Ушбу мақолада Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг афзалликлари, 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига мувофиқ операция нархини аниқлаш тартиби келтирилган. Шунингдек, ишда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлган ҳолларда тушумларни, молиявий даромад ва харажатларни, узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзлари ва шартномавий мажбуриятларни тан олиш, бухгалтерия счётларида акс эттириш ҳамда молиявий ҳисобот масалалари ёритилган.
Ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашнинг ташкилий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини, табиий ресурслар, демографик вазият, маъмурий-ҳудудий тузилиши ва салоҳиятига қараб иқтисодий ривожлантиришни талаб қилади. Ҳар бир ҳудуд аввало ўз имкониятлари жиҳатидан бир-биридан фарқланади, шунинг учун унинг кенг қамровли ва комплекс баҳолаш имкониятини ўрганганди иқтисодий ўсиш даражаси, барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, рақобатбардошлик даражасини, янги иш ўрнининг яратилиши, демографик ҳолат, ижтимоий турмуш ва ижтимоий инфратузилмаси алоҳида эътиборга олиниши лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилган.
Мақола молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобининг назарий асосларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бугунги кундаги долзарб бўлган бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш, молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, иқтисодий адабиётлар доирасида мамлакатимиздаги соҳага оид муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича таҳлил қилинган, якунида хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Ушбу мақолада Наманган вилояти саноат салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган саноатни ривожланиш механизми таклиф эилган. Наманган вилоятини комплекс-инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Саноат ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик, унинг иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига таьсири илмий асосланган. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари тараққиётининг ҳозирги ҳолати баҳоланган. Мавжуд табиий иқтисодий салоҳиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини оширишни ривожлантиришнинг асосий омиллари ва хусусиятлари тавсифланган
Ўзбекистонда маҳалла тизими фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида фаолият юритувчи кичик ҳудуд ҳисобланади. Мақолада ушбу тизимни ҳар томонлама, кенг (инклюзив) ривожлантириш билан боғлиқ мезонлар ҳамда омиллар таҳлил қилинган. Сайхунобод тумани тажрибасини ўрганиш асосида маҳаллани инклюзив ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий модели шакллантирилган.
Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.
Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг умумий хусусиятига ҳамда белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Мақолада аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимида солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш масалалари ёритилган ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида унинг оптимал миқдорини белгилаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар берилган.