• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Абдуҳабиб Зайдуллаев

Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш  кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида  қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.

11/29/2024
  • PDF
498-505 78 34
АКЦИЗ СОЛИҒИ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Нурулла Журалов

Акциз солиғи фискал сиёсатда ҳал қилувчи роль ўйнайди, истеъмол шаклларига, бозор ҳатти-ҳаракатларига ва даромадларни шакллантиришга таъсир қилади. Мақолада акциз солиғининг иқтисодий асослари, уларни ҳисоблаш методологияси ва уларнинг турли манфаатдор томонларга ва умуман иқтисодиётга таъсирини баҳолашнинг таҳлилий асослари кўриб чиқилди ва хулосалар шакллантирилди.

03/30/2024
  • PDF
270-277 87 70
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАЖРИБАСИ
Исматжан Зохидов

Мазкур мақолада мамлакатимизда табиий бойликларни солиққа тортишнинг илғор хориж давлатлар тажрибалари ўрганилган ҳолда уларни солиқ тортишни тартибига солиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

09/29/2023
  • PDF
96-102 79 76
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАРШТИРИШДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ
Жалол Махмадустов

Мақолада жисмоний шахслар учун солиқ солинадиган базани белгилашдаги услубий муаммоларни кўриб чиқилади. Ҳуқуқий базаларни, даромадларни таснифлаш, чегирмалар ва риоя қилишни таҳлил қилиб, солиқ органлари дуч келадиган мураккабликларни ўрганади. Халқаро стандартларнинг қиёсий таҳлили ва келажакдаги тенденцияларга назар ташлаш сиёсатчилар ва солиқ мутахассислари учун қимматли тушунчаларни беради. Ушбу муаммоларни тушуниш адолатли ва самарали индивидуал солиқ тизимини ривожлантириш доирасида иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилиб, хулоса ва таклифлар шакллантирилди.

11/30/2023
  • PDF
322-328 93 74
ИШОНЧЛИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИ
Нуриддин Отамуродов

Мақолада ишончли тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини ривожлантиришда солиққа тортиш масалалари бўйича тадқиқот олиб борилган бўлиб, мавзу доирасида иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган ва мавзу якунида хулоса-тавсиялар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
251-258 74 77
БИЛВОСИТА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ
Бахром Тохиров

Мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳатлари натижасида билвосита солиқлар маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Билвосита солиқлари бўйича тушумлар таҳлили асосида уларнинг улушини пасайтириш бўйича таклифлар берилган.

01/31/2024
  • PDF
529-533 83 85
САНОАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА САМАРАЛИ СОЛИҚ МЕХАНИЗМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Шерзод Дусияров, Умурзоқ Чоршанбаев, Лобар Муратжанова

Мазкур мақолада саноатни модернизациялашда ва корхоналар
инвестицион фаолиятини рағбатлантиришда солиқ механизми самарадорлигини
ошириш йўларининг жаҳон тажрибаси келтирилган. Мақолада солиқ механизми, хусусан
солиқ имтиёзларининг саноатни ривожлантиришга таъсири, уларнинг натижага
йўналтирилиши ҳамда мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ
имтиёзларининг самарадорлиги ва натижадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар
шакллантирилган

02/29/2024
  • PDF
367-376 94 83
СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Жохонгир Донабоев

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.

07/31/2023
  • PDF
137-142 231 116
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ
Равшанжон Насимов

Мақолада иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни белгилаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилган, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.

06/27/2023
  • PDF
337-345 127 104
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Рамшид Хўжақўлов

Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрнига доир назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда тўғри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига эътибор қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Чунки бу солиқ корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ижобий фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
330-336 66 41
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Абдумалик Ирматов

Мазкур мақола Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг тарихий ривожланиши ва эволюциясига бағишланган бўлиб, унинг жорий этилишидан то бугунгача бўлган тарихий даврни кўриб чиққан. Шунингдек, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг пайдо бўлиши босқичлардаги сабаблар ва унинг иқтисодиётга таъсири бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилган ҳамда мавзу якунида хулоса ва тавсиялар шакллантирилган

04/30/2024
  • PDF
383-391 77 53
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИДА ЕР РЕСУРЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Акмалжон Турсунов

Ушбу мақолада ерларни солиққа тортишнинг хуқуқий асослари кўриб чиқилган бўлиб, унга кўра мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали ташкил этиш, улардан оқилони фойдаланиш тарибларининг қонуний йўналишлари тадқиқ этилган, шунингдек, ер солиғига оид иқтисодий ва молиявий масалалар қонунчиликдаги мазмун-моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилинган.

09/29/2023
  • PDF
135-142 70 78
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ
Фаризабону Юсупова

Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.

07/31/2024
  • PDF
470-484 80 43
КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Нуриддин Отамуродов

Ушбу мақолада кичик ва ўрта бизнес субъектлари солиққа тортишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва бандлик имкониятларини яратишда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, солиққа тортиш нуқтаи назаридан кичик ва ўрта бизнес дуч келадиган асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг солиқ мажбуриятларини яхшилаш ва солиқ юкини енгиллаштириш учун потенциал ечимларни таклиф қилишга қаратилган. Мазкур муаммоларни ҳал этишда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тажриба ҳисобга олинган. Ушбу тадқиқот натижалари сиёсатчиларга, солиқ органларига ва бизнес эгаларига кичик ва ўрта бизнес учун солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб чиқишда маълумот бериши мумкин, бу эса уларнинг ўсишига ёрдам беради ва умумий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади. Чунки бу солиқ ёрдамида корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
242-249 176 53
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ФИСКАЛ ВОСИТАЛАР ОРҚАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ
Зафаржон Абдуллаев

Мазкур мақолада аҳоли даромадларини фискал воситалар орқали тартибга солиш масаласи кўриб чиқилган. Тадқиқотда аҳоли даромадлари тенгсизлиги даражасини камайтиришга солиқлар таъсирини баҳолашга оид назарий ва эмпирик илмий адабиётлар ўрганилган. Шунингдек, мақолада аҳоли даромади таркиби, аҳоли даромадлар тенгсизлигига фискал воситаларни таъсири тадқиқ қилинган. Аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланишига (Жини коэффициенти) таъсир этувчи омилларни регрессион таҳлили амалга оширилган. Ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида аҳоли даромадларини фискал воситалар орқали тартибга солиш бўйича хулосалар шакллантирилган.

11/29/2024
  • PDF
358-371 75 42
РЕСУРС СОЛИҚЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШДА “E-АУКЦИОН” ТИЗИМИГА ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШ АҲАМИЯТИ
Алижон Абдуллаев

Ушбу мақолада ресурс солиқларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришда “E-АУКЦИОН” тизимига интеграция қилиш аҳамияти ва маълумотларни ҳисобга олишни тезлаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигидаги ўрни тўғрисида сўз юритилади.

10/31/2025
  • PDF
259-264 41 34
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ДАРОМАДЛАР ВА ҲАРАЖАТЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ПАНЕЛЬ МАЪЛУМОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Султана Шукурова

Ушбу мақолада темир йўл транспортида юк ташиш бўйича даромадлар ва ҳаражатларни баҳолаш мезонлари ва маълумотлари таҳлили олиб борилган.

12/13/2024
  • PDF
694-703 143 90
ҚЎШИЛГAН ҚИЙМAТ СOЛИҒИНИ УНДИРИШ AМAЛИЁТИНИ ТAКOМИЛЛAШТИРИШНИНГ КOМПЛЕКС-МAҚСAДЛИ ДAСТУРИ ВA ПРOГНOЗИНИ ИШЛAБ ЧИҚИШ
Жонибек Уразматов

Жаҳонда кейинги йилларда қўшилган қиймат солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш масалаларга қаратилган илмий изланишларга алоҳида эътибор берилмоқда. Пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини бугунги кун талабларига мослаштириш, қўшилган қиймат солиғининг бюджет даромадларини шалланишидаги ўрнини кучайтириш, «узлуксиз қўшилган қиймат занжири»ни вужудга келтириш, даромад ва харажатларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш каби масалалар мазкур мақолада ёритилган.

