Бугунги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда Ислом молияси муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Жаҳон ҳамжамиятида Ислом молияси асрлар давомида ўзининг адолатли ва барқарор принциплари билан танилган. Чунки у иқтисодий фаолиятни адолатли, транспарент ва барқарор қилишга йўналтирилган. Ислом молияси иқтисодий ишларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятининг этик ва ижтимоий жиҳатдан тўғри йўл билан олиб борилишини таъминлайди.
Мазкур тезисда Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига (кейинги ўринларда-БРМ) эришишда ислом молияси инструментларининг таъсири эмпирик жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда ислом молиясининг реал активларга боғлиқлик тамойили ва унинг БРМ 8-иқтисодий ўсиш ва бандлик индекси (кейинги ўринларда – БРМ8) ҳамда БРМ 9-инфратузилма ва инновациялар индекси (кейинги ўринлардаБРМ9) кўрсаткичлари билан корреляцияси панел регрессия моделлари ёрдамида асослаб берилган. 10 та мамлакат тажрибаси асосида Ўзбекистон учун прогноз кўрсаткичлари ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур тадқиқот ишида Ўзбекистонда альтернатив молия экотизимини, хусусан, ислом молияси, краудфандинг ва "яшил" молиялаштириш воситаларини жорий этишнинг зарурати, мавжуд муаммолари ва истиқболлари тадқиқ этилган. Мамлакат молия бозорида муқобил молиялаштиришга бўлган юқори ички талабни қондиришга тўсқинлик қилаётган асосий ҳуқуқий ва инфратузилмавий тўсиқлар — икки томонлама солиққа тортиш хавфи, банкларга савдо фаолиятининг тақиқлангани, омонатларни кафолатлашнинг муқобил тизими ҳамда марказлашган назорат кенгашининг йўқлиги чуқур таҳлил қилинган. Ушбу бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида Малайзия, Буюк Британия ва Яқин Шарқ давлатларининг илғор тажрибаси ўрганилган. Тадқиқот натижасида миллий қонунчиликда "солиқ бетарафлиги"ни таъминлаш, Марказий банк ҳузурида Мувофиқлик кенгашини тузиш, тижорат банкларида махсус "дарчалар" очишга рухсат бериш ва давлат "Яшил Сукук" облигацияларини синов тариқасида чиқариш бўйича илмий асосланган амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур монография молия ресурсларини жалб қилишни фаоллаш-тиришда сукукларнинг назарий асослари, жаҳон амалиётида сукук тизими ва унинг салоҳиятини ошириш масалалари, ҳамда рақамли иқтисодиёт шароитида Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантириш истиқболлари юзасидан илмий-амалий таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишга бағишланган. Монография молия тизими мутахассислари, жумладан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, шунингдек, суғурта компаниялари, тижорат банклари, ҳамда шу соҳада ишлаётган ИТМ ходимлари, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабаларга тавсия этилади.