Сўнгги йилларда ипотека кредитлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, капитал бозорининг муввақиятли ривожланиши, шу жумладан ипотека ва суғурта тизимсиз мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан ушбу мавзу ҳамиша долзарб ва тадқиқотчиларни диққат эътиборидадир. Ушбу мақолада ипотека суғуртаси тушунчаси, унинг асосий турлари ва амал қилиш механизмлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ушбу муносабатларнинг турли иштирокчилари учун ипотека суғуртасининг асосий афзалликлари кўрсатиб ўтилган
Ушбу мақолада ислом молиясининг оилавий такофул суғурта тизими моҳияти, аҳамияти ва назарий асослари ёритиб берилган. Шунингдек, мазкур тизимнинг ривожланиш даврлари ҳамда унинг Малайзия иқтисодиётига кўрсатадиган таъсири баён этилган.
Ушбу илмий мақолада молия тизимига оид илмий қарашларнинг концептуал асослари ёритилган. Классик ва неоклассик молия назарияси тарафдорларининг молия тизими, унинг элементлари ва молиявий барқарорликка оид полисемантик тавсифдаги илмий қарашлари ўрганилган. Молия тизими барқарорлигига эндоген ва экзоген омиллар таъсирида уни таъминлаш истиқболларига оид илмий қарашлар тизимлаштирилган
Мазкур мақолада фонд бозорини ривожлантиришда ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги фонд бозорлари, уларни ривожлантириш йўналишлари борасидаги илғор тажрибалар тадқиқ этилган. Жумладан, фонд бозорларини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларини самарали жойлаштириш ва улар орқали фонд бозорини ривожлантириш борасидаги илғор тажрибалар ўрганилган.