12/27/2024
  • PDF
410-416 51 26
ЖАҲОН ТАЖРИБАСИДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ПРОГРЕССИВ ДАРОМАД СОЛИҒИ ТИЗИМИ
Фахриддин Исаев

Ушбу мақолада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг прогрессив тизимини жорий қилиш бўйича жаҳон тажрибаси атрофлича таҳлил қилинади. Хусусан, АҚШ, Германия, Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Дания), Россия Федерацияси ва бир неча Осиё мамлакатларида (Япония, Жанубий Корея, Сингапур) амал қилаётган тизимлар, уларнинг тарихий ривожланиши, сиёсий ва иқтисодий мотивациялари, солиқ ставкаси даражалари, ижтимоий муҳофаза сиёсати ва умумий иқтисодий ҳолатга таъсири муҳокама қилинади. Шунингдек, ушбу мамлакатлардан олинган сабоқлар асосида Ўзбекистон шароити учун энг мақбул прогрессив тизимни шакллантириш имкониятлари баҳоланади.

03/28/2025
  • PDF
331-341 72 49
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАДБИРКОРЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Исматжон Зохидов

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солишни тартибига солиш, солиқ ва бошқа тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш мураккаб ва қийин соҳа бўлиб, диққат билан кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларнинг умумий кўринишини тақдим этади ва такомиллаштиришнинг потенциал йўналишларини таклиф қилади. Ер қаъри тадбиркорларини солиққа тортиш чуқур кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қиладиган мураккаб масаладир. Солиқ режими, шаффофлик, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ имтиёзлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш орқали ер ости бойликлари тадбиркорлари учун янада қулай ва қулай муҳит яратиш, инвестициялар, иқтисодий ўсиш ва соҳани барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш мумкин.

06/27/2023
  • PDF
157-164 59 40
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Маҳина Ташмухамедова , Дилдора Ёқуб , Шоиста Зуфарова

Мақолада Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун  яратилаётган қулай шароитлар ёритиб берилган ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.

01/31/2025
  • PDF
414-423 68 47
ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ ЎРНИ
Зулайхо Турсунова

Ушбу мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ўрни ниҳоятда муҳимлиги, бюджет-солиқ сиёсати, ҳукуматнинг қарзи, солиқ даражалари, давлат харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфляцияни назорат қилиш ва иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни ўз ичига олади.

05/31/2024
  • PDF
683-689 59 46
РАҚАМЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилшод Тўраев

Мазкур мақолада рақамлаштириш орқали хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш масалалари таҳлил қилинган. Электрон тўлов тизимларининг жорий этилиши ва тараққиёти, шунингдек, мамлакатдаги хуфёна иқтисодиётни қисқартириш учун таклиф этилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Электрон савдо платформаларининг ривожланиши ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш механизмлари бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинган.

01/31/2025
  • PDF
433-438 187 47
ЎЗБЕКИСТОНДА ТОВАРЛАРНИ АКЦИЗ СОЛИҒИГА ТОРТИЛИШИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Баҳодир Бойкабилов

Мақолада иқтисодиёт эркинлашувининг ҳозирги босқичида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиётини бошқариш зарурлиги, моҳияти ва омиллари, мақсади, вазифалари ва муаммолари тадқиқ этилган. Мамлакатнинг ривожланишида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиётини бошқариш самарали тадбирларига креатив ёндашувларнинг ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган ва солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш имкониятлари тадқиқ этилиб, тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
122-128 63 28
26 - 49 from 49 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer