Ушбу мақола жаҳон пахта бозори конъюнктурасини шакллантирувчи асосий омиллар ҳамда пахта савдосидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни аниқлашга бағишланган. Дунё бўйича пахта толаси ишлаб чиқариш, унинг истеъмоли, пахта толаси экспорти ва импорти каби кўрсаткичлар бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатларнинг ўрни кўрсатиб берилган. Ўзбекистонда пахта толаси ишлаб чиқариш, унинг истеъмоли ва экспорти жаҳон пахта бозори кўрсаткичлари билан қиёсланган. Шунингдек, мамлакатимиз учун жаҳон бозорига тайёр пахта маҳсулотлари билан чиқишнинг муҳимлиги асослаб берилган.
Хоразм вилояти саноат салоҳиятининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган ҳудудлар сирасига киради. Вилоятнинг саноат тармоғида асосан кишлок хужалик хомашёсини бирламчи кайта ишлаш, хусусан пахта тозалаш саноати устунлик килади. Вилоятнинг саноат ишлаб чиқариш даражаси (аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларини ишлаб чикариш ҳажми) Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятига нисбатангина юкори хисобланади.