Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб борилган, таҳлика-таҳлилнинг хориж тажрибаси ўрганилган, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Молиявий хизматлар бозорларида банк монополияси муаммоси Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган муҳим масалалардандир. Бу муаммо давлатнинг тижорат банклари капиталини шакллантиришдаги иштироки, қимматли қоғозлар бозори ўртасида тармоқлараро рақобатнинг йўқлиги ва ҳоказолар муаммолари билан янада кескинлашмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон монополияни енгиш, молиявий хизматлар бозорларида ҳалол рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш борасидаги ишларнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган.
Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ушбу мақолада товар ва молия бозорларида монополияни босқичма-босқич қисқартириш, имтиёзлар ва преференциялар бериш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, қонунчиликни тартибга солиш тизимини қисқартириш орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигига салбий таъсирни янада камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига юклаш ва солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ва республика солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини тубдан яхшилаш назарда тутилган.
Ушбу мақолада ер қаъридан қазиб олинаётган углеводород хом ашёсини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини шакллантириш бўйича Қозоғистон Республикаси тажрибаси асосида таклиф ва тавсиялар шакллантирилган. Калит сўзлар: Углеводород, ер қаъри, табиий газ, конденсат
Марковиц самарали портфел шакллантириш модели орқали портфел рискини баҳолашда риск даражаси юқори бўлиши акциялар инвестиция жозибадорлигини тушишига сабаб бўлмоқда. Портфел рискини камайтириш учун Марковиц моделини риск омилларини ҳисобга олиб такомиллаштириш билан амалга оширилади. Мақолада мавжуд очиқ маълумотлар ёрдамида такомиллаштирилган Марковиц модели билан минимал рискли портфел EXCEL офис дастури орқали ковариацион таҳлил ва акциялар улушларини оптималлаштирилиб тузилди ва натижалари баён этилди.
Мақолада сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар томонидан даромадлар ҳажмини яшириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларидан фойдаланишнинг кенг тарқалган амалиётига қарши курашиш бўйича ишлари тарқоқ ва изчил олиб борилмаётгани солиқ интизомининг пасайишига, яширин иқтисодиёт кўламининг сақланиб қолишига ва инсофли тадбиркорлар учун бизнес юритиш шартларининг ёмонлашишини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб борилган.
Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасидаги замонавий демографик жараёнлар ва уларнинг инсон капитали ривожланишига таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган. Тадқиқотда мамлакат аҳолисининг ўсиш суръатлари, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси, ёш таркибидаги таркибий ўзгаришлар ҳамда демографик дивиденддан фойдаланиш имкониятлари баҳоланган. Мақолада келтирилган статистик маълумотлар асосида аҳоли сонининг тарихий шаклланиши, ҳудудий жойлашуви ва келгусидаги демографик прогнозлар тадқиқ этилган. Мақола сўнгида демографик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш моделини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ушбу мақолада рақамли банк платформаларининг халқаро савдога таъсири ўрганилган. Рақамли платформалар халқаро тўловларни тезлаштириш, харажатларни камайтириш, валюталарни автоматик конвертация қилиш, кредит бериш имкониятларини кенгайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш йўналишларида муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли технологиялар халқаро савдо операцияларини соддалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистондаги суғурта компаниялари учун капитал талабларини оптималлаштириш ёндашувлари ўрганилади. Мавжуд норматив-ҳуқуқий базалар ва халқаро стандартлар, жумладан Solvency II, таҳлил қилинади. Етарли даражада капитализацияланмаганлик билан боғлиқ хавфлар кўриб чиқилиб, капитал ва захираларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар таклиф этилади. Тадқиқот илғор тартибга солиш тажрибаларини миллий суғурта бозорига мослаштиришга қаратилган бўлиб, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.
Мақолада ижтимоий тадбиркорликнинг мазмуни, моҳияти ва афзалликлари, унинг инновацияларни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва жамиятдаги ижтимоий кескинликни пасайтиришда тутган ўрни ёритилган, шунингдек “ижтимоий тадбиркорлик”, “ижтимоий лойиҳа” ва “ижтимоий корхона” тушунчаларига таъриф берилган. Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари таклиф этилган.
Ушбу мақолада замонавий капитал бозорининг самарадорлигига оид турли назарий асослар ва методологик ёндашувлар таҳлил қилинган. Шунингдек, капитал бозорида хавфларни баҳолаш ва башорат қилишдаги ноаниқликларнинг объектив сабаблари танқидий ўрганилган ҳамда “behavioral” хулқ-атворий молия, адаптив бозор гипотезаси, бозор микроструктураси каби назарияларнинг пайдо бўлиши янги методологик ёндашувлар сифатида талқин этилган.
Ушбу мақолада молиявий муассасаларда капиталга асосланган молиялаштиришнинг усулларидан бири бўлган истисна ва унинг мазмун-моҳияти эътироф этилган. Ислом иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда истиснанинг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган. Истисна инструменти ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда бошқа молиявий инструментлардан, хусусан, саламдан устун ва камчиликлари ёритилган. Ушбу инструментнинг хуқуқий асослари, тартиб қоидалари баён этилган. Истисна операциясидаги тўлов шакллари, уларни амалга оширишда вақтнинг хусусияти бирма-бир таҳлил қилинган. Шунингдек, истисна инструментининг анъанавий молиявий муассасалар томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларга ўхшаш ва фарқли жиҳатлари акс эттирилган. Мақола сўнггида истисна инструментидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича хулосалар келтирилган
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро МҲХС стандартларига мос таҳлилни амалга оширишжараёнлари ва масалаларига бағишланган. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий интеграциясида мазкур стандартларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Улардан фойдаланиш таҳлил жараёнида қўлланиладиган молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини халқаро молия бозорларига интеграциясини, инвесторларни сифатли таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради. Мақолада мазкур жараёнларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси, асосий масалалар ва амалий тадбирлар тадқиқ қилинган.
Ушбу мақола банкларга таъсир қилувчи рискларни моделлаштиришнинг хорижий тажрибаси ва уни Ўзбекистон банк амалиётига қўллаш масалалари кўриб чиқилади. Тижорат банклари фаолиятига таъсир қилувчи банк рисклари ва уларни таъсирини эконометрик моделлаштиришда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар кенг таҳлил қилинади.
Мазкур мақолада бугунги кунда меҳнат бозоридаги ёшларнинг касб танлашдаги муаммолари ҳамда касбга йўналтириш жараёнларини хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштириш таснифланган. Шунингдек, ички ва ташқи меҳнат бозоридаги замонавий касблар ва уларга ёшларни йўналтириш, умумтаълим ташкилотларида касбга йўналтириш жараёнлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, ёшларни замонавий касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш орқали меҳнат бозорида ишга жойлашиш имкониятлари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.