Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.
Ушбу мақолада болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқариш соҳасида экспорт ва импорт жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизм самарадорлигига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Тадқиқот жараёнида PESTLE таҳлил усули қўлланилиб, ташқи муҳит омилларининг таъсир даражаси баҳоланган. Шунингдек, ташкилий-иқтисодий механизм самарадорлигини аниқлаш учун интеграл индекс модели таклиф этилган. Олинган натижаларга кўра, иқтисодий ва технологик омиллар энг катта таъсирга эга экани, ижтимоий ва экологик йўналишлар эса стратегик ривожланиш учун муҳим аҳамият касб этиши аниқланган. Мақола якунида соҳада самарадорликни ошириш ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган амалий таклифлар берилган.
Меҳнат унумдорлиги корхона рақобатбардошлигининг энг ишончли кўрсаткичларидан бири бўлиб қолмоқда, бироқ кичик бизнес корхоналари ўз меҳнат салоҳиятининг фақат бир қисмидан фойдаланади. Мазкур мақолада кичик корхоналар меҳнат унумдорлигининг яширин захираларини аниқлаш ва уларни амалий, ўлчаниши мумкин бўлган натижага айлантириш механизмлари тадқиқ этилади. Тадқиқот адабиётларнинг тизимли таҳлили, бошқарув амалиётининг қиёсий таҳлили ва иккиламчи статистик маълумотларга таянади. Ишда захираларни аниқлашга хизмат қилувчи ташхис механизмлари — иш вақтини таҳлил қилиш, омилли декомпозиция, бенчмаркинг ва асосий кўрсаткичлар тизими — ҳамда уларни сафарбар этувчи механизмлар — рағбатлантириш тизимини лойиҳалаш, лин ва узлуксиз такомиллаштириш усуллари, малака ва кўп функциялиликка сармоя, танлаб рақамлаштириш ҳамда меҳнатни қайта ташкил этиш — ажратиб кўрсатилади. Таҳлил шуни кўрсатадики, йирик корхоналардан фарқли ўлароқ, кичик корхоналар захиралари капитал талаб қилувчи технологик ўзгаришларда эмас, балки меҳнатни ташкил этиш, мотивация ва бошқарув эътиборининг сифатида жамланган. Мақолада захираларни аниқлаш ва сафарбар этишни ягона, узлуксиз бошқарув жараёни сифатида кўрувчи интеграллашган стратегик цикл таклиф этилади. Натижалар кичик бизнес соҳасида меҳнат унумдорлигини оширишга интилаётган тадбиркорлар, маслаҳат институтлари ва сиёсат ишлаб чиқувчилар учун, айниқса бу сектор бандликнинг ортиб бораётган улушини ўз зиммасига олаётган ривожланаётган иқтисодиётларда, фойдали бўлиши мумкин.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг саноат сиёсатидаги долзарб муаммоларга бағишланган. Унда нефт-газ саноатида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш йўналишида жорий ҳолат (статистика, таҳлил), жараёнлар (амалий ислоҳотлар, қонунчилик), истиқболлар (стратегия, таклифлар) илмий таҳлил қилинган ва таклифлар шакллантирилган. Мақолада “Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартиришда мавжуд муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича илмий қарашлар баён қилинган.