Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.
Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мол-мулк солиғининг ундирувчанлигини ошириш ҳамда мол-мулк солиғи объекти, базаси ва мол-мулк солиғи механизмининг оптималлаштириш йўналишлари келтириб ўтилган.
Мақола солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ва солиқ маъмуриятчилиги органларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, мураккаб солиқ қонунчилиги ҳамда солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган.
Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича потенциал стратегия ва ёндашувлар ёритилади. Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш учун кенг қамровли рақамли трансформация стратегиясини амалга ошириш. Солиқ тўловчиларга декларация топшириш, тўловларни амалга ошириш ва солиқ маълумотларидан қулай фойдаланиш имконини берувчи қулай онлайн порталлар ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш. Солиқ мажбуриятлари, имтиёзлар ва муддатлар тўғрисида хабардорликни ошириш учун солиқ тўловчиларни ўқитиш кампанияларини бошлаш. Солиқ тартиб-қоидалари ва шаклларини соддалаштириш, уларни соддалаштириш ва солиқ тўловчилар қулайлик яратиш. Айниқса, кичик бизнес ва якка тартибдаги солиқ тўловчилар учун солиққа тортиш талабларини соддалаштириш ўрганиб чиқилади. Солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш ва қайтариш бўйича аниқ тушунтиришлар бериш орқали солиқ жараёнларида шаффофликни ошириш ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчиларга самарали хизмат кўрсатишини таъминлаш учун уларни ўқитиш ва салоҳиятини оширишга сармоя киритиш. Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш қонунчиликни ихтиёрий бажаришни рағбатлантириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ва ижобий ишбилармонлик муҳитини рағбатлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Ушбу мақолада импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти келтирилган, шу билан биргаликда давлат бюджети даромадларида билвосита солиқлар суммаси, мамлакатга товарларни олиб киришнинг солиққа тортиш тартиби, мамлакатда импорт операциялари амалга оширилганда солиқ солиш ва божхона режими тартиби, мамлакатнинг йирик ҳамкор давлатлар билан импорт динамикаси ва импорт ҳажми ўрганилган. Шунингдек, импорт операцияларида солиқларнинг тутган ўрнини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Мазкур мақолада Мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғининг солиққа тортиш маъмурчилиги ўрганлан ҳолда уларни солиқ солишни тартибига солиш, қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш билан ҳам боғлиқдир. Мақолада қўшилган қиймат солиғи базасини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни аниқлашдаги айрим мураккабликлар ва муаммолар таҳлил этилган, солиқ базасининг шакллантиришни такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилади. Бундан ташқари қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш ва ҳисоблаш юзасидан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни қўллаш натижаларга асосланиб тегишли хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу тадқиқот ишида солиқ таҳлилида қўлланиладиган мавжуд методлар, жумладан, иқтисодий моделлар, эмпирик усуллар, қиёсий тадқиқотлар ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш бўйича тадқиқотлар ҳақида умумий маълумот берилган. Ушбу методологиянинг кучли томонлари, чекловлари ва қўлланилишини ўрганиш орқали ушбу тадқиқот солиқлар ва иқтисодий натижалар ўртасидаги мураккаб муносабатларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради