Мақолада Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инвестицияларнинг роли ёритиб берилган ва хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар яратилаётганлиги ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати, халқаро инвестицияларни жалб қилиш тизими, улар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтисодиётга ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестицияларнинг статистик таҳлили ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.
Тадқиқотда қарз маблағларининг иқтисодий, ижтимоий ва институционал қайтишини баҳолаш зарурлиги таъкидланади. Хусусан, транспорт-логистика ва энергетика тармоқларига йўналтирилган сармоялар миллий иқтисодиётда синергетик самара яратгани, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилган маблағлар эса аҳоли турмуш даражаси ва инсон капиталига ижобий таъсир кўрсатгани кўрсатилади. Шу билан бирга, ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланишда тўлов қобилияти, институционал сифат, шаффофлик ва миллий стратегиялар билан уйғунлик ҳал қилувчи аҳамият касб этади
Ушбу мақолада инфратузилма ривожланишининг иқтисодий моҳияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инфратузилманинг иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги роли очиб берилган. Халқаро тажрибалар таҳлили асосида инфратузилмани молиялаштиришнинг замонавий моделлари (давлат-хусусий шериклик, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, халқаро молиявий институтлар кредитлари) ҳамда уларнинг Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари кўрсатилган. Муаллиф инфратузилмани барқарор иқтисодий ривожланишнинг асосий стратегик омили сифатида баҳолайди.
Тўқимачилик саноати корхоналари билан молиявий секторнинг ўзаро биргаликдаги интеграцион фаолиятининг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти мақолада ёритилган. Банклар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг назарий асослари, халқаро тажрибалари ва маҳаллий амалиёти таҳлил қилинган. Шу билан бирга, молиявий ресурсларни жалб этиш, инвестиция жараёнларини рағбатлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда тармоқлараро интеграциянинг ўрни алоҳида кўрсатиб берилган.
Ўзбекистонда молия бозорини модернизация қилиш жараёнида қимматли қоғозлар бозорини самарали ташкил этиш ва унинг таркибий қисмлари бўлган бирламчи ва иккиламчи бозорлар фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бирламчи қимматли қоғозлар бозори орқали корхоналарнинг капитал жалб этиш имкониятлари кенгайса, иккиламчи бозорда ликвидлик, шаффофлик ва инвесторлар ишончини таъминлаш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига замин яратилади. Тадқиқотда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни самарали ташкил этиш истиқболлари, институционал ислоҳотлар, рақамли технологияларни жорий этиш ва халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган
Мақолада илмий мактаблар, иқтисодий ривожланишга оид турли назарий қарашлар ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, классик, неоклассик ва замонавий эндоген ўсиш назариялари доирасида иқтисодий ўсиш манбалари, капитал жамғарилиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ҳамда инсон капитали ривожланишининг роли асослаб берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар саноатлашув даражасининг ошиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил этилган. Тадқиқотда иқтисодий ўсишни баҳолашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлар, жумладан, ЯИМ динамикасига таъсир этувчи ишлаб чиқариш функциялари ва омиллар модели орқали 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар аҳоли фаровонлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда минтақаларни мутаносиб ривожлантириш йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган
Ушбу мақолада молиявий ҳисобдорлик ва шаффофлик тушунчасининг назарий асослари ҳамда уларнинг давлат ва хусусий секторда самарали амалга оширилишининг аҳамияти ёритилган. Молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг мазмун-моҳияти турли назарий ёндашувлар: институционал назария, агентлик назарияси, яхши бошқарув назарияси, янги давлат бошқаруви назарияси ва жамоатчилик иштирок назариялари асосида таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг юқори даражаси иқтисодий барқарорлик, инвестиция муҳитининг яхшиланиши, коррупциянинг камайиши ва ижтимоий ишончнинг ошишига хизмат қилиши ҳақидаги хулосаларни тасдиқлайди
Мақолада Ўзбекистонда туристик-рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш масаласи, унинг туризм соҳаси иқтисодий самарадорлиги ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушига таъсири таҳлил қилинган. Илмий адабиётлар шарҳи асосида рекреацион ресурсларни бошқаришнинг турли назарий ёндашувлари ўрганилди. Давлат статистика қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълумотлари асосида 2019–2024 йиллар статистик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари пандемия йилларида ресурслардан фойдаланиш кескин пасайганини ва 2022–2023 йилларда инфратузилма кенгайиши ва туристлар сонининг кўпайиши натижасида туризмнинг иқтисодий аҳамияти ортди ва ЯИМдаги улуш 5,5 фоизга етди. Ушбу натижалар туристик-рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш туризм соҳасининг барқарор ривожланиши ва иқтисодий салоҳиятини оширишда ҳал қилувчи омил эканини тасдиқлади.