ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БИТИРУВЧИЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ ИШГА ЖОЙЛАШИШИ АСОСИДА ЭКОНОМЕТРИК БАҲОЛАШ
DOI:
https://doi.org/10.60078/3060-4842-2026-vol3-iss3-pp199-209Annotasiya
Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга
Kalit so‘zlar:
олий таълим таълим сифати битирувчилар бандлиги бирламчи ишга жойлашиш эконометрик моделлаштириш прогнозлашBibliografik manbalar
Белкин В.Н., Белкина Н.А., Владыкина Л.Б. (2010) Формирование конкурентоспособного человеческого капитала предприятия. – Екатеринбург: Институт экономики УрО РАН, – 132 с.
Виссема Й. (2016) Университет третьего поколения. – М.: Олимп-Бизнес, – 480 с.
Захидова Ш.Ш. Олий таълим хизматлари бозорининг амал қилиш механизми самарадорлигини ошириш: иқтисодиёт фанлари номзоди диссертацияси автореферати. – Тошкент, 2012. – 27 б.
Қаҳҳоров О.С. (2021) Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш. – Самарқанд, – 80 б.
Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонуни;
Мирзиёев Ш.М. (2025) Битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлар белгиланди. 2025 йил 8 август // Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.
Мирзиёев Ш.М. (2025) Олий таълим сифатини ошириш чоралари кўриб чиқилди. 2025 йил 30 апрель // Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти;
Низом (2026) Олий таълим ташкилотлари миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. 2026 йил 28 февралда қабул қилинган, 2026 йил 2 мартда 3783-сон билан рўйхатдан ўтказилган // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
Рахимова Д.Н., Абдурахманов О.К., Зокирова Н.К. (2005) Образовательный маркетинг и рынок труда. – М.: Сов. писатель, – С. 113–114;
Режапов Х.Х. (2023) Олий таълим ва меҳнат бозори хизматлари ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришнинг методологик асослари. – Андижон, – 207 б.
Режапов Х.Х. (2023) Олий таълим ва меҳнат бозори хизматлари ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришнинг методологик асослари. Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси. — Андижон, - 207 б.
Шермухаммадов Ш.Б. (2024) Таълим менежменти: дарслик / Ш.Б. Шермухаммадов, Ю.Т. Додобоев, С.А. Махмудова. – Фарғона: Classic, – 418 б.






