Ушбу мақолада тижорат банклари валюта сиёсатини такомиллаштириш орқали банк операцияларини ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий шароитларга доимий мослашиш, банк фаолияти учун янги стратегия ва воситаларни ишлаб чиқиш, банклар рискларини самарали бошқариш, муаммоли жараёнларни камайтириш орқали банклар валюта операцияларини ривожлантириш каби бир қанча омилларга боғлиқлиги келтириб ўтилган. Шунингдек, бугунги кунда тижорат банкларининг фаолиятини ривожлантиришнинг долзарблиги шубҳасиздир, чунки мамлакат бутун молия тизимининг муваффақиятли ишлаши унга боғлиқлиги банкларда молиявий қарорлар қабул қилиш ва муаммоли жараёнларни камайтиришдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган
Ушбу мақолада меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи фонди тушунчалари назарий, услубий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилган. Ўрганишлар асосида меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда иш ҳақи фонди тушунчаларига муаллифлик таърифи шакллантирилиб, унинг таркиби таклиф этилган. Мазкур таркиб корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш молиявий ҳисобда ҳам солиқ солиш мақсадида турли имтиёзларни қўллаш учун асос бўлиши мумкинлиги келтирилган.
Давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган харид фаолияти самарадорлиги бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва жамоат молияси тизими самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнлари жадаллашиб бораётган ҳамда институционал муҳит мураккаблашаётган шароитда харидларнинг самарадорлигини фақат молиявий натижалар асосида эмас, балки жараёнли, кадрлар ва стратегик жиҳатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолаш зарурати ортиб бормоқда. Мазкур мақолада давлат буюртмачилари харид фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид назарий ва методологик ёндашувлар кўриб чиқилган. Хорижий тадқиқотлар таҳлили асосида молиявий кўрсаткичлар билан чекланиб қолган ёндашувлардан иқтисодий, жараёнли, институционал ва меҳнат параметрларини ўзида мужассам этган кўп қиррали кўрсаткичлар тизимига ўтишнинг зарурлиги асослаб берилган. Харид бўлинмалари фаолиятидаги операцион харажатлар, ходимлар меҳнат унумдорлиги, етказиб берувчилар таркиби ва уларнинг концентрация даражасини тавсифловчи кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилган. Таклиф этилган кўрсаткичлар тизими харид фаолияти самарадорлигини ошириш захираларини аниқлаш, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, шунингдек харид жараёнларининг шаффофлиги ва бошқарувчанлигини кучайтириш имконини беради. Тадқиқот натижалари давлат буюртмачилари фаолиятида KPIларни шакллантириш, мониторинг механизмларини такомиллаштириш ҳамда давлат харидлари тизимини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин
Maqolada aksiyadorlik jamiyatlarida dividend siyosatining nazariy asoslari, foydani taqsimlash mexanizmi va dividend to‘lovlarini buxgalteriya hisobida aks ettirish masalalari tahlil qilingan. Dividend siyosatining moliyaviy barqarorlik, investitsion salohiyat va kapital tuzilmasiga ta’siri asoslab berilgan. Foydani taqsimlashda ishtirok etuvchi hisobvaraqlar korrespondensiyasi va amaliyotdagi muammolar ko‘rib chiqilgan. Talab qilib olinmagan dividendlarni hisobga olish bo‘yicha alohida ishchi hisobvarag‘ini joriy etish taklif etilgan. Natijalar dividend siyosatini korxona moliyaviy holati bilan muvofiqlashtirish zarurligini ko‘rsatadi.
Ушбу мақолада харажатлар ва уларнинг туркумланишига алоҳида эътибор қаратилган. Бу бошқарув ҳисобининг асосий вазифасини бажаришга имкон беради. Харажатлар уларнинг пайдо бўлиш жойлари ва жавобгарлик хўжалик марказлари буйича ҳисобга олиш энг муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон яратиши мисоллар ёрдамида асосланган
Ushbu maqolada qurilish materiallari sanoati korxonalarida ekologik faoliyatga qaratilgan investitsiyalarni buxgalteriya hisobida alohida obyekt sifatida aks ettirish zarurati tahlil qilingan. Amaldagi hisob siyosatida ekologik vositalar umumiy asosiy vositalar tarkibida yuritilishi ularning iqtisodiy samaradorligini aniq baholashga to‘sqinlik qilayotgani aniqlangan. Shu munosabat bilan 0100 schyoti doirasida 0192 va 0193 subhisoblarni joriy etish taklif etiladi. Mazkur subhisoblar orqali chang ushlovchi, chiqindini qayta ishlovchi va atmosfera tozalovchi uskunalarni aniq tasniflash, amortizatsiyasini hisoblash va monitoringini olib borish imkoniyati yaratiladi.
Ушбу мақола жорий активлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ асосий жиҳатларини шарҳлайди ва уни амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқади. Илмий тадқиқотда жорий активларнинг моҳиятини очиб бериш, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш, захираларни баҳолаш, соф сотиш нархи бўйича таснифлаш келтирилган.
Ушбу мақолада харажатлар иқтисодий категорияси бўйича илмий қарашлар тадқиқи, нодавлат таълим ташкилотларида амалга ошириладиган харажатлар таркиби, ушбу харажатларни бевосита ва билвосита харажатларга таснифлаш орқали харажатлар таркибини белгилаб олиш масалалари, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотида асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга оширилган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ўрин олган.