• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ДЕПОЗИТЛАРНИНГ РЕСУРС СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Фарход Бобобеков

Тижорат банкларида ресурс жалб қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд. Тижорат банклари ўз маблағларини ресурс сифатида фойдаланиши қулай ҳисобланади. Бироқ, ушбу ресурсларнинг чекланганлигини ҳисобга олсак, жалб қилинган маблағлар мақбул ва жозибали ҳисобланади. Ушбу тадқиқотимизда тижорат банкларининг ресурс жалб қилиш, депозит сиёсатини олиб бориш йўллари ҳамда депозитларни турли хил иқтисодий кўрсаткичларга нисбатини кўриб чиқамиз. Жараёнда мавжуд бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида атрофлича тўхталамиз.

01/03/2025
  • PDF
179-185 19 11
ХАЛҚАРО ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ
Хилола Махмудова

Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Онлайн тижоратнинг жадал ривожланиши, такомиллаштирилган халқаро логистика ва тўлов тизимлари билан ушбу сектор барча ҳажмдаги бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Айниқса, долзарб мавзулар қаторига халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари киради. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳозирги талаблар билан изоҳланади.

01/03/2025
  • PDF
238-245 19 8
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ЛИКВИДЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Бобир Поёнов

Ушбу мақолада тижорат банкларининг ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмларининг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

04/24/2025
  • PDF
775-782 12 10
ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ СИФАТЛИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Абдулҳафиз Содиқов

Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.

04/09/2025
  • PDF
358-369 13 8
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАЛАР ОРҚАЛИ ҲУНАРМАНДЛАРНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ МУАММОЛАРИ
Дильшода Cафарова

Мақолада Ўзбекистон миллий маҳсулотларини  электрон тижорат орқали экспорт қилиш муаммолари алоҳида таҳлил этилган, соҳанинг мазмун-моҳияти, ривожланиш истиқболлари, ҳуқуқий асослари, электрон тижорат хизматлар соҳаси сафатида иқтисодиётимиздаги ўрни ва Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш соҳасидаги муаммолар ва унинг ечими борасидаги таклифлар келтирилган.

05/11/2025
  • PDF (Russian)
932-938 8 5
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРEДИТЛАШ ФАОЛИЯТИДА МОЛИЯВИЙ ТEХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАРИ
Баходир Сидиков

Мақолада тижорат банклари томонидан кредитлашда молиявий технологияларни (финтех) қўллаш бўйича халқаро тажриба ўрганилган. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн ва машиналарни ўрганиш каби инновацион технологияларнинг кредитлаш жараёнига таъсирига алоҳида эътибор қаратилган. Унда финтех кредитларни тасдиқлашни тезлаштириш, операцион рискларни камайтириш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама қилинган.

03/30/2025
  • PDF (Russian)
157-162 19 9
БАНК ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Нигинахон Ҳайдарова

Мақолада тижорат банкларида молиявий технологияларни қўллаш, уларнинг фаолият соҳаларига кўра молиявий технологияларнинг таснифи ва тамойиллари кўриб чиқилган. Тижорат банклари томонидан қўлланиладиган асосий молиявий технологиялар таҳлили келтирилган, уларнинг мазмуни, шунингдек, банк амалиётида қўлланилиши тавсифланган.

04/19/2025
  • PDF (English)
553-559 13 7
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚЛАР ВОСИТАСИДА ТАРТИБГА СОЛИШНИ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАСИ
Гузалхон Мамeдова

Мақола тижорат банклари фаолиятини солиқлар воситасида тартибга солишни такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, тадқиқот жараёнида кўплаб хорижлик иқтисодчиларнинг илмий адабиётлари ўрганилган. Шунингдек, хорижий мамлакатларнинг банк фаолиятини солиққа тортишга оид тажрибалари таҳлил қилиниб, якунда хулоса шакллантирилган.

11/21/2024
  • PDF
310-318 36 18
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ЮҚОРИ РЕЙТИНГГА ЭРИШИШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИ
Нодир Карабаев

Мақолада тижорат банкларининг рейтингига таъсир қилувчи макроиқтисодий омилларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита алоқалари таҳлили келтирилган. Уларнинг таъсир даражасини аниқлашда маълумотлар тўпламининг энг муҳим аҳамиятини, яъни парсимон ўзгарувчиларни аниқлаш учун R-квадрат, ўртача квадратик хато (МСE) ва квадратларнинг ўзаро тасдиқланишини башорат қилиш йиғиндиси (Cp) каби турли мезонлардан фойдаланди.

11/21/2024
  • PDF
299-309 28 19
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Иброхим Тоймухамедов

Мақолада Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни камбағалликдан чиқаришда ипотека кредитларидан фойдаланиш, мамлакатда тижорат банклари томонидан уй-жой қурилишида ипотека кредитини беришнинг замонавий ҳолати таҳлил қилинган ва уни янада такомиллаштириш бўйича айрим тавсиялар берилган.

04/04/2025
  • PDF
199-207 19 17
ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ КРЕДИТЛАШ АМАЛИЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ (МИЛЛИЙ БАНК МИСОЛИДА)
Руслан Бозоров

Мақолада ТИФ Миллий банки мисолида банкнинг молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ҳамда натижаларни шаклланишининг молиявий сабаблари ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, каби кўрсаткичларнинг 7 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.

01/03/2025
  • PDF
186-193 21 9
МАРКЕТПЛЕЙС: ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МОДЕЛИ СИФАТИДА
Хилола Махмудова

Мақолада электрон тижоратни амалга оширишнинг замонавий шакли бўлган маркетплейслар таҳлили, уларнинг савдо ошишидаги роли, уларнинг ижобий ва салбий томонлари, уларнинг онлайн дўконлардан фарқлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида таҳлил олиб борилган.

04/19/2025
  • PDF
612-620 12 6
МИНТАҚА АҲОЛИСИ УЧУН САВДО ХИЗМАТЛАРИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШГА ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ
Ғолибжон Махматқулов , Анвар Қўзиев

Ушбу мақолада Қашқадарё вилоятининг аҳоли учун савдо хизматларини инновацион ривожлантириш салоҳиятини баҳолаш моделлари ва тизимли ёндашув кўрсатилган.

04/19/2025
  • PDF
596-506 10 7
ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ИНСТИТУТЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Гузалхон Мамeдова

Мазкур мақолада Ўзбекистондаги молия институтларининг солиққа тортилишини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базалар таҳлил қилинади. У жорий солиқ сиёсатини ўрганади, муаммоларни аниқлайди ва солиқ самарадорлигини ошириш, молия сектори ўсиши ва қонунчиликка риоя қилишни таъминлаш бўйича тавсиялар беради.

08/29/2024
  • PDF
267-276 28 7
1 - 14 from 14

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2025 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer