Мақолада электрон пул эволюцияси ва финтех экотизимининг ривожланиши банклар интеграцияси нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Тадқиқотда рақамли тўлов тизимлари ва молиявий инклюзиянинг аҳамияти, хавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари ёритилган. UzCard, Humo, Payme, Click платформаларининг аҳоли ва бизнес учун яратган қулайликлари таҳлил этилган. Методологик асос сифатида қиёсий таҳлил ва амалиёт мисоллари қўлланилган. Натижада блокчейн ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, инновацион бизнес моделлар ва стратегик трансформация йўналишлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада умуман молиявий экотизимларни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси банк бизнесида банк экотизимларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатлари таҳлил қилинган, шунингдек, тижорат банклари бизнесида уларни ривожлантиришнинг афзалликлари ва камчиликлари муҳокама қилинган ва ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган
Мақоладаэлектрон тижоратни амалга оширишнинг замонавий шакли бўлган маркетплейслар таҳлили, уларнинг савдо ошишидаги роли, уларнинг ижобий ва салбий томонлари, уларнинг онлайн дўконлардан фарқлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида таҳлил олиб борилган.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Онлайн тижоратнинг жадал ривожланиши, такомиллаштирилган халқаро логистика ва тўлов тизимлари билан ушбу сектор барча ҳажмдаги бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Айниқса, долзарб мавзулар қаторига халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари киради. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳозирги талаблар билан изоҳланади.