Мақолада тижорат банклари томонидан кредитлашда молиявий технологияларни (финтех) қўллаш бўйича халқаро тажриба ўрганилган. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн ва машиналарни ўрганиш каби инновацион технологияларнинг кредитлаш жараёнига таъсирига алоҳида эътибор қаратилган. Унда финтех кредитларни тасдиқлашни тезлаштириш, операцион рискларни камайтириш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама қилинган.
Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.
Мақолада ҳисоб сиёсатини зарурияти ва аҳамияти, уни шакллантиришга қўйилган талаблар ва унга таъсир этувчи омиллар ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг методологик асослари кенг ёритиб берилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини танлаш, ҳисоб баҳосидаги ўзгаришлар ва ҳисоб сиёсатини қўллаш ҳамда шакллантиришда АҚШ, Европа ва Осиё давлатларида қўлланилаётган услубиятлар, улардаги меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар тадқиқ этилган. Хорижий тажрибалардан амалиётимизда қўллаш мумкин бўлган жиҳатлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ва илмий тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва инклюзив ривожланишида тутган стратегик ўрни таҳлил этилади. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ишлаб чиқариш, технологик янгиланиш, экспорт салоҳияти ва меҳнат бозорига таъсири илмий ва амалий жиҳатдан баҳоланган. Шунингдек, халқаро тажриба ва миллий ислоҳотлар асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал таклифлар илгари сурилади.
Мазкур мақолада тўқимачилик саноатида логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш бўйича хорижий тажрибалар таҳлил қилинган. 1980-йиллардан бошлаб, “Аниқ вақтида” (just in time) консепсияси ва АPS (Advanced Planning and Scheduling) тизимлари логистика жараёнларининг самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлгани кўрсатилган. Supply Chain Management (SCМ) ёндашуви стратегик самарадорликка эришишда логистик жараёнларни ягона тизим сифатида бошқаришни таклиф қилади. Мақолада Хитойнинг логистика соҳасидаги тадқиқотлари ва бу борадаги ўзига хос ёндашувлари, шунингдек, халқаро стандартларга мослашуви муҳокама қилинган. Хусусан, ресурсларни бошқариш, етказиб берувчилар билан ҳамкорлик, ва иқтисодий фойда яратиш имкониятлари бўйича амалий тажрибалар тақдим этилади.