• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (ҚАРШИ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МИСОЛИДА)
Сардоржон Абдуллаев

Ушбу мақолада маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарувида раҳбар ходимларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш масаласи туман даражасида тадқиқ қилинган. Бугунги кунда, мамлакатимизда давлат бошқарувининг қуйи бўғинини ташкил қилувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти самарадорлиги аҳолига хизмат кўрсатиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

06/30/2025
  • PDF
276-286 104 37
ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Акмал Эшанкулов

Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентлари ҳисобида асосий муаммолар, қатъий регламентлаштирилган ҳисобдан МҲХСлари тамойиллари асосида ҳисобга ўтиш тавсия этилган. Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Корхоналарнинг ишчи счётлар режасига пул маблағларини ҳисобга олиш учун счётлар киритиш, уларнинг бухгалтерия ишланмалари ишлаб чиқилган. 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар”, 21-сон БҲХС “Валюта курслари ўзгаришининг таъсири” ва молиявий инструментлар ҳисобига оид халқаро стандартларнинг пул маблағлари ҳисобини ташкил этишдаги таъсири масалалари, касса операцияларини эркинлаштириш масалалари тадқиқ қилинган.

05/30/2025
  • PDF
334-344 125 98
МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (ҚАРШИ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МИСОЛИДА)
Сардоржон Абдуллаев

Ушбу мақолада маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарувидаги раҳбар ходимларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш  механизмини такомиллаштириш масаласи туман даражасида тадқиқ қилинган. Бугунги кунда, мамлакатимизда давлат бошқарувининг қуйи бўғинини ташкил қилувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти самарадорлиги аҳолига хизмат кўрсатиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

05/30/2025
  • PDF
271-280 133 80
АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Олимжон Юсуфалиeв, Жавоҳирбек Бегимқулов

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон мисолида аҳоли фаровонлигини ошириш жараёнида тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланиш бўйича қўлланилаётган методологик ёндашувлар таҳлил қилинади. Хусусан, кичик бизнеснинг аҳоли фаровонлигига таъсири турли иқтисодий кўрсаткичлар ва мезонлар асосида баҳоланади, қўлланилаётган усулларнинг афзаллик ва камчиликлари очиб берилади ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

04/30/2025
  • PDF
396-403 112 83
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ҚАРЗИНИ УНДИРИШ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Неъматжон Отажанов

Ушбу мақола солиқ қарзларини ундириш масалаларига бағишланган. Муаллиф солиқ қарзи динамикаси ва тузилишини таҳлил қилади ҳамда солиқ қарзи бўйича тушунчаларни ва материалларни тақдим этади. Мақолада солиқ қарзини ундиришни такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ таклифлар мавжуд.

04/30/2025
  • PDF
332-336 119 73
ЎЗБEКИСТОНДА СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА КАПИТАЛ ТАЛАБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Қумри Номозова

Ушбу мақолада Ўзбекистондаги суғурта компаниялари учун капитал талабларини оптималлаштириш ёндашувлари ўрганилади. Мавжуд норматив-ҳуқуқий базалар ва халқаро стандартлар, жумладан Solvency II, таҳлил қилинади. Етарли даражада капитализацияланмаганлик билан боғлиқ хавфлар кўриб чиқилиб, капитал ва захираларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар таклиф этилади. Тадқиқот илғор тартибга солиш тажрибаларини миллий суғурта бозорига мослаштиришга қаратилган бўлиб, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

04/30/2025
  • PDF
325-331 101 66
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Абдуҳабиб Зайдуллаев

Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш  кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида  қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.

11/29/2024
  • PDF
498-505 127 57
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дилшода Гафурова

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

11/29/2024
  • PDF
424-431 105 42
ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ТАЪРИФИ ВА ТАСНИФИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Акмал Эшонқулов

Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентларини тан олиш, таърифини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришдаги долзарб муаммолар қайд қилинган. Пул маблағлари бўйича муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди. Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Бугунги кунда пул маблағлари ҳисобини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари таклиф этилди.

10/31/2024
  • PDF
493-503 115 82
INCREASING THE EFFECTIVENESS OF USING INVESTMENTS IN SMALL BUSINESS DEVELOPMENT
Наргиза Нумонжонова

Ушбу илмий мақолада мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва мазкур соҳага киритилган инвестициялар таркибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

08/30/2024
  • PDF (Russian)
356-363 108 61
ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ РОЛИ
Рамшид Хўжакулов

Мазкур мақолада республикамизда янги тараққиёт стратегиясида солиқ-бюджет тизимини самарадорлигини таъминлаш ҳисобланади. Солиқ салоҳиятини ҳисоблаш формулалари келтирилган шунингдек солиқ-сиёсатини такомиллаштириш, бюджетда харажатлар эҳтиёжларини ва тенглаштириш дастурларининг асосий жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий ёндашувларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш, иқтисодий-математик моделлаштириш ва прогнозлашнинг кенг кўламли усулларини қўллаш таклифлар берилган.

07/31/2024
  • PDF
431-439 109 53
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВДА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шахзодбек Йўлдошалиев

Мазкур мақолада бозор иқтисодиёт шароитида унинг ўзгарувчанлигига мослашишни таъминлашга қаратилган стратегик бошқарув технологияларини такомиллаштириш масалалари ўрганилган.

07/31/2024
  • PDF
325-329 131 37
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Отабек Холмуродов

Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижалар аудитини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Амалиётдан олинган маълумотларни асосида молиявий натижалар аудитини ўтказиш тартиби баён қилинган.

06/30/2024
  • PDF
482-488 152 53
УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Эргашжон Ортиков

Мазкур мақолада устав капиталининг аудитини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Устав капиталининг аудитини ташкил этишда аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш ва аудит ўтказиш масалалари баён этилган.

05/31/2024
  • PDF
592-596 134 66
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА РИСКЛАРНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Азизбек Каримов

Ушбу мақолада жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб хусусан Базель Қўмитасининг қабул қилинган капитал етарлилиги ва рискларни бошқариш ва минималллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар асосида мамлакатимиздаги тижорат банклари фаолиятида юзага келаётган рикларнинг банк фаолиятига салбий тасири, рискларни камайтириш ҳамда бошқаришни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

05/31/2024
  • PDF
512-518 145 98
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИ ҲИСОБЛАНГАН ЕР ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҚЛАРИНИ УНДИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зафаржон Исоқов

Мақолада маҳаллий бюджет даромадлари таркиби, маҳаллий солиқ ҳисобланган ер солиғи бюджет-солиқ сиёсатидаги ўрни, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришга доир илмий-назарий қарашлар ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий асослари, бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари шароитида мавжуд ер солиғи, хусусан, бу солиқларининг хусусиятлари, ерлардан самарали ва унумли фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар тажрибаси кўриб чиқилади.

05/31/2024
  • PDF
505-511 120 47
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ТИЗИМИДА ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Убайдулло Гафуров

Мақолада ходимлар иш фаолияти самарадорлигини аниқлашда KPI кўрсаткичларининг афзалликлари ва камчиликлари тизимлаштирилиб, Ўзбекистонда маҳалла раиси томонидан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш индикаторларининг таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги фаолияти учун бериладиган баллни аниқлаш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф берилган.

05/31/2024
  • PDF
465-473 147 70
АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ДИВИДЕНТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Эргашжон Ортиков

Мақолада акционерлик жамиятларининг фойдасини тақсимлаш ва акционерларга тўланадиган дивидендлар ҳисобини такомиллаштириш долзарб масала эканлиги асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида фойдани тақсимлаш ва дивиденд тўловларининг бухгалтерия ҳисоби ёритилган

04/30/2024
  • PDF
479-484 104 78
РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Фируза Норбаева

Ушбу мақола Республика бюджетини шаклланишида йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг аҳамияти ва улар томонидан тўланадиган солиқларнинг жами бюджет даромадларини шакллантиришдаги улуши таҳлилларига бағишланади. Шунингдек, мақолада йирик корхоналарда солиқ маъмуриятчилигини ҳамда йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Мақола, хорижий тажрибалардан андоза олиб, ташкил этилган йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг фаолияти самарадорлиги, юридик шахсларнинг солиқ маъмуриятчилигида учраётган камчиликлар ва уларнинг юзага келиш сабаблари бўйича солиштирма таҳлилларга асосланган хулосаларни ўзичига олиб, амалиётдаги муаммоларга оид тавсиявий таклифларни ёритиб беради

04/30/2024
  • PDF
447-456 117 77
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ МАҚСАДЛИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аслиддин Исаев

Мақолада мамлакатимиз тармоқларида тадбиркорлик субъектларини мақсадли рағбатлантиришни такомиллаштириш масалалари ёритилган бўлиб, мавзу доирасида иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган. Ўзбекистонда рақамли инновациялар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган солиқ имтиёзлари бўйича кўриб чиқилган. Тадқиқот иши якунида муаллиф томонидан хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

04/30/2024
  • PDF
392-402 100 73
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шухрат Жумаев

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлаш борасидаги муаммолар ҳолати таҳлил қилинган бўлиб, ушбу таҳлиллар асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини амалга ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

04/30/2024
  • PDF
368-374 169 89
ҲАҚҚОНИЙ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИ БЎЛМАГАН БИОЛОГИК АКТИВЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аброр Болтаев

Ушбу мақолада ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активлар ҳисобини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Хусусан, ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активларни дастлабки тан олиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда улар бўйича маълумотларни ёритиб бериш тартиби таклиф этилган ва хулосалар шакллантирилган.

04/30/2024
  • PDF
341-351 146 66
ФОЙДА СОЛИҒИНИ ТАРТИБ СОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСПЕКТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зариф Ахроров

Мақолада корхоналар фойдасини солиққа тортишнинг аҳамияти, солиқ базасини шакллантиришнинг хусусиятлари, ҳозирги шароитда фойда солиғи базасини тартибга солиш муносабатлари, фойда солиғи муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш йўналишлари ёритилган. Шунингдек, корхона фойдасини тартибга солиш қонун ҳужжатлари таркиби, фойда солиғи моҳиятини ўрганишда унга нафақат даврлар нуқтайи-назаридан, балки ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бериш лозимлиги асосланган.

04/30/2024
  • PDF (English)
36-41 118 92
ФОЙДА СОЛИҒИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зият Курбанов

Ушбу мақолада фойда солиғи бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Шунингдек, фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби амалий маълумотлар асосида келтирилган.

03/30/2024
  • PDF
329-335 153 108
КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ
Анвар Сайфутдинов

Мақолада камерал солиқ текширувини такомиллаштириш
масалалари ёритилган. Амалиётдан олинган маълумотлар асосида таҳлиллар
ўтказилиб, камерал солиқ текширувини такомиллаштириш бўйича таклифлар
берилган.

02/29/2024
  • PDF
576-580 105 132
26 - 50 from 200 << < 1 2 3 4 5 6 7 8 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer