Ушбу мақола Европа Иттифоқи, АҚШ ва Хитойнинг рақамли тўловлар соҳасида тез суръатда ривожланаётган технологиялар шароитида тартибга солиш муаммоларини қандай ҳал қилишини ўрганади. Аралаш тадқиқот усулларидан фойдаланиб, мақола маълумотларни ҳимоя қилиш, фирибгарликнинг олдини олиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича турли хил стратегияларни таҳлил қилади ҳамда инновациялар ва хавфсизлик ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган мослашувчан қонун-қоидалар зарурлигини таъкидлайди. Тавсияларга халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва трансчегаравий операциялар учун стандартларни уйғунлаштириш киради.
Ушбу мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ўрни ниҳоятда муҳимлиги, бюджет-солиқ сиёсати, ҳукуматнинг қарзи, солиқ даражалари, давлат харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфляцияни назорат қилиш ва иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни ўз ичига олади.
В данной статье изучено влияние интеграции IT-решений для автоматизации бухгалтерского учета и будущее бухгалтерской и аудиторской профессии в условиях цифровой трансформации.
Ушбу мақолада темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг ривожланишини қамраб олувчи асосий йўналишлар таҳлил қилинган. 2014‐2023 йиллар давомида йўловчи ташишнинг статистик кўрсаткичлари, даромад ва харажатлар динамикаси, шунингдек, инфратузилма харажатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар муҳокама қилинган. Мақолада темир йўл билан ташилган йўловчилар сони ва уларнинг айланмаси бўйича статистик таҳлиллар олиб борилган. Йўловчилар сонининг ўзгариши, даромаднинг ўсиши ва харажатларнинг динамикаси, шунингдек, йўловчи ташишдан кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш мақсад қилинган. Мақолада, темир йўл транспорти соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, кадрларнинг малакасини ошириш, ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш йўллари тавсия этилган. Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун инфратузилма таклифлари ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун керакли стратегик чоралар ҳақида маълумотлар берилган. Тадқиқотнинг натижалари темир йўл транспортини ривожлантириш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ташишни жадал ривожлантириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва йўловчилар учун қулайликларни яратишда ўз ўрнини топади.
Мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида тўқимачилик саноатининг ривожланиши, ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича амалий тажрибалар ёритилган. Тўқимачилик саноати корхоналари молиявий фаолиятини бошқариш, кластерлар ташкил этиш ва уларни бошқариш, тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш масалаларида тадқиқот олиб борган маҳаллий ва хорижий олимларнинг изланишлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада банкларини трансформациялаш жараёнида замонавий технологияларни жорий этишнинг назарий жиҳатлари хорижий иқтисодчи олимларнинг фикрлари асосида таҳлил қилинган. Бу борада банк тизими назарияси классик ва рақамли ривожланиш назарияларига ажратилиб унинг афзалликлари ёритиб берилган ва муаллифлик таърифлари шакллантирилган.
Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори иш берувчилар ва ўз ишчи кучини таклиф қилувчилар учун ўзининг янги талабларини илгари суради. Бундай талаблардан бири – бу рақамли технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, корхоналарнинг инсон капитали сифатини яхшилаш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада инсон капиталини рақамли ривожлантириш масалалари баён қилинади.
Ушбу мақолада хорижий ривожланган мамлакатларда ва мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядолрлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини оширишда рақамли технолгиялардан фойдаланишдаги имлий қарашлар, бу борадиги жаҳон тажарибасини ўрганиш, мамлакатимизда корпоратив бошқарув ва унинг самарадорлигини оширишнинг хуқуқий асослари, самарадорлик кўрстаткичларига илмий таърифлар ва уларнинг таҳлили, самарадорлик кўрсаткичларининг корпоратив бошқарувга таъсири, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини бахолаш омилларини ҳамда корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ошииришда рақамли технолгияларнинг ролини ошириш масалалари таҳлил қилинган ва муаллифлик қарашлар ифода қилинган.
Мақолада рақамли логистика тенденцияларини шакллантиришнинг ҳозирги долзарб мавзуси муҳокама қилинади. Рақамли иқтисодиётда логистика ва таъминот занжирини бошқариш, истеъмолчилар, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги муносабатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштиришга асосланган драйвер бўлиб ҳисобланади. Ҳужжатда рақамли ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жараёнларнинг охиригача интеграцияси барча логистика бизнес жараёнларини тезлаштириш ва янги технологик моделларни башорат қилиш имконини беради. Ушбу параметрлар ёки элементлар тез, арзон, ишончли ва барқарор логистикани таъминлайдиган асосий технологияларни ўз ичига олади.
Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.
Содиқ Расулов, Санобар Маткулиева, Каромат Атабаева
Мазкур илмий мақолада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган сиёсатнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва инновацион технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш йўналиш-лари,иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари ёритилган.
Ушбу мақолада Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ва электрон хукуматни ривожлантиришнинг такомиллаштириш ва IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш таклиф этилган.
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Сунъий интеллектнинг яратилиши ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига кенг кириб келиши юқори самарадор “ақлли” технологиялар орқали сифатли тизимлар йўлга қўйилишига сабаб бўлмоқда. Аммо, уларнинг кун сайин ривожланиб янада мукаммаллашиб бориши қандай оқибатларга олиб келиши маълум эмас. Мақолада халқаро консалтинг компаниялари маълумотлари асосида сунъий интеллектнинг ривожланиши ва кенг жорий этилиши молия бозорига таъсири ва унинг ривожланиб бориши натижасида истиқболи ўрганилган.