• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
НОРАСМИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МАВЖУДЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Ғайратжон Алимардонов

Ушбу кенг қамровли тадқиқот норасмий иқтисодиётнинг мавжудлиги билан боғлиқ назарий масалаларни ўрганади, расмий ва норасмий иқтисодий фаолиятнинг мураккаб ўзаро таъсирини ўрганади. У норасмийликни тушунтирувчи иқтисодий назарияларни, норасмий амалиётларга таъсир этувчи ижтимоий ва маданий омилларни ҳамда норасмий ва расмий секторлар ўртасидаги муносабатларни ўрганади. Тадқиқот норасмий иқтисодиётни аниқлаш ва ўлчашдаги муаммоларни ўрганади, турли методологик ёндашувларни, жумладан, меҳнат бозори сўровлари, уй хўжаликлари сўровлари, иштирокида тадқиқотлар ва технологик инновацияларни муҳокама қилади. Диссертация, шунингдек, иқтисодий ўсиш, ижтимоий динамика ва давлат даромадларига таъсир кўрсатадиган сиёсат масалаларига бағишланган.

09/07/2023
  • PDF
115-125 143 80
ЗАРУР МАҲСУЛОТ ИШ КУЧИ КИЙМАТИНИНГ УСЛУБИЙ АСОСИ СИФАТИДА
Анвар Усманов

Мақолада зарур маҳсулот категорияси ходимнинг яшаш фонди сифатида кўриб чиқилади ва унинг қиймати иш кучи қиймати ҳисобланади. Шу билан бирга, зарур маҳсулот бутун ишлаб чиқариш соҳасидаги ишчиларнинг ягона ўлчовидир, аммо абстракт категория сифатида. Амалда, иш ҳақи ишчи кучининг айлантирилган қиймати сифатида меҳнатнинг ишлаб чиқариш кучига қараб фарқланади.

12/31/2023
  • PDF (Russian)
302-307 191 97
ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ СОҲАСИДА МИНТАҚАВИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ҲУДУДЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шерзод Астанов

Мақолада Ўзбекистон туризм соҳасида минтақавий аҳамиятга эга бўлган ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, минтақанинг инвестиция салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичлари, минтақанинг инвестиция хавфини тавсифловчи кўрсаткичлар, инвестицион сиёсатнинг асосий йўналишларига берилган таърифлар инвестицион жозибадорликка таъсир этувчи асосий омиллар табиий-географик ресурслар, маданий мерос объектлари, логистика имкониятлари, инфратузилманинг ҳолати, инсон капитали ва ҳудудий бренднинг мавқеи назарий ва амалий жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, амалда қўлланилаётган баҳолаш услубиятларининг камчиликлари кўрсатиб берилган ва уларни ҳал этиш учун комплекс индексли ёндашув таклиф этилган масалалари баён қилинган.

07/31/2025
  • PDF
187-205 205 86
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МЕҲНАТ БОЗОРИДА ЯШИЛ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Муҳаббат Асқарова

Ушбу мақолада яшил иқтисодиётга ўтиш шароитида яшил иш ўринларини ташкил қилиш, уларнинг турлари ва хусусиятлари, келажакда истиқболли касблар эканлиги ҳақида ва яшил иш ўринларини умумий бандликдаги хиссаси ва келажакда яратиладиган иш ўринлари ҳақида фикр юритилади.

07/31/2025
  • PDF
180-186 159 111
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРЛИ МАЪМУРИЙ ДАРАЖАДАГИ ШАҲАРЛАРНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ БОШҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Юлдуз Салимова

Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.

06/30/2025
  • PDF (Russian)
206-219 201 82
КОРХОНАЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ ТАВСИФИ, КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тохир Саттаров

Ушбу мақолада ишлаб чиқариш жараёни таркибий қисмлари, ишлаб чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг берган таърифлари тадқиқ қилинди ва унинг олтита хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ишда ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари тизими жумладан, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар, маҳсулот чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар, меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар, маҳсулот таннархи билан боғлиқ кўрсаткичлар тартиби келтирилган. Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ёритилган.

05/30/2025
  • PDF
309-317 297 110
МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ – МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР
Юлдуз Урунбаева

Мақолада мамлакатда аҳоли бандлиги мамлакат ижтимоийиқтисодий тараққиётининг бош омили эканлигига алоҳида аҳамияти берилган.

02/29/2024
  • PDF
644-649 220 102
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ МАДАНИЯТ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Рая Карлибаева, Назокат Акрамова

Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.

03/30/2024
  • PDF
317-328 305 116
ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИНИ КАМАЙТИРИШДАГИ ЎРНИ
Жамшид Худойбердиев

Мамлакатнинг ривожланишида ҳар бир инсонга кунлик зарур бўладиган энг кам миқдордаги таъминотнинг етишмаслиги замонавий дунё давлатлари тараққиёти учун бошқа хавфлардан кам бўлмаган камбағаллик хавфини келтириб чиқариши мумкин. Зеро, бунинг замирида шахс, жамият ва давлатнинг бугунги ва эртанги куни, барқарор тараққиётнинг асослари мужассамдир

04/30/2024
  • PDF
599-605 144 108
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ БОШҚАРИШ
Қудратжон Юсупов

Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан моддий ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам ўзгаришлар содир бўлиши ва бу ўзгаришларни юз беришида моддий ишлаб чиқариш соҳасининг муҳим таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигининг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигига бағишланган. Айниқса, бозор муносабатларини Ўзбекистонда  янада ривожланиб бориши шароитида қишлоқ хўжалигини кўп укладлилиги шароитида соҳани кадрлар билан таъминлаш муаммоларига эътиборни қаратиш объектив зарурият эканлиги ёритиб берилган

12/27/2024
  • PDF
479-484 123 54
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КОМПЕТЕНТЛИГИ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ахрор Мустапаев

Мақолада тикув-трикотаж корхоналарида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини излаб топишда улар ходимлари компетентлиги даражасини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

12/27/2024
  • PDF
351-356 123 57
МУЛК КАТЕГОРИЯСИНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Анвар Усманов

Мақолада олимларнинг мулк, мулк тури ва мулк шакли тушунчаси ҳақидаги фикрларининг ноаниқлиги таҳлил қилинган. Муаллиф мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ва кўп хусусиятли иқтисодиёт тушунчаларини аниқлашда намоён бўладиган мулкнинг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатларини қориштириш муаммосига эътибор қаратади. Мулк масалалари доирасида муаллиф аграр муносабатларнинг методологик жиҳатларини - меҳнатнинг умумийпредмети ва барча бойликларнинг асл манбаи бўлган ер ҳақидаги муносабатларни белгилаб берган.

05/31/2023
  • PDF
689-704 172 62
26 - 37 from 37 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer