• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ҲУДУДИЙ ВА ТАРМОҚ ТУЗИЛИШИ ТАҲЛИЛИ
Бахтиёр Мустафаев

Мақола Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий ва тармоқ тузилиши таҳлилига бағишланган. Ушбу тадқиқот иши доирасида ўтказилган таҳлилларга таяниб саноат ишлаб чиқариши маълумотлари ва ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, стратегик режалаштириш воситалари ва салоҳиятли хомашёни чуқур таҳлил қилиш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш таклиф этилган

04/30/2024
  • PDF
430-439 169 127
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шухрат Жумаев

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлаш борасидаги муаммолар ҳолати таҳлил қилинган бўлиб, ушбу таҳлиллар асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини амалга ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

04/30/2024
  • PDF
368-374 202 142
ТУРИЗМ СОҲАСИДА ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АҲАМИЯТИ
Дилшода Гафурова, Нилуфар Джумаева

Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм соҳаси ва йўл инфратузилмасининг ривожланиши ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Шунингдек, мақолада йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тадқиқ этилди. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди

04/30/2024
  • PDF
352-358 162 88
ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МАРКЕТИНГНИНГ АҲАМИЯТИ: ЎСИШ ВА БАРҚАРОРЛИК СТРАТЕГИЯСИ
Лола Азимова

Ушбу мақола ривожланаётган бозор динамикаси ва глобал муаммолар шароитида ўзбек тўқимачилик саноатида рақобатбардошликни ошириш бўйича турли стратегияларни ўрганади. Мақолада бозор талабининг ўзгариши, валюта курсининг ўзгарувчанлиги, технологик эскириш, инфратузилма чекловлари ва тартибга солиш чекловлари каби муаммолар кўриб чиқилади, шу билан бирга экспортни диверсификация қилиш, қўшилган қийматли маҳсулотларни ривожлантириш, барқарорлик, рақамлаштириш ва инвестициявий ҳамкорлик имкониятлари ёритилган. Муаллифлар соҳа муаммолари ва имкониятларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорида барқарор ўсишга эришишга интилаётган ўзбек тўқимачилик фирмалари учун қимматли фикрлар ва амалий тавсиялар беради.

04/30/2024
  • PDF
320-328 148 106
НЕФТ ВА ГАЗ САНОАТИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Мухуббек Эргашев

Мақолада корхонанинг молиявий барқарорлиги тушунчаси батафсил ўрганилган, молиявий барқарорликни баҳолашнинг замонавий ёндашувлари ва уни такомиллаштириш йўллари белгиланган.

03/30/2024
  • PDF (Russian)
493-497 168 129
ҲУДУДЛАР САНОАТИНИ КОМПЛЕКС-ИНОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИ (НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Гулчеҳра Ҳусанова

Ушбу мақолада Наманган вилояти саноат салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган саноатни ривожланиш механизми таклиф эилган. Наманган вилоятини комплекс-инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Саноат ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик, унинг иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига таьсири илмий асосланган. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари тараққиётининг ҳозирги ҳолати баҳоланган. Мавжуд табиий иқтисодий салоҳиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини оширишни ривожлантиришнинг асосий омиллари ва хусусиятлари тавсифланган

03/30/2024
  • PDF
474-480 158 99
МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ АМАЛИЁТ: ИПОТЕКА СУҒУРТАСИ МИСОЛИДА
Сухроб Холматов

Сўнгги йилларда ипотека кредитлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, капитал бозорининг муввақиятли ривожланиши, шу жумладан ипотека ва суғурта тизимсиз мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан ушбу мавзу ҳамиша долзарб ва тадқиқотчиларни диққат эътиборидадир. Ушбу мақолада ипотека суғуртаси тушунчаси, унинг асосий турлари ва амал қилиш механизмлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ушбу муносабатларнинг турли иштирокчилари учун ипотека суғуртасининг асосий афзалликлари кўрсатиб ўтилган

03/30/2024
  • PDF
458-466 142 80
РАҚАМЛИ ПАРАМЕТРЛАРНИ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИ ҲОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР МИСОЛИДА
Самариддин Махмудов

Мақолада ҳорижий мамлакатларида, рақамли параметрларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини таҳлилининг мураккаб муносабатларни илғор эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда инновацион тадқиқот олиб борилди. Ҳорижий мамлакатларнинг ЯИМ аҳоли жон бошига рақамли параметрларнинг таъсири таҳлил қилинди ҳамда Жаҳон Банкининг (https://data.worldbank.org/) маълумотларининг 21 йиллик кўрсаткичларидан фойдаланилди. Тадқиқот бўйича маълумотлар кўп омилли вақтли қаторлар асосида шакллантирилганлиги учун эконометрик тенгламалар авторегрессив тақсимланган кечикиш ARDL (Autoregressive distributed lag) моделидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ушбу минтақаларда рақамли параметрлар макроиқтисодий кўрсаткичларга тўғридан-тўғи ижобий корррелацияни кўрсатган ҳолда муҳим таъсирини намойиш қилди.

03/30/2024
  • PDF
364-374 165 108
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Фахриддин Исаев, Санобар Камилова

Ушбу мақола электрон тижоратни солиққа тортишнинг назарий асосларига бағишланган бўлиб, кўплаб иқтисочи олимларнинг мавзу доирасида адабиёталри таҳлил қилинган. Электрон тижоратни солиққа тортиш эволюцияси кўриб чиқилган, бугунги кундаги асосий муаммолар очиб берилган ва мавзу якунида хулосалар шакллантирилган.

03/30/2024
  • PDF
296-304 229 119
СУҒУРТА МАҲСУЛОТИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта маҳсулотининг сифатини таъминлашнинг иқтисодий ва назарий асослари тадқиқ этилган. Унда истеъмолчилар томонидан суғурта маҳсулотларидан қониқиш ҳиссини шакллантириш, уларни маҳсулот сотиб олишга ундайдиган омиллар таҳлил қилинган. Шунингдек суғурта маҳсулотлари жозибадорлигини оширишнинг асосий ечим ва йўналишлари келтириб ўтилган.

03/30/2024
  • PDF
287-295 134 84
БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШГА ЎТИШ
Фарҳод Аҳроров

Мақолада экологик қишлоқ хўжалиги ва органик маҳсулотлар етиштириш тизимини такомиллаштиришда хорижий тажрибаларни ўрганиш муҳимлиги ёритилган. Бу иқтисодиётни диверсификация қилишнинг ҳал қилувчи йўналиши сифатида қаралмоқда. Бундай ёндашув корхоналарни экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ўтказиш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланиш сари йўлга қўйиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг экологик-иқтисодий самарадорлигини оширишга, экологик маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш контекстида қишлоқ хўжалиги барқарорлиги, органик деҳқончилик ва иқтисодиётни диверсификация қилишга қаратилган. Экологик деҳқончиликка ўтишда пахта етиштириш ҳолати таҳлил қилиниб, тавсиялар берилди.

03/30/2024
  • PDF
222-229 168 98
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ, СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг
ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси
миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг
ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
708-714 164 108
ЭКВИВАЛЕНТ АЙРБОШЛАШ ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
Анвар Усманов

Мақолада эквивалент айирбошлаш назарияси муҳокама қилинади,
олимларнинг ушбу назария бўйича турли позициялари таҳлил қилинади. Эквивалент
алмашинувнинг умумий ва махсус хусусиятлари аниқланди. Эквивалент айирбошлаш
таъминлаш ва шу асосда тартибга солинадиган бозор муносабатлари механизмини
шакллантиришнинг илмий ва амалий тамойиллари баён этилган. Тартибга солинадиган
бозор муносабатларининг методологик асослари ва моҳияти энг умумий маънода ялпи
маҳсулот қийматини ва унинг тузилишини нархнинг кодлаштирувчи тақсимловчи
элементларига айлантириш усулларини билиш, илмий тушуниш ва шакллантириш,
ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатадиган бозор механизмининг воситаси сифатида
намоён бўлади

02/29/2024
  • PDF (Russian)
650-660 166 99
СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Гулноза Турсунова

Ушбу мақола солиқ ҳисоботининг тарихий эволюцияси ва замонавий
аҳамиятини ҳар томонлама ўрганади. У қадимий цивилизациялардан замонавий
иқтисодларгача бўлган солиққа тортишнинг келиб чиқишини кузатиб боради, асосий
босқичларни, қонунчиликдаги ислоҳотларни ва вақт ўтиши билан солиқ ҳисоботи
амалиётини шакллантирган технологик ютуқларни ўрганади. Шунингдек, солиқ
ҳисоботининг фискал бошқарув, даромадларни шакллантириш, ижтимоий тенглик,
шаффофлик ва иқтисодий ривожланишга кўмаклашишдаги аҳамияти таҳлил қилинади

02/29/2024
  • PDF
634-643 123 95
КОРХОНА ФАОЛИЯТИДАН МАНФААТДОР ГУРУҲЛАР ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Абдухолик Тангиров

Мақолада менежер мартабаси ва уни эгаллашдаги фарқлар ҳамда
ўзгаришлар, корхона фаолиятидан манфаатдор гуруҳлар яъни эгаси, раҳбарият ва
ходимлар мақсад ва вазифалари таҳлил қилинган ҳамда уларнинг манфаатларини
уйгунлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган

02/29/2024
  • PDF
612-617 162 95
БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ АМАЛИЁТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Жасур Раззаков

Мазкур мақолада бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш
амалиётини самарали ташкил этиш масалаларини ўрганишда бир қатор иқтисодчи
олимларнинг изланишлари тадқиқ қилинган. Бизнес лойиҳалари самарадорлигини
баҳолашда қўлланиладиган усуллар, мазкур жараёнда лойиҳаларни ривожлантириш ва
“due diligence” амалиётидан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган. Олиб борилган
изланишлар асосида илмий хулосалар берилган

02/29/2024
  • PDF
547-553 194 107
ВАЛЮТА КУРСИ ВА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАЛАРИНИНГ ПРОГНОЗ СЦЕНАРИЙЛАРИ
Мухлиса Норбаева

Ушбу илмий мақолада мамлакатимизда валюта курсига таъсир
этувчи омиллар таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон мисолида миллий валюта
курси тебранишининг ҳамда ички иқтисодиётда инфляция даражасининг 2026 йилга
қадар прогноз сценарийлари амалга оширилди. Валюта сиёсатини либераллаштиришдан
кейинги даврдан, яъни 2017 йил октябрь ойидан кейинги давр статистикалари асосида
прогноз қилинди

02/29/2024
  • PDF
514-521 146 110
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ 2017-2023 ЙИЛЛАРДА РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Аброрали Мамаджанов

Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,
уларнинг иқтисодиётга таъсири, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички
маҳсулоти (ЯИМ), аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ва унинг ўртача йиллик ўсиши,
иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, охирги етти йилда ЯИМ
ўсиш суръатлари ҳамда қурилиш, хизматлар соҳаси, саноат тармоғи ҳамда қишлоқ,
ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯИМ ўсишига таъсири таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
472-478 159 108
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНДЛИК ВА ТАЪЛИМ МАСАЛАЛАРИ: ДЕМОГРАФИК АСПЕКТИ
Ҳафиза Мамадалиева

Мақолада Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори ва таълим
хизматлари бозорининг ҳозирги тенденциялари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Республикада таълим ривожланишининг демографик жиҳатлари ва юқори малакали
ишчи кучига бўлган талабнинг ортиб бориши кўриб чиқилади. Ўзбекистонда замонавий
таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозори талаблари ўртасидаги мавжуд
тафовутни бартараф этиш бўйича баъзи фикрлар баён этилган. Муаллиф томонидан
меҳнат бозори ва таълим хизматлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинган. Ўзбекистон меҳнат бозорини ўрганишда унга таъсир этувчи омилларнинг
таъсири назарий жиҳатдан асослаб берилган. Уларнинг амалда намоён бўлиши меҳнат
бозори ва таълим хизматлари бозоридаги демографик жараёнлар нуқтаи назарида
намоён бўлади. Таҳлилий натижалар асосида умумий хулосалар, назарий ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган

02/29/2024
  • PDF (Russian)
463-471 147 115
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Шухратжон Исламов

Мазкур мақолада суғурта компанияларини миллий иқтисодиётни
ривожлантиришдаги аҳамияти баён этилган. Сўнгги йилларда суғурта компаниялари
томонидан амалга оширилган суғурта операцияларига доир амалий маълумотлар
таҳлил қилинган. Хорижий давлатлар амалиётида суғурта компаниялари томонидан
инвестицион фаолиятни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари тадқиқ этилган.
Суғурта компаниялари фаолиятини такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлар
шакллантирилган.

02/29/2024
  • PDF
419-426 158 381
АГРАР СОҲАНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Феруза Иномжонова

Мазкур мақолада аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш
масалалари кўриб чиқилган. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг давлат томонидан молиявий қўллабқувватлашнинг мавжуд инструментларнинг шарҳи келтирилган. АҚШ ва Канада
давлатлари аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлашнинг тўғридан-тўғри ва
билвосита усуллари таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида аграр соҳани молиявий
қўллаб-қувватлаш бўйича хулосалар шакллантирилган

02/29/2024
  • PDF
392-398 160 105
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ НАЗАРИЙ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
Озода Бозорова

Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий назарий асослари, долзарб муаммолари, унинг тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари фаолияти тенденцияси ҳамда унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари каби масалалар таҳлил қилинган. Бундан ташқари тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзлар ресуслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш келтириб ўтилган.

02/29/2024
  • PDF
348-354 636 214
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Норбўта Бабахалов

Ушбу мақолада темир йўл корхоналари фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи рентабеллик кўрсатгичи, унинг корхона иқтисодий-молиявий ҳолатини акс эттиришда ўрни ва бошқа кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди.

02/29/2024
  • PDF
332-337 150 105
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПБУЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ СОЛИҚЛИ ТУШУМЛАРИНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Камолбек Аллаяров

Мазкур мақолада иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича солиқ салоҳиятини ҳисоблаш формулалари келтирилган, шунингдек, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, бюджет харажатлар эҳтиёжларини тенглаштириш дастурларининг асосий жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий ёндашувларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодий-математик моделлаштириш ва прогнозлашнинг кенг кўламли усулларини жорий этиш юзасидан таклифлар келтирилган.

02/29/2024
  • PDF
299-305 167 97
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФОЙДАСИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
Зафаржон Абдуллаев

Мазкур мақолада банкларнинг корпоратив фойда солиғи кўриб чиқилган. Олиб борилган эмпирик тадқиқотларда корпоратив фойда солиғини банкларнинг капитал ва мажбуриятлари структурасига, кредит леверажи ва кредит портфелларига нисбатан таъсири муҳимлиги аниқланган. Таҳлил натижасида банклар фойдасига солиқ солиш бўйича хулосалар шакллантирилган.

02/29/2024
  • PDF
266-272 150 107
226 - 250 from 316 << < 5 6 7 8 9 10 11 12 13 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer