILISHNING O'ZIGA XOS XUSUSIYATLARI
Dilobar Ruziyeva, Asal Nazarova

Ushbu maqolada xorijiy investitsiyalarning sanoat ishlab chiqarishdagi o’rnining dolzarbligi, investitsiyalarning iqtisodiyotga ijobiy ta’siri, iqtisodiyot tarmoqlarida investitsiyalardan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari va investitsiyalarni jalb qilish istiqbollari, investitsiya bilan birga turli soha va tarmoqlarga, hududlarga yangi texnologiyalar, ilg‘or tajribalar, yuksak malakali mutaxassislar kirib kelishi yo‘nalishlari, O‘zbekiston iqtisodiyotini rivojlantirishda investitsiyalar samaradorligi tahlili keltirilgan.

01/31/2024
  • PDF
126-134 183 126
HUDUD MOLIYAVIY SALOHIYATINI BOSHQARISHNING O‘ZIGA XOS JIHATLARI
G‘olibjon Akramov

О‘zbekistonda iqtisodiyot tarkibini diversifikatsiya qilish va uning raqobatbardoshligini oshirish, iqtisodiyotning barcha tarmoqlariga bozor mexanizmlarini izchillik bilan joriy etish, kambag‘allikni qisqartirish va aholi farovonligini oshirish,raqamli iqtisodiyotni jadal rivojlantirish, davlat kompaniyalarini transformatsiya qilish, davlatning iqtisodiyotdagi ishtirokini kamaytirish orqali barqaror iqtisodiy о‘sishni ta’minlash hozirgi kunda amalga oshirilayotgan iqtisodiy islohotlarning ustuvor yо‘nalishlarini tashkil etadi. Mazkur iqtisodiy islohotlar doirasida hududlarning moliyaviy salohiyatini oshirish, yalpi hududiy mahsulot hamini oshirish kabi masalalar muhim о‘rin tutadi. Shundan kelib chiqqan holda mazkur maqolada hududlarning moliyaviy salohiyatini oshirishning nazariy jihatlari tahlil qilingan.

01/31/2024
  • PDF
18-26 193 139
ЎЗБЕКИСТОНДА ФИСКАЛ ВА МОНЕТАР СИЁСАТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШДА ДАВЛАТ ҚАРЗИНИНГ ОПТИМАЛ ДАРАЖАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳакимжон Ҳакимов

Мақолада Ўзбекистонда бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тадқиқ этиш асосида давлат қарзининг мақбул даражасини белгилаш масалалари ёритилган. Турли иқтисодий моделлар ва кўрсаткичлар, жумладан, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва фоиз ставкалари кўриб чиқилган. Давлат қарзининг ҳаддан ташқари кўпайишининг мумкин бўлган, жумладан, тўламаслик хавфи ва иқтисодий беқарорлик каби оқибатлари аниқланган.

12/31/2023
  • PDF
323-333 277 98
МAXСУС ИҚТИСOДИЙ ЗOНAЛAPДА ИНВEСТИЦИЯ МУҲИТИНИ БАҲОЛАШДА МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАР
Жаъсур Умирзоқов

Мақолада мaxсус иқтисoдий зoнaлapда инвeстиция муҳитини баҳолашда методологик жиҳатлар ёритиб берилган. Гeйн-Xeйзлepнинг инвeстиция муҳити жoзибaдopлигини ифoдaлoвчи тepминoлoгик пиpaмидaси, инвeстиция муҳити жoзибaдopлигини бaҳoлaшнинг “BERI” индeкси кабилар ўрганилган. Мaxсус иқтисoдий зoнaлap инвeстициoн фaoллиги дoиpaсидa инвeстиция муҳитини бaҳoлaш кўpсaткичлapи аниқланиб, улар таснифланган. Мaxсус иқтисoдий зoнaлap инвeстициoн фaoллигининг инвестиция муҳитини баҳолашдаги aҳaмияти шарҳланиб, мaxсус иқтисoдий зoнaлapгa бepилгaн сoлиқ имтиёзлapининг инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишдаги ўрни тавсифланган. Натижада, инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

12/31/2023
  • PDF
290-301 90 81
DAVLAT OLIY TA’LIM MUASSASALARINING MOLIYAVIY SAMARADORLIGI TAHLILI
Shuhrat Xolmuminov

Ushbu tadqiqotda Oʻzbekiston Respublikasi oliy ta’lim tizimini empirik tahlil qilish uchun resurslarga bogʻliqlik nazariyasi (RBN) o‘rganilgan. Regressiya modellari 2000-2013 - yillar davrini qamrab olgan. 62 ta Oʻzbekiston oliy ta’lim muassasalaridan iborat panel ma’lumotlar tatbiq etilib, muassasalar tomonidan qabul qilingan xarajatlar qarorlarning determinantlarini oʻrganish uchun qoʻllaniladi. Asosiy gipoteza oʻquv toʻlovlaridan olinadigan daromad ulushi va oʻqitishga sarflangan xarajatlar ulushi oʻrtasidagi mutanosiblik bilan bogʻliq. Tahlil belgilangan qat’iy ta’sirlarni kiritish orqali kuzatilmagan xilma-xillikni boshqarishga harakat qiladi. Instrumental oʻzgaruvchilarni baholash ushbu ikki oʻzgaruvchi oʻrtasidagi munosabatlarning potentsial endogenligini aniqlash uchun ishlatiladi. Asosiy aniqlangan natija shundan iboratki, oʻquv toʻlovlaridan tushadigan daromadlar ulushi va oʻqitishga sarflangan xarajatlar ulushi oʻrtasida, hatto boshqa omillar bilan bogʻliq boʻlganidan keyin ham ijobiy va statistik jihatdan muhim bogʻliqlik mavjud, bu RBNning asosiy tamoyiliga mos keladi.

