Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мол-мулк солиғининг ундирувчанлигини ошириш ҳамда мол-мулк солиғи объекти, базаси ва мол-мулк солиғи механизмининг оптималлаштириш йўналишлари келтириб ўтилган.
Мазкур тадқиқот ишида ҚҚС ставкасининг тадбиркорлик фаолияти ва бюджет даромадаларига таъсири кўриб чиқилган. ҚҚС юқори ставкаларини таъсирига оид илмий адабиётларнинг шарҳи амалга оширилган. Мақолада ҚҚС маъмурчилиги боғлиқ масалалар таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида тегишли хулосалар шакллантирилган.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрни, солиққа тортишда тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига доир назарий ёндашувлар кўриб чиқилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш, инвесторларнинг мулк ҳуқуқини ишончли кафолатлаш, коррупсияга қарши курашиш, маъмурий тўсиқларни камайтириш каби омиллар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Солиқ ва божхона соҳасидаги рағбатлар, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш, рақамли трансформация ва халқаро савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Мазкур йўналишларда тизимли ва изчил чоралар амалга оширилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини кучайтириш, чет эл ва маҳаллий инвесторлар ишончини орттириш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири экани алоҳида қайд этилади.