Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлашга қаратилган корхоналарнинг иқтисодий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган маблағлардан бири, товар-моддий захирларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ҳисобини ташкил этиш масалалари кенг ёритиб берилган. Хусусан, амалдаги 4-сон БҲМС “Товар-модий захиралар” номли миллий стандарт қоидаларини методологик жиҳатдан халқаро стандартларга уйғунлаштириш мақсадида илмий таклиф ва амалий тавсилар шакллантирилган.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда молиявий инструмент ҳисобланадиган дебиторлик қарздорликларига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини асосида шубҳали дeбиторлик қарзлари бўйича резерв ҳисобини ташкил этишни такомиллаштириш тартиби очиб берилган. Бутун дунё бўйлаб сўнгги йилларда молиявий бозорларда молиявий инструментлар хилма-хиллиги ва мураккаблиги кескин ўсиб бормоқда. Молиявий инструментлар учун бухгалтерия ҳисоби амалиётида муаммо бўлиб ҳисобланади ва шунинг учун халқаро стандартлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистонда баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)нинг ривожланишида мустақил (холис) рейтинг баҳолаш институтлари (РБИ)нинг ролини ошириш иқтисодий шаффофлик, инвестицияларни жалб этиш ва корхоналарнинг глобал рақобатбардошлиги учун асосий омилдир. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш соҳасидаги қонунчилик ишлари, РБИларининг мустақиллигини таъминлашнинг долзарб муаммолари, халқаро стандартларга (RICS, REV) мослаштириш зарурлиги, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг амалиётидаги баҳолаш тизимларининг натижадорлиги таҳлил қилинади. Янги баҳолаш мезонларининг жорий этилиши (KPI асосида) ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда рейтинг тизимининг аҳамияти назарда тутилади. Тадқиқот натижаларига кўра, мустақил баҳолашнинг самарадорлигини ошириш учун кадрлар тайёрлаш, электрон ахборот платформаларини (БФЯАП) ривожлантириш ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш таклиф этилади.