12/31/2023
  • PDF
92-100 129 83
КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИНИ ЭНЙИНИНГ НИСБИЙ БАРҚАРОРЛИК МОДЕЛИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зебо Шарипова

Молиявий инқирозга қарши кураш сиёсатини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида давлат компаниялари ўзларининг молиявий барқарорлигини сақлаб қолишга ва уларни ушбу инқироздан олиб чиқадиган йўлни топишга муваффақ бўлдилар. Ўзбекистондаги танланган давлат компанияларининг молиявий инқирозларни бошқариш имкониятлари ҳамда бу компаниялар қай даражада молиявий тангликни бошдан кечираётганини кўриб чиқамиз. Энйи нисбий тўлов қобилияти моделини Ўзбекистондаги фаолият юритувчи тўртта стратегик муҳим давлат корхонасига қўлланган.

11/30/2023
  • PDF
439-443 108 68
МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИНГ ХАРАЖАТЛАРНИ МАҚСАДЛИ САРФЛАНИШИДАГИ ТАЪСИРИ ХУСУСИДА
Нариманжан Содиқов

Ушбу мақолада молиявий назоратнинг харажатларни мақсадли сарфланишидаги таъсири ўрганилган. Профессионал таълим муассасаларида ўтказилган текширишлар ва уларда аниқланган ҳолатлар таҳлили ўрганилган, молиявий назоратнинг иқтисодий самарадорликка ҳисса қўшадиган таъсирлари таҳлил қилинган ва мақола якунида хулоса шакллантирилган.

10/31/2023
  • PDF
231-241 103 70
“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КОРХОНАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ
Адҳамхон Рахматуллаев

Мақола "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти корхоналари иқтисодий фаолиятининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилади. Ушбу таҳлилда "Ўзбекнефтгаз" жамияти корхоналарининг энергетика секторидаги роли, иқтисодий фаолиятининг амалдаги ҳолати, амалга ошириладиган йўналишлар ва чорак ишловчилари аниқланади.

10/31/2023
  • PDF
196-201 124 80
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЭВАЛЮЦИЯСИ
Гулнора Шадиева, Шухрат Кувандиков

Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.

07/31/2023
  • PDF
287-294 101 99
БАНК ТИЗИМИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ШАРОИТИДА БОШҚАРИШ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шуҳрат Ташматов

Мақолада инновацион ривожланиш шароитида банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.

07/31/2023
  • PDF
272-279 105 94
ҲУДУДИЙ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНИШДА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Орифжон Дустмуродов

Ушбу мақолада ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва омиллари, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда туризм хизматларини роли, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек янги хизмат турларини тадбиқ этиш, туристик ресурслардан мақсадли фойдаланиш, туризм хизматларини рақамлаштириш, туризм хизматлари бозорини тартибга солишнинг илмий-услубий ёндошувлари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар келтирилган.

06/27/2023
  • PDF
138-149 79 43
EKSPORT VA IMPORTNI IQTISODIY OʼSISHGA SOLIQLAR ORQALI IJOBIY TAʼSIRINI QOʼLLAB-QUVVATLASH TIZIMINI TAKOMILLASHTIRISH
Isojon Zoxidov

Maqolada mamlakatimizda eksport va importning iqtisodiy oʼsishga ijobiy taʼsirini qoʼllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish ahamiyati oʼsganligining sabablari hamda yangi jihatlarini yoritishga harakat qilingan. Samarali tashqi iqtisodiy faoliyatga oid jahon amaliyoti va eksport va importni soliqlar orqali ragʼbatlantirish mexanizmining zamonaviy trendlari tajribalarini oʼzlashtirish asosida uning samarali vosita va usullarini qoʼllash xususiyatlari va vazifalari bayon etilgan. Oʼzbekiston Respublikasini 2030-yilgacha ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish istiqbollarida samarali eksportning iqtisodiy oʼsishga ijobiy taʼsirini qoʼllab-quvvatlash yoʼnalishlari asoslab berilgan.

06/27/2023
  • PDF
78-85 198 94
XALQARO VALYUTA BOZORINING AMALDAGI HOLATI TAHLILI
Shoxzodbek Togayniyazov

Ushbu maqolada xalqaro valyuta bozori rivojlanishining jahon moliya arxitekturasiga ta'sirini o'rganib chiqildi. Tadqiqot davomida turli jihatlar, jumladan, xalqaro moliya bozoridan kapital jalb qilishning iqtisodiy mohiyati, nazariy va huquqiy asoslari, kapital jalb etishning hozirgi holati tahlili, adabiyotlar tahlili, tadqiqot loyihasi o‘rganildi. Tadqiqot natijasida xalqaro valyuta bozorining rivojlanishi bilan bog'liq muammolar va imkoniyatlarni yoritib berdi. U yanada samarali va barqaror valyuta bozorini rivojlantirish uchun mustahkam me'yoriy-huquqiy bazalar, bozor shaffofligini oshirish, risklarni boshqarish amaliyotini takomillashtirish va investorlarni himoya qilish choralarini kuchaytirish zarurligini aniqlandi.

06/27/2023
  • PDF
53-59 495 143
GLOBALLASHUV JARAYONLARINING MAMLAKAT IQTISODIY XAVFSIZLIGIGA TA’SIRI
Temur Ismatullayev

Ushbu maqolada globallashuv jarayonlari va uning mamlakat iqtisodiy xavfsizligiga ta’siri, shuningdek iqtisodiy xavfsizlikka tahdid soluvchi ichki va tashqi omillar atroflicha o‘rganilgan.

06/27/2023
  • PDF
43-52 1306 377
151 - 168 from 168 << < 2 3 4 5 6 7 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer