Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.
Мақолада республика иқтисодий хавфсизлиги таъминлаш кесимида иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинган. Бандликни таъминлаш масаласини тадбиркорлик субъектлари орқали ҳал этилиши бир томондан иқтисодий ўсишни таъминласа, бошқа томондан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиниши учун етарли ресурсларни жамғариш имконини яратиши натижасида камбағалликни қисқартиришга эришиши илмий тадқиқ қилиди.
Мақолада креатив иқтисодиёт тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи тармоқлар юзасидан хорижий олимларнинг ёндашувлари баён этилган. Креатив иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича Америка ва Британия ёндашувлари қиёсланган. 1900-2008 йилларда АҚШ меҳнат синфлари таркибида креатив меҳнат синфининг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Буюк Британия услубиёти асосида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожланиш ҳолати, унинг таркибига кирувчи тармоқлар ҳамда ходимлари сони кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш ва унинг иқтисодий-статистик таҳлили ҳамда хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада мамлакат инвестиция фаоллигини шакллантириш тизими, инвестицион фаолликни акс эттирувчи омиллар, ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини шакллантириш тартиби, инвестицион фаоллик омиллари ўрганилган ва таҳлил этилган.
Мақола Андижон вилояти мисолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш стратегиялари ва механизмларини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада минтақада кичик ва ўрта корхоналар (КўК) ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллар, шу жумладан молиялаштиришга кириш имконияти, инновацион жараёнлар, таълим дастурлари ва давлат қўллаб-қувватлаши кўриб чиқилган. Статистик маълумотлар ва назарий тадқиқотларга асосланган ҳолда, муаллиф бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш бўйича бир қатор тавсиялар таклиф қилади, бу эса минтақа аҳолисининг барқарор иқтисодий ўсиши ва ҳаёт сифати яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.
Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган