• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРДАГИ ЎРНИНИ ЯХШИЛАШДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ РОЛИ
Умрбек Джуманиязов

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларни яхшилашда олий таълим тизимининг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар баён этилган.

10/31/2023
  • PDF
150-154 100 85
МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИНГ ХАРАЖАТЛАРНИ МАҚСАДЛИ САРФЛАНИШИДАГИ ТАЪСИРИ ХУСУСИДА
Нариманжан Содиқов

Ушбу мақолада молиявий назоратнинг харажатларни мақсадли сарфланишидаги таъсири ўрганилган. Профессионал таълим муассасаларида ўтказилган текширишлар ва уларда аниқланган ҳолатлар таҳлили ўрганилган, молиявий назоратнинг иқтисодий самарадорликка ҳисса қўшадиган таъсирлари таҳлил қилинган ва мақола якунида хулоса шакллантирилган.

10/31/2023
  • PDF
231-241 103 70
ОЛИЙ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВА УНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Қудрат Юсупов

Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаровонлигига хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.

07/31/2023
  • PDF
309-315 91 83
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Нариманжан Содиқов

Ушбу мақолада профессионал таълимни молиялаштиришнинг хориж тажрибаси ўрганилган, хорижлик иқтисодчи олимларнинг таълимни молиялаштиришга оид фикрлари баён қилинган. Шунингдек, профессионал таълимни молиялаштиришнинг бугунги кундаги долзарблиги, унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири борасида муҳокамалар олиб борилиб, хулосалар шакллантирилган.

05/31/2023
  • PDF
198-204 69 39
УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
Гулам Эрназаров

Ушбу мақолада уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш ва унинг иқтисодий-статистик таҳлили ҳамда хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилган.

08/30/2024
  • PDF
490-495 76 29
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШДА ТАНЛАНМА КУЗАТИШ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада уй-жой коммунал хўжалик фаолиятини статистик баҳолашда танланма кузатиш усулидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари очиб берилган. Шунингдек танланма кузатиш усули орқали коммунал хўжалик корхоналари фаолиятини статистик баҳолашнинг назарий ва услубий томонлари ўрганиб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
533-540 106 31
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХОРИЖДА КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ойбек Дусмухамедов

Мақолада креатив иқтисодиёт тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи тармоқлар юзасидан хорижий олимларнинг ёндашувлари баён этилган. Креатив иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича Америка ва Британия ёндашувлари қиёсланган. 1900-2008 йилларда АҚШ меҳнат синфлари таркибида креатив меҳнат синфининг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Буюк Британия услубиёти асосида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожланиш ҳолати, унинг таркибига кирувчи тармоқлар ҳамда ходимлари сони кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
321-329 220 74
МАМЛАКАТДА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Дурбек Хусанов, Ирода Жураева

Мақолада мамлакат инвестиция фаоллигини шакллантириш тизими, инвестицион фаолликни акс эттирувчи омиллар, ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини шакллантириш тартиби, инвестицион фаоллик омиллари ўрганилган ва таҳлил этилган.

05/31/2024
  • PDF
729-738 77 37
РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Диёра Талъатова

Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

04/30/2024
  • PDF
540-545 99 73
ТАЪЛИМНИ КРЕДИТЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Акмал Расулов

Мақола таълимни кредитлаш механизмини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, тадқиқот доирасида кўплаб илмий тадқиқотлар ўрганилган. Таълимни кредитлаш механизмларидаги мавжуд муаммолар бирма-бир кўриб чиқилган, шунингдек, барқарор молиялаштириш моделлари ўрганилиб, Ўзбекистонда жорий этиш таклиф қилинган.

03/30/2024
  • PDF
414-422 94 68
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ МАДАНИЯТ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Рая Карлибаева, Назокат Акрамова

Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.

03/30/2024
  • PDF
317-328 210 94
ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КЕСИМИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ОИД АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ихтиёр Сатторов

Мақолада республика иқтисодий хавфсизлиги таъминлаш кесимида иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинган. Бандликни таъминлаш масаласини тадбиркорлик субъектлари орқали ҳал этилиши бир томондан иқтисодий ўсишни таъминласа, бошқа томондан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиниши учун етарли ресурсларни жамғариш имконини яратиши натижасида камбағалликни қисқартиришга эришиши илмий тадқиқ қилиди.

12/31/2023
  • PDF
249-256 106 99
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ, УНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ, ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган  ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган. 

06/30/2025
  • PDF
240-46 80 39
ЁШЛАРНИНГ КАСБ ТАНЛАШДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАРИ, КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Севара Маткаримова , Фаррух Машарипов

Мазкур мақолада бугунги кунда меҳнат бозоридаги ёшларнинг касб танлашдаги муаммолари ҳамда касбга йўналтириш жараёнларини хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштириш таснифланган. Шунингдек, ички ва ташқи меҳнат бозоридаги замонавий касблар ва уларга ёшларни йўналтириш, умумтаълим ташкилотларида касбга йўналтириш жараёнлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, ёшларни замонавий касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш орқали меҳнат бозорида ишга жойлашиш имкониятлари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган.

07/31/2025
  • PDF
239-248 78 54
ЎЗБЕКИСТОНДА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ЯНГИ ИННОВАЦИОН ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нариманжан Содиқов

Ушбу мақолада касбий таълимни молиялаштириш, таълим соҳасида молиялаштиришнинг ўзгарувчан муаммоларини ҳал қилишда янги ва ижодий ёндашувларни ўрганилади. У мавжудлик, барқарорлик ва саноат эҳтиёжларига мослашишни таъминлашга қаратилган инновацион моделлар, стратегиялар ва мулоҳазаларни ўрганиб, мақола якунида хулоса шакллантирилган.

09/07/2023
  • PDF
201-207 85 81
МАМЛАКАТИМИЗДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётда тутган ўрни ва унинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилиб, илмий ёндашувлар орқали очиб берилган. Шунингдек, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари статистик таҳлил қилинган ва ўрганиб чиқилган.

08/29/2025
  • PDF
235-241 65 51
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётда тутган ўрни ва унинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилиб, илмий ёндашувлар орқали очиб берилган. Шунингдек, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари статистик таҳлил қилинган ва ўрганиб чиқилган.

09/29/2025
  • PDF
473-479 42 31
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МУТАХАССИСЛАРИ МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИНИ СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ АСОСИДА БАҲОЛАШ
Сурайё Отақўзиева

Мақолада миллий меҳнат бозоридаги рақамли технологиялар (РТ) соҳаси мутахассисларининг таълим даражаси ва бандлиги кўрсаткичларини тадқиқ этиш, ҳамда ушбу соҳа меҳнат бозорининг ривожланиш хусусиятларини баҳолаш мақсадида ўтказилган социологик сўровноманинг натижалари таҳлили келтирилган.

05/31/2023
  • PDF
181-191 96 65
КИЧИК БИЗНЕС ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ВА УНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ (АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Барнахон Эгамбердиева

Мақола Андижон вилояти мисолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш стратегиялари ва механизмларини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада минтақада кичик ва ўрта корхоналар (КўК) ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллар, шу жумладан молиялаштиришга кириш имконияти, инновацион жараёнлар, таълим дастурлари ва давлат қўллаб-қувватлаши кўриб чиқилган. Статистик маълумотлар ва назарий тадқиқотларга асосланган ҳолда, муаллиф бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш бўйича бир қатор тавсиялар таклиф қилади, бу эса минтақа аҳолисининг барқарор иқтисодий ўсиши ва ҳаёт сифати яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

07/31/2024
  • PDF (Russian)
449-459 99 44
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИНГ СТРУКТУРАВИЙ ОМИЛИ СИФАТИДА
Гyлнopa Шaдиeвa

Мақолада сунъий интеллект (СИ) технологияларининг хизмат кўрсатиш соҳасини трансформация қилиш ва унинг самарадорлигини оширишдаги амалий аҳамияти глобал ва миллий даражада кўриб чиқилди. Халқаро тадқиқотлар ва статистик маълумотлар таҳлили асосида СИ жараёнларни автоматлаштириш, бизнес-моделларни оптималлаштириш ҳамда мижозлар тажрибасини персоналлаштиришга хизмат қилиши кўрсатиб берилган. Ўзбекистон тажрибасига алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатда СИни жорий этиш «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат дастурининг асосий йўналишларидан бири сифатида баҳоланди. Ишда СИнинг банк сектори, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларига муваффақиятли интеграция қилинган мисоллари ёритилган, шунингдек, институционал муаммолар ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари белгиланган.

02/27/2026
  • PDF (Russian)
303-308 53 17
26 - 45 from 45 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer