• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ТУРИЗМ СОҲАСИДА ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АҲАМИЯТИ
Дилшода Гафурова, Нилуфар Джумаева

Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм соҳаси ва йўл инфратузилмасининг ривожланиши ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Шунингдек, мақолада йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тадқиқ этилди. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди

04/30/2024
  • PDF
352-358 105 67
СУҒУРТА МАҲСУЛОТИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта маҳсулотининг сифатини таъминлашнинг иқтисодий ва назарий асослари тадқиқ этилган. Унда истеъмолчилар томонидан суғурта маҳсулотларидан қониқиш ҳиссини шакллантириш, уларни маҳсулот сотиб олишга ундайдиган омиллар таҳлил қилинган. Шунингдек суғурта маҳсулотлари жозибадорлигини оширишнинг асосий ечим ва йўналишлари келтириб ўтилган.

03/30/2024
  • PDF
287-295 83 59
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ, СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг
ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси
миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг
ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
708-714 117 84
АЖ ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ КОРХОНАСИСНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Кахрамон Хусанов

Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис уларнинг қийматини ошириш бўйича асосий омиллар кўриб ўтилган. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмаслиги кўриб чиқилган. Шу сабабли корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чоралар батафсил ўрганилган.

01/31/2024
  • PDF
564-572 93 88
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Шамсиддин Валиев

Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари асослаб берилган.

01/31/2024
  • PDF
318-327 107 94
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚДАН ҚОЧИШ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Феруз Aхмедов

Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Бундан ташқари, республикамизда сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

01/31/2024
  • PDF
256-264 102 88
ҲУДУДЛАРДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бахтиёр Мустафаев

Мақола ҳудудларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштиришни амалга оширишнинг нозик жиҳатларини ўрганади. Ноёб ижтимоий-иқтисодий муҳитт, маданий омиллар ва географик ўзгаришлар стратегик режалаштиришга мослаштирилган ёндашувни тақозо этади. Ўзбекистонга хос бўлган назарий асослар, методологик ёндашувлар ва реал амалиётларни таҳлил қилиб, ушбу мақола мамлакат минтақаларида иқтисодий ўсишни ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш учун стратегик режалаштиришдан қандай самарали фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тушунча беради.

12/31/2023
  • PDF
188-195 120 75
ҲУДУД КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ (ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ МИСОЛИДА)
Зойир Мирзаев

Мазкур мақолада молиявий ресурсларни прогнозлаш ҳудудий корхоналар учун стратегик режалаштиришнинг муҳим жиҳатлари ҳамда ҳудудий даражада ишлайдиган корхоналарнинг молиявий ресурсларини башорат қилиш билан боғлиқ мураккабликлар ва муаммоларни ўрганади. Молиявий прогнозлаш жараёни келажакдаги молиявий кўрсаткичлар тўғрисида маълумотли прогнозлар қилиш учун тарихий маълумотлар, бозор тенденциялари ва иқтисодий кўрсаткичларни ҳар томонлама таҳлил қилишни ўз ичига олади. Ушбу мақолада аниқ молиявий прогнозлашнинг муҳимлигини, унинг қарорларни қабул қилишдаги оқибатларини ва ҳудудий корхоналар ушбу жараёнда дуч келиши мумкин бўлган тўсиқларни таъкидлайди. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали корхоналар ўзларини турли сценарийларга яхшироқ тайёрлашлари, ресурсларни самарали тақсимлашлари ва узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка ҳисса қўшадиган стратегик қарорларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.

09/07/2023
  • PDF
170-176 96 72
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бахтияр Якубов

Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари ҳамда муаммолар ёритиб берилган.

07/31/2023
  • PDF
316-322 74 72
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИ МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Сурайё Отақўзиева

Замонавий иқтисодий тараққиёт босқичида рақамли технологиялар соҳасига, жумладан ушбу соҳада меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни турли тадқиқот усуллари асосида баҳолаш мамлакатда рақамли иқтисодиёт йўналишида тўғри стратегик йўналишларни белгилаш учун асос ҳисобланади.
Маълумки, меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талабни баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу – мутахассисларнинг иш ҳақи ҳисобланади. Шу сабабли тадқиқотимизнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида раыамли технологиялар соҳаси мутахассисларининг иш ҳақига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил этиш ва олинган эконометрик моделлар асосида тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

06/27/2023
  • PDF
230-241 77 34
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЖИҲАТЛАРИ
Наргиза Арипходжаева, Муассар Умарходжаева

Мақолада замонавий ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан бири – корпоратив бошқарувни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ташқи молиялаштиришга имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади ва мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишининг шартларидан бири ҳисобланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятининг жаҳон тажрибаси, бошқарувнинг корпоратив шакли миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини кенгайтириш ва йирик хорижий компаниялар экспанциясига қарши чиқиш воситаси эканлигини кўрсатмоқда.

06/27/2023
  • PDF
114-121 74 55
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Зилола Эшбекова

Мақола молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобининг назарий асосларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бугунги кундаги долзарб бўлган бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш, молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, иқтисодий адабиётлар доирасида мамлакатимиздаги соҳага оид муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича таҳлил қилинган, якунида хулосалар шакллантирилган.

05/31/2023
  • PDF
233-238 93 47
101 - 112 from 112 << < 1 2 3 4 5 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer